#jarayon

Qoraqalpog‘iston Respublikasi prokuraturasi va Majburiy ijro byurosi Qoraqalpog‘iston Respublikasi boshqarmasi xodimlari bilan birgalikda, To‘rtko‘l tumanidagi aliment oluvchi yordamga muhtoj oilalarning yashash manziliga borib xolidan xabar olindi va muammolari o‘rganib chiqildi.
🟢To‘rtko‘l  tumani hokimligi Axborot xizmati   
🌐
WEB SAYT | 📱IG | 📱FB |🎞YT | ✉️ TG
ТЎРТКЎЛ ТУМАНИДАГИ НАСОС АГРЕГАТИ БЎЙИЧА ТАРҚАЛГАН ВИДЕО ЮЗАСИДАН РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Тўрткўл тумани “Оққамиш” ОФЙ ҳудудидаги насос агрегати техник шартларга мос бўлмаган ҳолда, электр энергияси ҳисоблагичи ўрнатилмасдан фойдаланилаётгани юзасидан видеомурожаат тарқалди.
Тўрткўл тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси масъуллари мазкур ҳолатни жойига бориб, ўрганди. Маълум бўлишича, мазкур насос агрегати балиқчиликка ихтисослаштирилган “Зафарбек Нуржон олтин балиқ” фермер хўжалигига тегишли. Фермер хўжалиги билан туман “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ ўртасида 2024 йил 16май куни 662-13-190-IB/2024-сонли шартнома имзоланиб, унга асосан 2024 йил суғориш (вегитация) мавсумида 120 минг м3 сув етказиб бериш назарда тутилган. Ушбу фермер хўжалигининг сув олиш нуқтаси “Пахта арна” каналидаги сувни қайта дарёга чиқариш кисмида жойлашган бўлиб, бугунги кунда каналнинг ушбу қисми оқар сув билан таъминланмаган.
2024 йил 10 июл куни каналда ўрганиш ўтказилганда канал оқар сув билан таъминланмаганлигига қарамасдан кўлдаги етиштирилаётган балиқларни нобуд бўлишини олдини олиш мақсадида фермер хўжалиги томонидан иккиламчи сувдан фойдаланиш учун сув олиш нуқтасидан сув сатҳи пастлиги туфайли ўз ҳисобидан кўчма насос агрегатини ўрнатиб фойдаланганлиги аниқланган. Тегишли рухсатномасиз кўчма насос агрегатини ўрнатиб сувдан рухсатсиз фойдаланганлиги учун “Сувхўжаликназорат” инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси мутахассислари томонидан жарима санкцияси қўлланилган ҳамда техник хулоса олмасдан кўчма насос агрегатини ишга туширган тақдирда яна жарима қўлланилиши бўйича огоҳлантирилган.
Тарқатилган видеода “Сув насосининг ҳисоблагичи йўқлиги ҳамда уч фазалари электр симлари ердан ўтиб турганлиги, техник шартга жавоб бермаслиги” ҳақида ҳам айтилган.
Бу хусусида Тўрткўл тумани Электр тармоқлари маъмуриятининг расмий муносабати ҳам билдирилди. Унда келтирилишича, “Зафарбек Нуржон Олтин балиғи” фермер хўжалигига 2024 йил 8 апрель куни “ХЭТ”АЖ Қорақалпоғистон ҳудудий филиали томонидан 05-251-сонли техник шарт берилган.
Техник шарт бўйича 35/10кВ- “Шўрахон” подстанцияси 10 кВ “Мискин” фидеридаги энг яқин электр устунидан электр тармоғига уланишига рухсат берилганлиги ҳамда 2024 йил 4 июль куни 715426-сонли электр ҳисоблагич ўрнатилганлиги тўғрисидаги далолатнома қайд қилинган. Шунингдек, ЕХ -518 русумли 123200461245-сонли завод рақамли АСКУЭ тизимига уланадиган электрон ҳисоблагич ўрнатилиб, 96102-сонли пломба билан тамғаланган.
Фермер хўжалиги туман электр таъминотининг техник шартларини тўлиқ бажарган ҳолда электр тармоғига уланган ва 17-3144-сонли ҳисоб рақами бўйича шартномавий муносабатга эгалиги келтирилган.

Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати
“Sektor rahbarlari va yoshlar uchrashuvi”da yoshlar o‘z taklif va murojaatlarini bildirdilar ⚡️⚡️⚡️Yurtboshimizning yoshlarga ko‘rsatilayotgan e’tibori natijasida ular bilan uchrashuvlar o‘tkazilib, murojaatlarining ijobiy hal qilinishi bo‘yicha zarur choralar ko‘rilmoqda.

Bugun To‘rtko‘l tumani hokimligida tuman hokimi hamda sektor rahbarlarining uchrashuvida ham yoshlarning fikr va mulohazalarini tinglanib, murojaatlari qabul qilindi.
Tadbirda sportchi, ijodkor, lider, iqtidorli, intiluvchan va ilmga chanqoq yoshlar ishtirok etishdi hamda o‘z taklif va mulohazalarini bildirdilar.
Murojaatlar sektor rahbarlari tomonidan qabul qilinib, ularning yechimi bo‘yicha zarur topshiriqlar berildi.

Tadbir davomida “Besh tashabbus olimpiadasi” Respublika bosqichida g‘oliblikni qo‘lga kiritgan yosh sportchilar tashakkurnomalar hamda esdalik sovg‘alar bilan rahbatlantirildi.
🟢To‘rtko‘l  tumani hokimligi Axborot xizmati   
🌐
WEB SAYT | 📱IG | 📱FB |🎞YT | ✉️ TG