Байрамда мактаб ўқувчиларининг ва ҳаваскорлар томонидан кўнгилочар куй-қўшиқлар ижро этилди. Шу билан бирга, аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган ва азалий урф-одатларимизга айланган спорт турларидан “Кураш”, “Тош кўтариш”, “Арқон тортиш” ва “Қўчқор уриштириш” каби мусобақалар ҳам ташкиллаштирилди. Бу мусобақаларда қатнашиш учун байрамга йиғилган 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган фуқаролар таклиф этилди. Мусобақалар ҳакамлар томонидан ҳаққоний баҳоланиб борилди ва ҳомийлар томонидан эсдалик совғалари топширилди. Ўтказилган байрам тадбири йиғилганларга олам-олам қувонч, юзларида кулгу ва байрамона кайфият улашиш билан биргаликда ёшу-қарининг ёдида бутун умрга муҳрланишига замин яратди.
Шунингдек, ушбу овулнинг ҳоким ёрдамчиси саъй ҳаракатлари билан янги замонавий типдаги ўқув биносининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди. “Тикувчилик”, “Аёллар сартароши” ҳамда “Пазандачилик” йўналишларини ўз ичига олган ушбу масканда “Оқбошли” ва қўшни овулдаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминлаган оила фарзандлари ва ишсиз бўлган аёл-қизларимизни касб-ҳунарли қилиш ва ўрганган хунарлари асосида маиший техникалар субсидиялар орқали олиб берилиши кўзда тутилган. Ўқув марказида келажакда аёл-қизларимиз ўрганган ҳунарлари билан ўз оиласига даромад келтириши, шунингдек, жамиятда ўз ўрнига эга бўлишлари учун оз бўлсада ўз ҳиссасини қўшиш асосий мақсад қилинган. Бу касб-ҳунар ўқув марказининг очилиши байрамга байрамона туҳфа бўлди.
Тўрткўл тумани "Уллубоғ" овул фуқаролари йиғинида бўлиб ўтган Наврўз тантаналаридан фото лавҳалар.
Ҳурматли туманимизнинг маҳалла тизими ходимлари ва фаоллари!

Сиз азизларни мамлакатимизда кенг нишонланаётган муҳим сана – Маҳалла тизими ходимлари куни билан Республика Маънавият ва маърифат маркази Тўрткўл туман бўлинмаси номидан самимий табриклаймиз!

Сизларга эркин ва осуда ҳаётимизни қадрлаш, овул ва маҳаллаларда, бутун юртимизда миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, ёлғиз кексалар, эҳтиёжманд оилалар, бемор ва ногирон инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича олиб бораётган эзгу ва савобли ишларингизда муваффақиятлар тилаймиз!
Маҳалла тизими ходимлари куни байрамингиз муборак бўлсин!

Ҳурмат ила Республика Маънавият ва маърифат маркази Тўрткўл туман бўлинмаси.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“ҲАР КУНИНГ НАВРЎЗ БЎЛСИН, ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ!” ШИОРИ ОСТИДА НАВРЎЗ САЙЛИ БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИ 
"ҲАР КУНИНГ НАВРЎЗ БЎЛСИН, ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ"

Наврўз байрамини муносиб нишонлаш бўйича 2023 йил 1 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2023 йилги Наврўз – умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди. Унга кўра, бу йилги Наврўз байрами мамлакатимизда «Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!» деган шиор остида тумандаги 2-мактабда ҳам байрам тадбири ўтказилди. Байрам тадбирига мактабни битириб кетган собик ўқувчилар ҳам таклиф қилинди. Тадбирда ТЎРТКЎЛ _95 МЧЖ раҳбари Р. Ибрагимов ўзи таҳсил олган 2-мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларига. байрам совғаларини топширди. Шунингдек, мактабга байрам совғаси сифатида спорт анжомларини топшириб ўқувчиларга катта қувонч улашди.