#онлайн
О. Худойшукуров номидаги маданият саройида бетакрор овоз соҳиби Отажон Худойшукуровнинг 80 йиллигига бағишланган концерт дастури давом этмоқда.Тантанали тадбир жараёнларини жонли тарзда фейсбук расмий саҳифамиз орқали кўришингиз мумкин.

🟢To‘rtko‘l  tumani hokimligi Axborot xizmati   
🌐
WEB SAYT | 📱IG | 📱FB |🎞YT | ✉️TG
ЖАЙХУНДАЙ ЖЎШИБ...
( Тўрт республика халқ артисти Отажон Худойшукуровга)

Отажоннинг олтин созиннан,
Булбулсифат шўх овозиннан
Тўкилади дилбар тарона,
Ундай куйлар ким ёна-ёна?..
Бир куйларди Жайхундай жўшиб,
Бор меҳрини, сеҳрини қўшиб,
Қўшиғида ранго ранг олам,
Ҳайрон қолар эшитиб одам.
Навоийдан гар қўшиқ айтса,
Нурга чулғаб борлиқ, рўёни,
Ўз кўнглингни ўзинг кўрасан:
Писанд қилмас кўнглинг дунёни!
Дунё эса сендан йироқда,
Бир қўшиқ-ла забт этар дилинг,
Оҳанглари-зулфинг ўйнатар,
Маънолари-дилинг яйратар!
Сел бўлади ҳар қандай кўнгил,
"Сегоҳ"ни ҳам юракдан айтар,
Хоразмнинг шўх "Лазги"сидан,
Чиқса жонки, жойига қайтар!
"Суввора"ми, "Суввора" дейсан,
Қўшиқ билан оввора дейсан,
Фақат шундай куйлар Отажон,
Қалби ёниқ, оташин дейсан...
Булбулзабон, ширинсуханей,
Буюк ҳофиз, энди қайдасан?
Энди сендай ким куйлаб берар,
Отажон йўқ! Қандай айтасан!
Қўш соҳилнинг булбули қани,
Қани бугун Отажон қани?!
Сўроқлайди диллар қайдасан,
Отажон йўқ! Қандай айтасан?!
Хониш келса Жайхундай тўлиб,
Энди ким ҳам сендайин куйлар?
Наволаринг бўзлатар дилни,
Кўнгил йиғлар, тўлиб ва тўйиб!
Ким куйларди?.. Шогирдлар куйлар!
Қўлга олиб олтин созини,
Ғофиржону Ғуломлар куйлар,
Жаранглатиб бор овозини!
Жамоладдин, Саъдаддин куйлар,
Умидбекдан умид қиласиз,
Зафарбеку Оғабекларда,
Отажонни тирик кўрасиз!
Отажоннинг сулоласидан,
Ўсиб келар янги ёш авлод,
Қўшиғида Бахтиёр, Сухроб,
Отажонни ёд этади, ёд!
Қадамбойлар қадам бақадам,
Изларидан тойлар келади,
Отажоннинг қўшиғин куйлаб,
Ака-ука, бойлар келади!
Отажоннинг қўшиғи тирик,
Хонишлари, сўзлари тирик,
Минг шукрки, ҳамон жарангдор,
Қўшиқ айтар овози тирик!

Шириной РАЗЗОҚОВА.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн
Концерт дастури давом этмоқда.Тантанали тадбир жараёнларини жонли тарзда фейсбук расмий саҳифамиз орқали кўришингиз мумкин.

🟢To‘rtko‘l  tumani hokimligi Axborot xizmati   
🌐
WEB SAYT | 📱IG | 📱FB |🎞YT | ✉️TG
#ochiq_muloqot

Тўрткўл тумани ҳокимлигида “Туманда ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги бўйича амалга оширилаётган ишлар” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқотда туман ҳокими Р.Шамуратов иштирок қилди.Унда туман ҳокимининг 1-ўринбосари Ш.Худайназаров туманда куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида сўзлади. Тегишли соҳа масъуллари томонидан мавсумни беталофат ўтказиш, яшил энергетикадан фойдаланиш, табиий ресурсларни иқтисод қилиш мақсадида энерготежамкор ускуналарнинг ўрнатилиши борасида сўз юритдилар.
Туман “Тўрткўлнома” газетаси муҳаррири Ў.Нуруллаева мавзу юзасидан ўз мулоҳазаларини билдирди
.
🟢To‘rtko‘l  tumani hokimligi Axborot xizmati   
🌐
WEB SAYT | 📱IG | 📱FB |🎞YT | ✉️ TG
To‘rtko‘l tumanida “Ona diyor kuychisi” respublika yosh ijrochi xonandalar ko‘rik-tanlovining saralash bosqichi bo‘lib o‘tdi
⚡️⚡️⚡️ Joriy yil 4-5-oktyabr kunlari Qoraqalpog‘iston Respublikasi To‘rtko‘l tumani Madaniyat bo‘limi tasarrufidagi Otajon Xudoyshukurov nomidagi 52-son madaniyat markazi “Tomoshalar” zalida, O‘zbekiston Respublikasi madaniyat vazirligi, Qoraqalpog‘iston Respublikasi Vazirlar Kengashi, To‘rtko‘l tumani hokimligi hamda To‘rtko‘l tumani Madaniyat bo‘limi hamkorligida O‘zbekiston, Qoraqalpog‘iston, Turkmaniston hamda Tatariston Respublikalari xalq artisti, Davlat mukofoti sovrindori Otajon Xudoyshukurov xotirasiga bag‘ishlangan “Ona diyor kuychisi” respublika yosh ijrochi xonandalar ko‘rik-tanlovining saralash bosqichi bo‘lib o‘tdi. Ko‘rik-tanlov saralash bosqichida 17 yoshdan 40 yoshgacha bo‘lgan viloyatlardan tashrif buyurgan jami 40 nafar ishtirokchi ro‘yxatdan o‘tib, shundan 35 nafar ishtirokchi tanlovda ishtirok etdi. Ko‘rik-tanlov ikki bosqichda o‘tkazildi.