🌐 𝗧𝗢'𝗥𝗧𝗞𝗢'𝗟_𝗣𝗥𝗘𝗦𝗦 / 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗜𝗬 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟
11.1K subscribers
62.1K photos
6.84K videos
129 files
19.3K links
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида ўтказилган брифинг видеоси.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
МАКТАБ ВА ҲАЁТ: маърифат йўлидаги амалий ғамхўрликлар бардавом

Бу йил кутилмаган синов ва воқеликларга бой бўлди. Шу сабаб мактабларда битирувчи синф ўқувчиларини кузатиш тадбирлари ҳам ўзгача бўлиб ўтди. Улар устозлари, қадрдон дўстлари, мўътабар маскани билан масофадан туриб хайрлашди...

Ҳа, дунё бўйлаб тарқалган коронавирус пандемияси барча жабҳаларга ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Ўқув йилининг тўртинчи чораги тўлиқ масофавий тарзда йўлга қўйилди.

Мамлакатимизда карантин даврида таълим-тарбия жараёни бир лаҳза ҳам тўхтаб қолмади. Ҳар қандай мураккаб вазиятда ҳам фарзандларимизнинг тўлақонли билим олиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратиб берилди. МДҲ мамлакатлари орасида биринчи бўлиб теледарслар йўлга қўйилди. Бу эса болалар саломатлигини асраш, карантин даврида ҳам уларнинг ўқиши, дарсдан бўш вақтини мазмунли, фойдали ўтказишида муҳим омил бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги “Online – maktab” лойиҳасини тез ва сифатли ишга туширди. Барча синфлар учун ўқув машғулотлари моҳир педагоглар томонидан олиб борилди. Бу эса ўқувчиларнинг наинки дарсларни ўзлаштиришида, балки таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлиги таъминланишида муҳим аҳамият касб этди. Ўз навбатида ушбу машғулотлар болалар учун билим олиш манбаи, ёш педагоглар учун эса маҳорат сабоқлари, тажриба алмашиш имкониятини бергани билан аҳамиятли бўлди.

Теледарсларни тайёрлаш учун барча шароитлар яратилди. Энг замонавий жиҳозлар, компьютер техникаси, дарс ўтиш воситалари билан таъминланган ўқув кабинетлари тайёрланди. Бир йўла тўртта телеканалда онлайн дарслар жонли намойиш этилди. Шу билан бирга ўқитувчиларни психологик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш учун ҳам имкониятлар ишга солинди.

Ўзбекистонда мураккаб пандемия даврида ёш авлоднинг билим олишга бўлган интилишини давлат томонидан фаол қўллаб-қувватлаш ишлари халқаро ҳамжамият томонидан ҳам юксак эътироф этилди.

Ҳа, буларнинг барчаси навқирон авлодга билим, маънавият, тарбия беришга доир эзгу ишлар, амалий эътибор ва ғамхўрликларнинг ёрқин ва ҳаётий ифодасидир.

Kanal manzili 👉👉👉https://t.iss.one/ozbekistonpedagogi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азиз мактаб битирувчилари!
25 май- сўнгги қўнғироқ , юртимизда ёшларининг байрами сифатида ҳар йили катта тантана билан нишонланиб келмоқда.
Пандемия сабабли бу йилги “Сўнгги қўнғироқ” шодиёналари онлайн тарзда нишонланди.
Мактаб даври бир умр инсоннинг хотирасида сақланиб қоладиган орзу ва умидларга тўла беғубор даврдир.
Шу сабаб битирувчиларимиз ҳаётда ўз ўринларини топиб кетишларига ва нафақат Республикамиз, балки, жаҳондаги энг бахтли, энг омадли, энг кучли ёшлар бўлиб етишишига ишонамиз!
Зеро, Юртбошимиз ёшларга катта ишонч билдирган ҳолда кўпгина имкониятлар эшигини очиб бердилар.
Сиз бу имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда юртимиз келажаги ва равнақига ўзингизнинг беқиёс улушингизни қўшасиз.
Мустақил ҳаётга илк қадамингиз муборак бўлсин!
Сизларга муваффақиятлар ва омадлар ёр бўлсин!
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
⚠️Бугун касаллиги тасдиқланган 51 нафар беморнинг 36 нафари (70 фоизи) хориждан келиб, карантинга олинган фуқаролар бўлса, қолган 15 нафари эса карантин муассасалари ҳамда аҳоли орасидан аниқланган.

❗️Айни пайтда 3215 нафар касалликка чалинган беморлардан 2607 нафари (81 фоизи) бутунлай соғайди.

❗️Ҳозирда эса юртимизнинг 7 ҳудудидаги даволаш муассасаларида 595 нафар бемор даволанмоқда.

@ssvmatbuotkotibi
Шавкат Мирзиёев: “фойдаланувчи тўлайди” тизимини жорий этиш зарур

Йиғилишда давлатимиз раҳбари ички йўллар масаласига алоҳида тўхталиб, уларнинг ҳолати ёмонлиги, одамлар бундан норози эканини қайд этди. 80 минг километр ички йўлларни реконструкция қилиш, бу борада бутун дунёда қўлланиб келинаётган “фойдаланувчи тўлайди” тизимини жорий этиш зарурлигини таъкидлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Президент Шавкат Мирзиёев транспорт соҳасининг барқарор ишлашини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Аэропортларни модернизация қилиш, “Uzbekistan Airways”ни хорижий компания бошқарувига бериш зарурлиги таъкидланди.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибидаги носоҳавий корхоналарни оптималлаштириш, вагон ва локомотив паркини янгилаш, шунингдек, ички автомобиль йўлларни реконструкция қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам обеспечения устойчивой работы транспортной отрасли.
Указано на необходимость модернизации аэропортов, передачи “Uzbekistan Airways” в управление зарубежной компании.
Даны поручения по оптимизации непрофильных предприятий в составе АО “Узбекистон темир йўллари”, обновлению парка вагонов, локомотивов, а также реконструкции внутренних автомобильных дорог.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #transport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги гувоҳномага алмаштириш муддати узайтирилди

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди (319-сон, 22.05.2020 й.).

Киритилган ўзгартиришларга кўра, эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги гувоҳномага мажбурий алмаштириш муддати 2021 йил 31 декабргача узайтирилди (илгари 2020 йил 31 декабрь эди).

❗️Шунингдек, эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар 2022 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (илгари 2021 йил 1 январь эди).

📄 Бундан ташқари, автомототранспорт воситасини 12 ой мобайнида бошқарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар қаторига транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари учун автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси ҳам қўшилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
🌎 Шу кунларда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан «БМТ75» глобал кампаниясига старт берилди ва унинг доирасида бугунги кун ва яқин келажак учун устувор йўналишларни аниқлаш мақсадида глобал сўров ўтказилмоқда. Унда барча иштирок этиши мумкин.

Сўровнома ўзбек тилида ҳам мавжуд. Уни тўлдириш учун бир неча дақиқа кифоя қилади. Сиз томонингиздан билдирилган фикрлар жуда муҳим. Чунки, барча натижалар умумлаштирилиб, 2020 йил бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида Бош котиб Антониу Гутериш томонидан давлат раҳбарларига тақдим этилади.

Сўровномада иштирок этинг ва ривожланишга ўз ҳиссангизни қўшинг:
https://un75.online/?lang=uzb
Forwarded from Karakalpakstan.uz
Миссионерлик ва прозелитизм – маънавий хавфсизлигимизга тахдид

https://karakalpakstan.uz/uz/news/show/2106

👉 Каналға ағза болыў - @QresMinistrlerKenesi
Бугун 2020 йил 26 май куни Халқ депутатлари Тўрткўл туман Кенгашининг навбатдан ташқари олтинчи сессияси бўлиб ўтди.