Сана муносабати билан

3-декабрь “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан туман ҳокимлиги ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Тўрткўл туман бўлинмаси ҳамда "Калтаминор" ОФЙ ҳудудидан сайланган депутат М.Муҳаммедов билан ҳамкорликда “Калтаминор” овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи кўздан 1-гуруҳ ногирони Г.Гурбанназаров оиласидан хабар олиниб, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Тўрткўл туман бўлинмаси ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
Кўмакка муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш азалий қадриятларимиздан бири ҳисобланади. Кексалар, ногиронлар ва кам таъминланган фуқароларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бизнинг устувор вазифамиз. Мақсадимиз эса битта - ўксик кўнгилларга қувонч улашиш.
To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati WEB SAYT | IG | FB | TW|YT | TG
#Медиа_тур

Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг еттита устувор йўналишларидан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг қўшма иш режасига асосан бугун тумандаги «Дўстлик» ва Ибн-Сино маҳаллалари ҳоким ёрдамчилари фаолияти натижадорлиги бўйича тумандаги ОАВ вакиллари иштирокида медиа-тур ўтказилди.
Медиа-тур давомида маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш аҳолининг даромадларини ошириш мақсадида берилган субсидия ва имтиёзли кредитлар эвазига эришилган натижалар билан танишилди.
To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati WEB SAYT | IG | FB | TW|YT | TG
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тўрткул туман ХТБга қарашли умумтаълим мактабларида ноябрь  рус тили ва хорижий тиллар фан ойлиги доирасида ўтказилган тадбирлар ва очиқ дарслардан лавҳалар.
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Ташкентская международная туристическая ярмарка «Туризм на Шёлковом пути»
#2dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
#Infografika
To‘rtko‘l tumanida sanoat mahsulotlari ishlab chiqarilishi bo‘yicha
MA’LUMOT
2022 yil yanvar –oktyabr holatiga
https://turtkul.uz/2022/12/02/infografika/ To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati WEB SAYT | IG | FB | TW|YT | TG
#Халқаро_кун

ℹ️ Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёт тарзини яхшилашга дунё миқёсида эътибор қаратиш мақсадида БМТ томонидан 1983–1992 йиллар Халқаро ногиронлар ўн йиллиги деб белгиланган эди. Мазкур ўн йиллик якунида (1992 йилнинг 14 октябрь куни) БМТ Бош Ассамблеясининг 37-ялпи мажлисида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, 3 декабрь Халқаро ногиронлар куни деб эълон қилинган.

⚠️ Мазкур халқаро ҳужжатга мувофиқ, БМТга аъзо барча мамлакатларга, шунингдек, тегишли ташкилотларга ногиронлиги бор шахсларнинг тўлақонли ҳаёт кечириши, ишлаши, таълим олиши ва саломатлигини тиклаши учун мунтазам тарзда зарур шарт-шароитлар яратиб бериш, мазкур кунни кенг миқёсда нишонлаш тавсия этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Bugun 3-dekabr-Xalqaro nogironlar kuni
munosabati bilan To‘rtko‘l tumani hokimi R.Shamuratov 1-sektor hududidagi «Sho‘raxon» ovul fuqarolar yig‘inida istiqomat qiluvchi nogironligi bo‘lgan fuqarolar xolidan xabar olib, ularga nogironlik aravachasi va oziq-ovqat mahsulotlari topshirdi. To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati WEB SAYT | IG | FB | TW|YT | TG
#Hech_kim_mehr_va_e’tibordan_chetda_emas 3-dekabr-Xalqaro nogironlar kuni munosabati bilan tuman hokimi R.Shamuratov «Oqqamish» ovul fuqarolar yig‘inida istiqomat qiluvchi 108 yoshli onaxon Saodat momo Abdullaeva xolidan xabar oldi. Onaxon bilan suhbatlashib, unga salomatlik tiladi. Ushbu tadbirda 3-sektor rahbari M.Sherimbetov, hokim o‘rinbosarlari hamda soha mas’ullari ham ishtirok qilib, onaxonga salomatlik va uzoq umr tilab bayram munosabati bilan oziq-ovqat mahsulotlari va nogironlik aravachasini topshirdilar. To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati WEB SAYT | IG | FB | TW|YT | TG