«Ўзбекнефтгаз» бензин импортига акциз ставкасини 4 бараварга оширишни таклиф қилди. Компания раиси ўринбосари бунга изоҳ берди

Kun.uz онлайн интервьюларининг навбатдагисида «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Улуғбек Ашуров сўнгги вақтларда кўп муҳокамаларга сабаб бўлаётган бир нечта масалага муносабат билдирди.

👉 Мақолани ўқиш

📹 Видеони кўриш

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from Times.uz
⚡️(+43) — 2020 йил 27 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3333 нафарни ташкил этмоқда.

⚠️ Янги беморларнинг 31 нафари — Навоий вилоятидан, 6 нафари — Тошкент вилоятидан, 4 нафари — Тошкент шаҳридан ҳамда 2 нафари — Наманган вилоятидан. Уларнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлгани учун гумонланиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

💉 Даволанмоқда — 638 нафар.

🦠 Аҳволи оғир — 4 нафар.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Инвестиция масалалари бўйича 26 май кунги президент видеоселектори: муҳим янгиликлар

☝️Лойиҳалаштиришда жаҳон стандартларига ўтиш тезлаштирилади:

2021 йилдан бошлаб бюджет ҳисобидан йирик объектларни лойиҳалашдан тортиб, фойдаланишга топширишгача бўлган барча жараёнларда халқаро меъёрларга риоя этилади

лойиҳалашга маблағ ажратиш бўйича қўйилган чекловлар бекор қилинади

лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик, буюртмачиларнинг техник назорат бўйича жавобгарлиги аниқ белгиланади.

☝️Тўғридан-тўғри инвестиция жалб этишга ёндашув ўзгартирилади, маҳаллий инвесторлар қўллаб-қувватланади:

хорижлик инвесторларга берилган имтиёзлар маҳаллий хусусий сармоядорлар учун ҳам жорий қилинади. Масалан, хусусий инвестор ўз ҳисобидан $25 млн.дан ортиқ қийматдаги лойиҳа бошласа, ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини давлат қуриб беради

чет элдаги ватандошлар инвестиция киритишга рағбатлантирилади

«ўсиш нуқтаси» бўла оладиган IT, заргарлик, кимё, электротехника, олий таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларига фаол сармоялар жалб қилинади.

👉 Фойдаланишга топширилган йирик ва ўрта ишлаб чиқариш қувватларини мониторинг қилиш бўйича доимий комиссия тузилади

👉 ОКМКда олтин ва мис ишлаб чиқариш ҳажми 3 бараварга оширилади

👉 Саноати ривожланмаган Томди, Пахтачи каби туманларда саноат зоналари ташкил этилади

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Мактаб қоровулининг ойлиги камлиги тўғрисидаги мурожаати юзасидан Тўрткўл туман Халқ таълими бўлими бош иқтисодчиси Н.Меретов ва кадрлар бўйича мутахассиси Ж.Давлетовлар томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди.
Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 октябрдаги “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 795-сон қарорининг 4853 қаторида қоровул (сторож) лавозимининг малакавий даражаларида 1-3 разрядда тўланади деб кўрсатилган.
Ушбу қарорга асосан Сизнинг бир ойлик иш ҳақиниз 1-разряддан 679322 сўмни ташкил қилади. Сиз ишлаётган ташкилот шаҳар ҳудудида жойлашган бўлса 679322 сўм, агарда сиз ишлаётган ташкилот шаҳар ҳудудидан ташқарида жойлашган бўлса, туман коэффициенти 10%ни яьни 679322 сўм, +(679322х10%)=679322+67932=747254 сўмни ташкил этишини маълум қиламиз.
Тўрткўл туман Халқ таълими бўлими Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКАда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
КОРОНАВИРУС — ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ

🌐 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Лотин Америкаси коронавируснинг янги эпидемиологик марказига айланганини маълум қилди Guardian

🇷🇺
Россия Федерациясида пандемиянинг салбий таъсири натижасида апрел ойида ишсизлар сони 4,3 миллион кишини ташкил этди TASS

🇫🇷 Франция автосаноатни қўллаб-қувватлашга — электромобил ишлаб чиқаришни ошириш шарти билан 8 миллиард евро миқдорида молиявий кўмак ажратади. Рағбатлантирувчи чора сифатида фуқаролар электромобил сотиб олишда ҳукуматдан 1 200 еврогача маблағ олишади TIME

🇰🇷 Сешанба куни Жанубий Кореяда карантин қоидаларини бузгани учун 27 ёшли фуқаро 4 ойга қамалди. Ҳукуматнинг хабар беришича, мамлакатда биринчи марта бундай жазо ҳукм қилинди The Jakarta Post

🇩🇪 Германияда коронавирус эпидемиясини тўхтатишга қаратилган ижтимоий масофаланиш қоидалари 29 июнга қадар узайтирилди DW

🇯🇵
Япония коронавирус туфайли иқтисодий тушкунлик кучаяётган шароитда тадбиркорлик ва уй хўжалигини қўллаб-қувватлаш учун 1 триллион доллардан кўпроқ миқдорда иқтисодий рағбатлантиришнинг янги пакетини тақдим этади Yahoo Finance

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📊 Ўзбекистон халқаро рейтингларда — кўрсатгичлар ижобийми ёки салбий?

"Тараққиёт стратегияси" маркази томонидан 10 дан ортиқ нуфузли халқаро рейтинглар ўрганилиб, мамлакатимизнинг сўнгги йиллардаги кўрсаткичлари таҳлил қилинди.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Тўрткўл тумани маъмурий суди томонидан 2020 йил 27 май куни ушбу суднинг суд мажлислари залида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни содир қилган шахсларга нисбатан ишлари кўриб чиқилди.
Шу куни жами 11 нафар фуқароларнинг маъмурий ишлари кўрилиб, уларга нисбатан модда санкцияларида назарда тутилган жазолар тайинланди.
Маълумот тариқасида айтиш мумкинки, мазкур модданинг санкциясида транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси билан бирга жарима жазоси ҳам назарда тутилган.
Б.Досымбетов,
Тўрткўл тумани маъмурий суд раиси

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Forwarded from Karakalpakstan.uz
Ɵзиңизди ҳəм өзгелерди сақлаң!

https://karakalpakstan.uz/kk/news/show/2116

👉 Каналға ағза болыў - @QresMinistrlerKenesi
🏠#Уйда_қолинг
Тўрткўл тумани коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича махсус комиссия йиғилиши бўлиб ўтди
Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва унга қарши курашиш даврниниг долзарб муаммоси. Бу борада ҳар бир ҳудудда метин интизом билан ўрнатилган карантин қоидаларига амал қилиш зарур. Бу ҳақда Юртбошимиз бошчилигида ўтказилган видеоселекторда ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилган эди.
Тўрткўл туман ҳокими Р.Шамуратов, секторлар ва тегишли ташкилот раҳбарларидан иборат Тўрткўл туманига коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича туман махсус комиссияси аъзолари иштирокидаги йиғилиш ҳам айнан ушбу масалага бағишланди.
Бугун бутун дунёда авж олиб, инсониятга таҳдид қилиб турган пандемияга қарши курашиш борасида сўзга чиққан сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ва тегишли ташкилот вакиллари
Бугун туманимиз кўчаларида ҳамюртларимиз карантин енгиллашган деган нотўғри тушучага эга бўлиб, қатор камчиликларга йўл қўймоқдалар.
Сабаби, карантинни юмшатиш чораларини “касаллик тугади”, деб қабул қилмоқдалар. Оқибатда, туманимизда карантин қоидалари бузилиши давом этмоқда.
Биз бугун бир нарсани чуқур англаб олишимиз керак. Туманимиз жойлашган ҳудуд, яъни Қорақалпоғистон Республикаси қизил тоифада сақланиб қолмоқда. Бу кўринмас офатнинг қандай келишини кўз билан англаб олиб бўлмайди. Унга қарши вакцина ҳам расман жорий қилингани йуқ. Шунинг учун энг яхши қурол –ҳимояланиш, сақланиш.
Бепарволикка йўл қўймаслигимиз, жамоат ўринларида ижтимоий масофа сақлашга риоя қилишимиз, тиббий ниқобсиз юрмаслик, бозор ҳудудларида, савдо шаҳобчаларида тиббий-санитария талабларига тўлақонли жавоб бериш таъкидланди ва бу борадаги чора-тадбирларни кучайтириш бўйича таклифлар ўрганиб чиқилди.
Тўрткўл тумани Ахборот хизмати бўлими
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Forwarded from Huquqiy axborot
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ “Саломатлик” ордени таъсис этилди

“Саломатлик” орденини таъсис этиш тўғрисида” Қонун (ЎРҚ-620-сон, 26.05.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

📝 Қонун билан “Саломатлик” ордени таъсис этилди ҳамда орден тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🎖Унга кўра, “Саломатлик” ордени билан Ўзбекистон фуқаролари мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, аҳоли саломатлигини яхшилаш ҳамда ушбу соҳада халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги алоҳида хизматлари учун мукофотланади.

Орден билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин.

📌 “Саломатлик” ордени икки даражадан иборат бўлади.

❗️Мукофотлаш, қоида тариқасида, қуйидаги тартибда: аввал II даражали орден, орадан камида 3 йил ўтганидан кейин I даражали орден билан тақдирлаш тарзида амалга оширилади.

I даражали “Саломатлик” ордени билан мукофотланган шахслар БҲМнинг 30 баравари миқдорида, II даражали “Саломатлик” ордени билан мукофотланган шахслар БҲМнинг 25 баравари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти олади.

I ва II даражали “Саломатлик” ордени билан мукофотланган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланадиган имтиёзлардан фойдаланади.

▫️ Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Пенсия тайинлашда электрон шаклда маълумотлар олиш тизими жорий қилинади

2020 йил якунига қадар
пенсияларни тайинлашда фуқаролардан 2005 йилдан кейинги даври учун иш стажи ва иш ҳақлари тўғрисидаги маълумотларни талаб этмасдан электрон шаклда олиш тизими жорий қилинади (Ягона миллий меҳнат тизими, Жамғариб бориладиган пенсия тизими, иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг электрон реести маълумотларига асосан);

Ўртача бир йилда 230 мингдан ортиқ фуқароларнинг 2005 йилдан кейинги иш фаолияти ёки иш ҳақи тўғрисидаги архив маълумотларини қидириш ва йиғиш билан боғлиқ оворагарчиликлари олди олинади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Forwarded from Karakalpakstan.uz
А.Бекмуратов:

Баспасөз хызметлерине итибар артпақта

https://karakalpakstan.uz/kk/news/show/2118

👉 Каналға ағза болыў - @QresMinistrlerKenesi
🏠#Уйда_қолинг

Карантин қоидаларини бузган шахсларга қонуний чора кўрилди
Республикамизда карантин қоидаларига риоя қилиш фуқароларнинг саломатлиги учун энг яхши ҳимоя воситаси бўлиши ҳақидаги огоҳлантиришлар, касаллик Республикада аҳоли ўртасида ҳам чиқаётгани ҳақидаги маълумотлар билан ҳар куни оммавий ахборот воситалари орқали танишиб бормоқдамиз.
Аммо, ўзининг ва ўзгаларнинг саломатлигига бефарқ бўлган бир неча фуқаролар карантин қоидалари бузилишига йўл қўйдилар.
Тўрткўл тумани маъмурий суди томонидан 2020 йил 28 май куни ушбу суднинг суд мажлисилар залида 4 нафар ҳуқуқбузарларга нисбатан ЎзР МЖТКнинг 54-моддаси 2-қисми (Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлишининг ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиш, шу жумладан карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида шифохонадаги ички тартибга риоя этмаслик, давлат санитария назорати органларининг тиббий текширувдан ўтиш ва даволаниш, карантинни ўташ учун белгиланган жойларга етиб бориш ва ушбу жойларни белгиланган муддат давомида тарк этмаслик, касаллик юқиш ҳавфи мавжуд бўлган даврда мулоқотда бўлган шахслар ва борилган жойлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш тўғрисидаги ёки бошқа қонуний талабларни узрли сабабларсиз бажармаслик) ва 191-моддаси 1-қисми (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда қонунга хилоф равишда иштирок этиш ) билан маъмурий иш кўриб чиқилди.
Яъни Тўрткўл туман Ўзбекистон ОФЙ ҳудудида яшовчи фуқаролар 2020 йил 27 апрель куни соат 23-00лар чамасида карантин қоидаларига риоя қилмасдан, ўз уйида олдиндан танишлари бўлган фуқаролар билан қимор ўйинларини ўйнаб ўтирганлиги туман ИИБ ходимлари томонидан аниқланган.
Мазкур иш юзасидан маъмурий суд томонидан ҳар бир ҳуқуқбузарга базавий ҳисоблаш микдорининг 10 баробари ҳисобида, яъни 2 млн 230 минг сўмдан жарима, жазо чораси сифатида қўлланилиши ҳақида қарор чиқарилиб, ашёвий далиллар-қиморга тикилган пуллар тегишли тартибда давлат фойдасига ўтказилди.
Б.Досымбетов,
Тўрткўл тумани маъмурий суди раиси
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Forwarded from Times.uz
📊 Инфографика: Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган ва тузалганлар сони қандай ўзгаряпти

Манба: @reviewuznews

〰️〰️〰️〰️

📊 Инфографика: Как меняется число заболевших и выздоровевших от коронавируса в Узбекистане

Источник: @reviewuz

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
КОРОНАВИРУС — ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ

🇺🇸
АҚШда коронавирусдан вафот этганлар сони 100 минг кишидан ошиб кетди The Guardian

🇯🇵 Япония ҳукумати сайёҳларнинг кунлик харажатларини қоплаш учун 185 доллар миқдорида сайёҳлик ваучерини жорий қилади. Дастур учун жами 12,5 миллиард АҚШ доллари ажратилади Japan Today, The Guardian

🇬🇷
Грецияда 1 июндан бошлаб сил касаллигига қарши оммавий эмлаш бошланади. Мутахассислар фикрича, бу эмлаш нафас йўли инфекциялари ривожланиш хавфини 5 баробар пасайтиради ва COVID-19 хавф гуруҳида бўлган фуқароларни ҳимоялашга кўмаклашади DW

🌐 ЖССТ янги тузилма — ташкилотнинг донорлик базасини кенгайтириш билан шуғулланувчи, юридик жиҳатдан мустақил орган ҳисобланувчи ЖССТ жамғармаси тузилиши тўғрисида маълум қилди Reuters

〰️〰️〰️〰️
👉 Бошқа янгиликлар: https://t.iss.one/aoka_uz/1976

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Давлат хизматлари кўрсатиш бўйича қатор маъмурий регламентлар тасдиқланди

“Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” Ҳукумат қарори (327-сон, 23.05.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарор билан қуйидаги маъмурий регламентлар тасдиқланди:

👉 Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақани тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш;

👉 Дафн маросими учун нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш;

👉 Пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш;

👉 Пенсия ва нафақа миқдори тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш.

✍️ Жумладан, Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақани тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига кўра, ариза берувчи бола туғилган кундан бошлаб 6 ой муддат ичида мазкур нафақани тайинлаши учун давлат хизматлари марказига (ДХМ) борган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат этади.

🔺Тегишли сўровнома бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига юборилади.

📋 Пенсия жамғармаси ўз навбатида нафақани тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

🖥 Нафақа тайинланган тақдирда нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида маълумот, нафақа тайинлаш рад этилганда рад этиш сабаблари кўрсатилган маълумот тегишли ДХМга ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборилади.

❗️Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot