Forwarded from Xalqaro press klub
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клуб COVID_19

"Имтиҳон!
Ҳаммамиз Аллоҳникимиз ва ҳаммамиз бир кун келиб унга қайтамиз."

Нуриддин Холиқназаров Тошкент шаҳар бош имом-хатиби.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#MustaqilTahsilOl #vahimasizkarantin #kitobuz #edumarketuz #birgamiz #uydaqoling #uzkhanacademy #onlinemaktab #uzedu #kundalik #eduportal

Таътил пайтида билим олинг! Электрон таълим манбааларидан фойдаланинг!

www.uzedu.uz
www.online-maktab.uz
www.edumarket.uz
uz.khanacademy.org
www.kitob.uz
www.kundalik.com
www.eduportal.uz

Халқ таълими вазирлиги Олимпиада ғолиби ва икки карра Осиё чемпиони Хасанбой Дусматовга ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдиради.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Karakalpakstan.uz
Ана тилимсең

Пердеғалий Дабыловтан жаңа қосық қатарлары

Ана сөзи менен басланған тилсең,
Руўхымда сайрап турған бүлбилсең.
Барлық тиллерди биз гүллер деп алсақ,
Сол гүллер ишинде ең сулыў гүлсең.

Бабам пал тамызған дана тилимсең,
Дәртин баян еткен нала тилимсең.
Дилўар етип туўған қарақалпақты,
Соның ушын да сен ана тилимсең!

Шубар ала сөзлер тилди патаслар,
Тилин бузған миллет жолдан адасар.
Жыланға жарасар шубар алалық,
Таза сөйлеў ғана тилге жарасар.

Ата-бабам жан берип, жан алмаса,
Ел намысын жаўдан қорғап қалмаса,
Кимлердиңдур қонышына басылып,
Жүрер едиң егер тилиң болмаса.

Бабам пал тамызған дана тилимсең,
Дәртин баян еткен нала тилимсең.
Дилўар етип туўған қарақалпақты,
Сен дүньяда теңсиз ана тилимсең!

Қарақалпақстан Республикасы Министрлер Кеңесиниң Мəлимлеме хызмети

👉 Телеграм каналымызга ағза болыў - https://t.iss.one/QRMinistlerKenesi
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Юқумли касаллик ҳақида ёлғон маълумот тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди

“Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” Қонун (ЎРҚ–613, 26.03.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

Қонунга мувофиқ, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида аҳоли орасида асоссиз ваҳима тарқалишининг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда мутасадди идораларнинг нормал фаолият юритиши учун шароит яратиш мақсадида Жиноят кодекси 244-5-модда билан тўлдирилди.

Унга кўра, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликларнинг пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш:

• БҲМнинг 200 бараваригача (44 млн 600 минг сўм) миқдорда жарима;

300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Мазкур маълумотларни нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки ОАВ, шунингдек Интернет орқали тарқатиш:

• БҲМнинг 200 бараваридан (44 млн 600 минг сўмдан) 400 бараваригача (89 млн 200 минг сўм) миқдорда жарима;

300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

3 йилгача озодликни чеклаш;

3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

▫️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Коронавирусга қарши курашишда асосий зарур қуроллардан бири ҳисобланган тиббий ниқоблар етишмовчилигининг олдини олиш мақсадида тумандаги кичик тикувчилик цехлари чеварлари ҳам ўз улушини қўшмоқдалар.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Хайрли ишларга ўз ҳиссасини қўшишни истаган Тўрткўл тумани «Оққамиш» овул фуқаролар йиғини раиси Ж.Бекмуратов ва ўринбосари томонидан 100 дона ниқоб ўз овулдошларига бепул тарқатилди. Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Ниқобсиз юрганлик 1 млн сўмдан ортиқ жаримага сабаб бўлиши мумкин

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси ниқобсиз юрганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи қисм билан тўлдирилди.

Унга кўра, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш БҲМнинг 5 бараваригача (1 млн 115 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

▫️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Карантин шароитида тиббий мажбурлов чораси қўлланиши мумкин

Қонунга мувофиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши шароитида қўллашни назарда тутувчи 29-2-модда билан тўлдирилди.

Унга кўра, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузган шахсга нисбатан давлат санитария назорати органлари томонидан карантинда сақлаш ёки даволаниш тарзидаги тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилиши мумкин.

Тиббий мажбурлов чораси 30 суткагача бўлган муддатда маъмурий жазо тайинлаш билан бирга қўлланилади.

Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг ижроси давлат санитария назорати, ички ишлар ва Миллий гвардия органлари томонидан таъминланади.

▫️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Коронавирусни қандай енгиш мумкин: самарали 5 стратегия

👉 https://kun.uz/04048362

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
«Сиздантелеграм» ижтимоий тармоғида 2020 йил 26 март куни эълон қилинган «Бир кунда 800 туп дарахтга қирон келтиришди» мавзусидаги мақолага туман «Тўрткўл агро пилла» масъулияти чекланган жамияти қуйидагиларни маълум қилади:
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига асосан 2019 йилда ажратилган ва 2020 йилда янги тутзорлар барпо этиш учун пиллачилик тармоғи ташкилотларига ажратилган қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган суғориладиган ер майдонлари Тўрткўл тумани ҳокимининг 2020 йил 15 январдаги 13-сонли қарорига асосан тумандаги «Уллибоғ» овул фуқаролари йиғини ҳудудидаги 5 гектар тутзорда реконструкция ишлари олиб борилмоқда.
Р.Айтбаев,
«Тўрткўлагропилла»
масъулияти чекланган жамияти раиси
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Президент Шавкат Мирзиёев коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича Ўзбекистон аҳлига яна бир бор мурожаат қилди.
– Халқимиз жипслашиб, шифокорларнинг барча тавсияси, кўрсатмаларига амал қилсалар, одамларимиз карантин даврида ҳаётий заруратсиз ўз хонадонларини тарк этмаса, касалликнинг илк белгилари аниқланганда уни яширмай шифокорларга ўз вақтида мурожаат қилса, биз бу касалликни, албатта, енгамиз, – деди давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев вновь обратился к общественности по поводу противодействия распространению коронавирусной инфекции.
– Если наш народ сплотится, будет следовать всем рекомендациям, указаниям врачей, не будет в период карантина покидать свои дома без жизненной необходимости, будет своевременно обращаться к медикам при первых признаках заболевания, не скрывая этот факт, мы обязательно победим эту болезнь, - сказал глава государства

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #murojaat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Аҳолини ижтимоий ва тиббий муҳофаза қилишни кучайтиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.
300 мингта экспресс-тест ва 500 та сунъий нафас олдириш аппарати харид қилиш, хавф юқори бўлган аҳоли пунктларида кўчма лабораториялар ташкил этиш вазифаси қўйилди.
Бизнес вакилларига қатор енгилликлар яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам противодействия распространению коронавирусной инфекции.
Определены дополнительные меры по усилению социальной и медицинской защиты населения.
Поставлены задачи по закупке 300 тысяч экспресс-тестов и 500 аппаратов искусственной вентиляции легких, организации мобильных лабораторий в населенных пунктах с высоким риском распространения вируса.
Дано указание ввести ряд удобств для представителей бизнеса.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #ijtimoiyhimoya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича халққа мурожаатидан

Из обращения Президента Шавката Мирзиёева к народу по поводу противодействия распространению коронавирусной инфекции

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #murojaat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Айрим тиббиёт ходимларига қўшимча тўловлар белгиланди

“Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4652-сон, 26.03.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, коронавирусдан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган, зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун қуйидаги миқдорларда (солиқлардан ташқари) махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови белгиланди:

🔹 врач ходимларга, врач-лаборантларга – 25 миллион сўм;

🔹 ўрта тиббиёт ходимларига, ҳамшира-лаборантларга –15 миллион сўм;

🔹 кичик тиббиёт ходимларига – 10 миллион сўм;

🔹 бошқа ходимларга – 5 миллион сўм.

Махсус тўловлар
карантин амал қиладиган муддат давомида, шу жумладан, жорий йилнинг март ойи учун, ходимнинг ҳар 14 кунлик фаолият даври якунида тўлаб берилади.

Коронавирус инфекциясини юқтирган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки уларнинг оғир аҳволга тушиши ва соғлиғи тикланмаганлиги муносабати билан бир йўла қўшимча тўловлар берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Кун рақами: Жорий йилнинг 25 март ҳолатига кўра, божхона омборларида жами 45,9 млн. АҚШ долларига тенг озиқ-овқат маҳсулотлари сақланмоқда. Ушбу маҳсулотлар божхона расмийлаштирувидан сўнг қисқа муддатларда ички бозорларга йўналтирилади. Жумладан,

био қўшимчалар (485,2 тн, 3,5 млн. долл.);
маргарин (2,9 минг тн, 3,4 млн. долл.);
гўшт (2,7 минг тн, 3,1 млн. долл.);
кунгабоқар ёғи (3,2 минг тн, 2,4 млн. долл.);
пальма ёғи (2,0 минг тн, 1,8 млн. долл.);
болалар овқати (327,9 тн, 1,5 млн. долл.);
шоколад (525,6 тн, 1,3 млн. долл.);
шакар (2,7 минг тн, 1,0 минг долл.);
ун (3,6 минг тн, 0,9 млн. долл.);
консерваланган сабзавотлар (710,7 тн, 830,8 минг долл.);
макаронлар (553,7 тн, 708,4 минг долл.);
банан (1,1 минг тн, 680,2 минг долл.);
буғдой (80,7 минг тн, 15,7 млн. долл.);
сут маҳсулотлари (463,1 тн, 625,7 минг долл.);
ун маҳсулотлари (вафли, печенье ва х.з.) (257,1 тн, 537,2 минг долл.);
чой (59,2 тн, 304,7 минг долл.);
балиқ (128,8 тн, 118,7 минг долл.).

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEPOI2xXWGd46M0UPA
Кун таҳлили: Жорий йилнинг 25 март ҳолатига кўра, божхона омборларида сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳудудлар бўйича таҳлили билан танишинг.

➡️Тошкент шаҳрида - 25,8 млн. АҚШ доллари;
➡️Тошкент вилоятида - 4,1 млн. АҚШ доллари;
➡️Сирдарё вилоятида - 4,0 млн. АҚШ доллари;
➡️Самарқанд вилоятида - 3,4 млн. АҚШ доллари;
➡️Фарғона вилоятида - 3,2 млн. АҚШ доллари;
➡️Наманган вилоятида - 2,9 млн. АҚШ доллари;
➡️Хоразм вилоятида - 770,0 минг АҚШ доллари;
➡️Қорақалпоғистон Республикасида - 770,0 минг АҚШ доллари;
➡️Бухоро вилоятида - 676,7 минг АҚШ доллари;
➡️Андижон вилоятида - 103,8 минг АҚШ доллари;
➡️Жиззах вилоятида - 99,0 минг АҚШ доллари;
➡️Сурхондарё вилоятида - 50,1 минг АҚШ доллари;
➡️Қашқадарё вилоятида - 11,2 минг АҚШ доллари.

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEPOI2xXWGd46M0UPA
Forwarded from Nodir Abduqodirov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Уйда қолинг I Тавсияларга амал қилинг❗️
(сурдотаржима билан)

🔴Қўлларингизни совун билан камида 20 сония давомида ювинг.

🔴Аксирган ёки йўталганингизда оғзингизни, бурнингизни бир марталик қоғоз сочиқ билан тўсиб олинг, қоғоз сочиқ бўлмаса тирсангингиздан фойдаланинг.

🔴Қўлларингиз билан оғзингизни, кўзларингизни ва бурнингизни ушламанг.

🔴Ўзингиз турган хонангизни тез-тез шамолатиб туринг.

🔴Доимий фойдаланагидан буюмингизни ҳар куни тозаланг.

🔴Кўришиш ва қучоқлашиш каби ҳолатлардан тийилинг.

🔴Имун тизими кучли бўлиши учун кўпроқ суюқлик ичиб туринг.

🔴Сизда шамоллаш аломатлари бўлса, кексалар ёки сурункали касаллиги бор одамлар билан мулоқотга киришманг.

🔴Ниқоб тақмасдан ташқарига чиқманг.

🔴Иситма, аксириш, нафас сиқишидан шикоятингиз бўлса, тезда шифокорга мурожаат қилинг.

❗️Унутманг Коронавирус кўрилаётган тадбирлардан кучлироқ эмас.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва "Менинг Юртим" телеканали қўшма лойиҳаси.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
Ахборот хизмати
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

“Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” Қонун инфографикаларда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot