🌐 𝗧𝗢'𝗥𝗧𝗞𝗢'𝗟_𝗣𝗥𝗘𝗦𝗦 / 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗜𝗬 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟
11.1K subscribers
62.1K photos
6.84K videos
129 files
19.3K links
Download Telegram
🏠#Уйда_қолинг

Аҳолининг карантин талабларига жавоб бериши, жамоат жойларига чиқмаслигини таъминлаш мақсадида туманимизда белгиланган режа асосида ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, аввалроқ сизларга маълум қилганимиздек, туман марказидан узоқда жойлашган овулларда ташкил қилинган кўчма ярмаркалар бугун туман атрофидаги овуллар ва маҳаллаларда ҳам ўз фаолиятини кўрсата бошлади.
Туман ҳокимлиги ташаббуси, тегишли ташкилотлар ҳамкорлиги ва тадбиркорларнинг ҳаракатлари билан куни кеча “Гулистон”, “Ибн Сино” маҳалла фуқаролари йиғинларида ҳамда “Оқбошли”, “Калтаминор”, “Пахтачи”, “Шўрахон” овул фуқаролари йиғинларида бирламчи озиқ-овқат, ноозиқ-овқат моллари ва полиз экинлари кўчатлари ярмаркалари ўтказилган бўлса бугун бундай ярмаркалар “Отаюрт”, “Атауба”, “Шўрахон” овулларида ва “Анҳорли”, “Машъал” маҳалла фуқаролари йиғинларида ўтказилди.
Кўчма ярмаркалар ўтказилиши давом этади.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz 🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Ҳүрматли каналимиз аъзолари!
Сизга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Нукус шаҳри ва туман ҳокимликлари, вазирликлар ва бошқармаларнинг расмий телеграм каналлари манзиллари рўйхатини тақдим қиламиз.
Ушбу каналларга аъзо бўлинг ва Республикамизнинг энг сўнгги янгиликлари билан оператив турда танишиб боринг!

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши - t.iss.one/QRMinistlerKenesi
Ҳокимликлар
Амударё тумани ҳокимлиги - t.iss.one/amudarya
Беруний тумани ҳокимлиги - t.iss.one/beruniy_news
Бўзатов тумани ҳокимлиги - t.iss.one/bozataw_uz
Қанликўл тумани ҳокимлиги - t.iss.one/kanlikulnews
Қораўзак тумани ҳокимлиги - @QaraozekHakimligi
Кегайли тумани ҳокимлиги - @kegeylirkuzofficial
Қонғирот тумани ҳокимлиги - t.iss.one/qongiratrkuz
Нукус шаҳри ҳокимлиги - t.iss.one/paytaxt_city
Нукус тумани ҳокимлиги - t.iss.one/Aqmangituz
Тахиятош тумани ҳокимлиги - t.iss.one/taqiyatasrk
Тахтакўпир тумани ҳокимлиги - t.iss.one/taxtakopir_xakimiyati
Тўрткўл тумани ҳокимлиги - t.iss.one/turtkulhokim_uz
Хўжайли тумани ҳокимлиги - t.iss.one/xodjeyli_rk
Чимбой тумани ҳокимлиги - t.iss.one/shimbayrk
Шоманай тумани ҳокимлиги - t.iss.one/shomanay_rayon
Элликқала тумани ҳокимлиги - t.iss.one/ellikqala1977
Мўйноқ тумани ҳокимлиги - t.iss.one/MuynakPress

Вазирликлар
Ички ишлар вазирлиги – t.iss.one/qriim
Турар жой – коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги - t.iss.one/mjkork
Мактабгача таълим вазирлиги - t.iss.one/qrmtv_uz
Маданият вазирлиги - t.iss.one/QQRMadeniyatMinistrligi
Транспорт вазирлиги - https://t.iss.one/krmintrans
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги - t.iss.one/qoraqalpoqsport
Адлия вазирлиги - https://t.iss.one/KRAdillikMinistrligi
Халқ таълими вазирлиги - t.iss.one/kkeduuz
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги - t.iss.one/miftrk
Қурилиш вазирлиги - https://t.iss.one/qurilisministrligi
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги - t.iss.one/QRagroministy

Қўмита, бошқарма ва бошқа ташкилотлар
Экология ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш қўмитаси - t.iss.one/Ecokomuz
Монополияга қарши курашиш қўмитаси - @Qrmonopoliya
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қорақапоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси - https://t.iss.one/tourism_rk
Божхона бошқармаси - t.iss.one/krbajixana
Молия бошқармаси – https://t.iss.one/treasuryofrk
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши - t.iss.one/QR_jaslar_awqami

Олий ўқув юртлари
Қорақалпоқ давлат университети – https://t.iss.one/www_karsu_uz
Нукус давлат педагогика институти – https://t.iss.one/nmpi1934
ТошДАУ Нукус филиали – t.iss.one/ToshDAU_Nukus_filiali
ТАТУ Нукус филиали – @titunf
СамВМИ Нукус филиали – t.iss.one/SamVMINukusfilial

Партиялар
“Адолат” СДП ҚР Кенгаши – t.iss.one/adolat_qoraqalpoq
ЎзЛиДеП ҚР Кенгаши – https://t.iss.one/uzlidepqr
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Бугунги таҳликали кунларда ўн минглаб одам бир-бирига ёрдам қўлини чўзмоқда, қалбининг бир парчасини бериб, бир-бирини қўллаб-қувватламоқда. Оғир аҳволда қолганларга далда бўлаётган ҳамма-ҳаммадан беҳад миннатдормиз. Фондимиз ҳам бу ишларда фаол иштирок этмоқда.

Аммо пандемия муҳтож инсонларга кўмак бериш масаласига бошқача кўз билан қарашга бизни мажбур қилди. Ёрдам бериш жараёнида салбий оқибатлар келтириб чиқармаслик, яъни имкон қадар “бевосита мулоқот қилмаслик” қоидасига риоя қилиш зарур эди. Шу тариқа “Xavfsiz Yordam” лойиҳаси пайдо бўлди.

Биз карантин туфайли моддий аҳволи оғирлашган аёллар учун мингта Uzсard картасини тайёрлатдик ва Жамоат фонди ҳисобидан бир миллиард сўм ўтказдик. Бутун республика бўйлаб ижтимоий ҳимояга муҳтож, фарзандларини ёлғиз тарбия қилаётган, ишсиз қолган минг нафар аёл танлаб олинди. Уларнинг рўйхатини тузишда бир қатор ташкилот ва кўнгиллилар жамоалари, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси, Тошкент шаҳар ИИББ Ҳуқуқбузарлик ва профилактика бўлими, Маҳалла ва оилани қуллаб-қувватлаш вазирлиги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази яқиндан ёрдам берди. Зеро, ким биринчи навбатда кўмакка муҳтож эканлиги айнан уларга маълум.

Мингта карта дегани – денгиздан томчи холос, аммо биз ушбу ташаббус бошқаларга ҳам ибрат бўлади, деган умиддамиз. Картадаги миллион сўм маълум муддат рўзғор тебратишга имкон беради.

Мазкур лойиҳага ҳиссаси қўшилган, бизга ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдирамиз. Ўн кун давомида мингта картанинг ҳар биттаси ўз соҳибасига етказилади.

Бугун бутун дунёда бўлгани каби бизда ҳам иқтисодий инқироз юз бермоқда. Аммо айнан шундай синовли кунларда халқимизни жипслаштирадиган энг ажойиб таклифлар ва энг зўр ғоялар туғилишига менинг ишончим комил.

#sinovdavri #bizbirgamiz #bizyengamiz #vahimasizkarantin #MassMediaUz
Президент Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишларга яна бир бор алоҳида тўхталиб ўтди.
- Биз пандемия билан боғлиқ жараёнларнинг изидан қувиб эмас, балки унинг барвақт олдини олиш учун бор куч ва имкониятларимизни ва барча ресурсларимизни сафарбар этишимиз зарур, - деди, жумладан, давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев в начале сегодняшнего видеоселекторного совещания вновь отдельно остановился на проводимой работе в рамках борьбы с коронавирусной инфекцией.
- Мы не должны идти вслед за процессами, связанными с пандемией, а мобилизовать все силы и возможности, имеющиеся ресурсы на их раннее предупреждение, - отметил, в частности, глава государства.

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #tahlil

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Times.uz
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ўзбекистон Республикасида коронавирус пандемияси тарқалишига қарши кураш борасида давлат органлари ҳамда жамоатчиликнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан амалга оширилаётган ишлар МДҲ давлатлари орасида энг юқори кўрсаткичда ташкил этилганлигини алоҳида эътироф этгани ҳам амалга оширилаётган ишларга берилган ижобий баҳо бўлди.

❗️Карантин шароитида фуқароларимизнинг белгиланган тартиб-қоидаларга онгли равишда қатъий риоя этаётганлиги коронавирус пандемияси тарқалишини жиловлашда муҳим омил бўлмоқда. Шу билан бирга Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларига асосан коронавирус пандемияси тарқалишини чеклаш борасидаги фаолиятни самарали ташкил этиш бу борада яна қўшимча чора-тадбирлар белгилашни тақозо этмоқда.

Шу муносабат билан Республика махсус комиссияси ва Махсус штабнинг 2020 йил 14 апрелдаги қўшма йиғилиши қарорига асосан коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш ва эълон қилинган карантин талабларига қатъий риоя этилишини таъминлашга қаратилган қуйидаги чоралар белгиланмоқда:

👉Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида жорий этилган коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш бўйича барча чекловлар Тошкент вилоятининг Чирчиқ, Олмалиқ, Бекобод, Янгийўл ва Ангрен шаҳарларига нисбатан ҳам татбиқ этилади;

👉 пенсионер ва нафақахўрларнинг саломатлигини сақлаш мақсадида, шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра республикадаги эпидемиологик ҳолат барқарорлашгунга қадар май ойидан пенсия ва нафақаларни тўлиқлигича пластик карталарга ўтказиш орқали амалга ошириш чоралари кўрилади. Бунда, барча ҳудудлар нақд пул олиш имконини берувчи банкоматлар билан ҳамда улар нақд пул билан таъминланади;

👉нақд пуллар сақланадиган пул омборхоналари ва қайта санаш кассалари ҳафтада 2 маротаба дезинфекция қилинади;

👉давлат хизматлари марказлари томонидан вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида ҳаракатланиш учун берилган махсус рухсатномалар карантин тугагунига қадар амал қилади (бунда махсус рухсатномаларнинг амал қилиш муддатини узайтириш бўйича қўшимча ҳаракатлар талаб этилмайди).
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: «Глобал озиқ-овқат етишмовчилиги юзага келаётган бугунги шароитда бизда ички талабни тўлиқ таъминлаш билан бирга, экспортни ошириш учун ҳам имкониятлар очиляпти»

Шавкат Мирзиёев глобал инқироз шароитида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги олдида турган долзарб вазифалар мавзусида видеоселектор ўтказди.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Мева-сабзавотчилик ва чорвачилик тармоқларида маҳсулот етиштириш ҳажмини икки баробарга ошириш вазифаси қўйилди. 8 та туман уруғлик картошка етиштиришга ихтисослаштирилиши белгиланди.
Паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, ипакчилик тармоқлари бўйича ҳам топшириқлар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития отраслей сельского хозяйства.
Поставлена задача увеличить объемы заготовки плодоовощной и животноводческой продукции в 2 раза. Восемь районов будут специализированы на заготовку семенного картофеля.
Прозвучал ряд поручений по развитию птицеводства, рыбоводства, пчеловодства и шелководства.

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #agrarsoha

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Кооперация асосида хонадонларда парранда боқиш кенг жорий этилади, ипак қурти боқишга 750 минг киши жалб қилинади

Бунда паррандачилик корхонаси хонадонга 3 кунлик жўжаларни тарқатиб, озуқасини етказиб беради. 40 кундан кейин кооперациянинг ўзи гўштни марказлашган ҳолда сотиб олади.

👉 https://kun.uz/11470852

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Ҳурматли Тўрткўлликлар!
Агарда сиз ҳунармандчилик йўналиши бўйича фаолият олиб бораётган ёки бошламоқчи бўлсангиз, имтиёзли кредит олиш лойиҳаларингиз мавжуд бўлса, “Ҳунарманд” уюшмаси туман бўлимига мурожаат қилинг ҳамда имтиёзли кредитлардан фойдаланинг.
Кредит энг кам иш ҳақининг 250 баробари миқдорида (55 750 000 сўм), йиллик 12 фоиз ставкасида берилади. Бўлим Сизларга пишиқ, пухта ва аниқ лойиҳалар тайёрлашда кўмаклашади.
Мақсадимиз, ушбу синовли кунларда бир-биримизни қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринларини барпо этиш, уйда ўтирган ҳолда ҳам аҳолини иш билан банд бўлишига кўмаклашишдан иборат.
Мурожаат учун: Тўрткўл тумани, Тўрткўл кўчаси, 53 уй. "Ҳунарманд" уюшмаси Тўрткўл туман бўлими бошлиғи: Ф.Б.Атаджанова
Телефонлар: 532-51-67, 91-261-61-60
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Forwarded from Times.uz
🇺🇳ЖССТ раҳбари COVID-19 2009 йилдаги грипп пандемиясидан 10 баробар ҳалокатли эканлигини маълум қилди ва инфекция юқиш занжирини тўхтатиш учун ҳар бир беморни аниқлаш, тест ўтказиш, изоляциялаш ва кузатиш муҳимлигини таъкидлади - World Health Organization

🇺🇳ЖССТ Афғонистонга коронавирусга қарши курашда кўмаклашиш учун инсонпарварлик ёрдамини жўнатди - World Health Organization

❗️Янги тадқиқотларга кўра, коронавирус одамдан одамга 4 метр масофадан ҳам юқиши мумкин - Fox News

⚡️Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши аъзоларининг учрашуви илк марта видеоконференция шаклида бўлиб ўтди. Қўшма баёнотда пандемияга қарши кураш халқаро савдо тўхтаб қолишига олиб келмаслиги кераклиги таъкидланди - Kremlin

🇺🇸АҚШ президенти Дональд Трамп ўз маъмуриятига Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини молиялаштиришни тўхтатишга кўрсатма берганини маълум қилди. BBC

🇷🇺Россияда коронвирус юқтирганлар сони 21 минг кишидан ортди. Бир кунда 2774 нафар бемор қайд этилган - Стопкоронавирус.рф

🇰🇿Қозоғистонда президент фармонига мувофиқ фавқулодда ҳолат режими 1 майга қадар узайтирилди - Akorda.kz

🇮🇳1,3 миллиарддан ортиқ аҳолиси бўлган Ҳиндистон карантинни 3 майга қадар узайтиришга қарор қилди. Ҳукумат иқтисодий йўқотишлар аниқ эканини, аммо пандемияга қарши курашиш зарурлигини таъкидлади- The Times of India

🇩🇪Германияда касаллик камайиши COVID-19 га тест ўтказиш сони камлиги ва эпидемия ҳали маҳаллийлашмагани билан боғлиқлигини маълум қилишди - Reuters

🇵🇹Португалияда коронавирус тасдиқланган ҳолатлар кўпаймоқда. Мамлакатда фавқулодда ҳолат май ойининг бошигача узайтирилди - Bloomberg

🇸🇬Сингапур чеклов чораларини кучайтирди, фуқароларга ниқобсиз кўчага чиқиш тақиқланди, ижтимоий масофани сақлаш зарур - Singapore Ministry of Health

🇮🇱Исроил мамлакатда чеклов чораларини кучайтирди, 19 апрелга қадар битта ташкилотда 10 нафар ходим ишлаши учун рухсат берилди - Israel Ministry of Health

🇵🇰Покистонда мамлакат бош вазирининг фармонига мувофиқ фавқулодда ҳолат режими 30 апрелга қадар узайтирилди - Anadolu Agency

🇵🇱Польша 19 апрелдан коронавирусни тўхтатиш учун жорий қилинган чекловларни секин-асталик билан енгиллаштиради - National Post

🇵🇭Филиппинда коронавирус юқтирганлар сони 5 мингдан ошди - Philippines Department of Health

🇮🇷Эронда COVID-19 қурбонлари сони камайди, лекин сўнгги суткада 1547 янги касаллик ҳолати аниқланди - Tehran Times

🇩🇪Немис мутахассислари таълим муасасалари фаолиятини яқин кунларда тиклаш учун тавсиялар билан ҳисобот эълон қилди - Spiegel

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
🏠#Уйда_қолинг
Қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш бугуннинг долзарб масаласидир.
🏠#Уйда_қолинг
Қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш бугуннинг долзарб масаласидир.
Бу давлатимиз раҳбари томонидан ҳам эътироф этилмоқда. Буни чуқур анлаган юртдошларимиз сафи кенг ва улар ердан самарали фойдаланишни яхши биладилар. «Ўзбекистон» овул фуқаролар йиғинидаги фермер Зокир Раджапбоев раҳбарлигидаги «Диёр, Ислом» кўп тармоқли фермер хўжалиги пахта, ғалла ва сабзавотчиликка ихтисослаштирилган. 28 гектар ер мадонни эгаллаган мазкур хўжаликнинг 40 сотих ерига бир ой олдин мўъжазгина иссиқхона ҳам барпо этилди. Унда фермер хўжалиги оила аъзолари билан биргаликда бодринг, бақлажон, помидор, булғор қалампири, картошка, пиёз сингари полиз ва сабзавот экинларини етиштирмоқдалар.
-Иссиқхонамиз ер майдонининг асосий қисмида бодринг экилган. Юртимизда юқумли касаллик сабабли бўлиб турган карантин пайтида аҳолининг дастурхонини тўкин қилиш мақсадида бугун бозоримизга илк бодринг ҳосилини жўнатдик. Зеро, аҳоли дастурхони тўкин бўлса, фаровон яшаса биз мақсадимизга эришган бўламиз, дейди фермер хўжалиги иш юритувчиси Одилбек Давлетов.
Фермер хўжалигида асаларичилик ҳам йўлга қўйилган бўлиб, келажакда балиқчилик ва чорвачиликни ҳам ривожлантириш режалаштирилмоқда. Бу билан 10-15 нафар ҳамюртларимизни ҳам иш билан таъминлаш имкони яратилади.
Албатта, туманимизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозор расталарини тўлдирса, нарх-навонинг барқарорлиги ва озиқ-овқат танқислигининг олди олинади.

Тўрткўл тумани ҳокимлиги ахборот хизмати бўлими
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Forwarded from Times.uz
Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг даромадлари (1-расм) ва харажатлари (2-расм) юзасидан маълумотлар тақдим этилди.

❗️Ушбу жамғарма фаолияти бўйича барча маълумотлар ҳар ҳафтада эълон қилиб борилади.

Манба: https://t.iss.one/minfinuzb

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники