Тантанали байрам тадбирида туман ҳокими Р.Шамуратов барча юртдошларимизни қизғин табриклади. Бугунги тинч юртимиз, мусаффо осмонимиз учун жанг қилган ватандошларимизнинг қаҳрамонликларини ҳамиша фахр ила эслашимизни билдирди.
Шундан сўнг сўзга чиққан нуронийлар, ёшлар вакиллари бугунги осуда ҳаётимиз учун жонини фидо қилган ватандошларимиз ҳамиша қалбимизда эканлигини таъкидлашди. Байрам тадбирида туман маданият бўлими ходимлари ҳам ўз концерт дастурларини ҳавола қилишди.
Шундан кейин туман ҳокими Р.Шамуратов, сектор раҳбарлари, мудофаа ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари, ташкилот раҳбарларидан иборат масъуллар, фаоллар ва ёшлар «Мотамсаро она» ёдгорлиги пойига гулчамбарлар ва гулдасталар қўйдилар
“Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбири қатнашчилари-фахрийлар, ташкилот вакиллари ва ёшлар Афғонистонда ҳалок бўлган элдошларимиз эсталигига гулчамбарлар қўйдилар. Афғон тупроғида қолиб кетган юртдошларимизни эслаб, дуога қўл очдилар. To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati
WEB SAYT | IG | FB | TW|YT | TG