«Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остидаги тантанали байрам тадбири туман Маданият бўлимининг театрлаштирилган саҳна кўринишлари билан бошланди.
Жажжи қизчаларимизнинг қувноқ рақслари, ватанпарварлик руҳи уфурган мусиқа садолари остида совриндор ҳарбий ва спортчи ёшларимизнинг чиқишлари келажак эгалари бўлмиш ватанпарвар ёшларга яратилган имкониятлар натижасидан дарак берган бўлса, туманда ижод қилиб келаётган турли миллат вакилларининг миллий ва замонавий куй-қўшиқлари юртдошларимизни қадриятларимизга асос солинган ўтмиш ва бугунги ҳур,мустақил юртимизни тараннум этиш билан ўзгача байрамона кайфият улашди.
Тантанали байрам тадбирида тумандаги меҳнат фахрийлари, маҳалла фаоллари, фаол ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок қилдилар.
Байрамона безатилган марказий кўчада таралган куй-қўшиқлар, жозибали рақслар байрам тадбирининг янада кўтаринки, байрамона кайфиятда ўтказилишига асос бўлди.
Мустақил, тинч ва осуда юртимиз осмони остида жўшқин куй ва қўшиқлар янграйверсин!
Мустақиллик байрами барчага муборак бўлсин!!! https://turtkul.uz/2022/08/29/tortkolda-yangi-ozbekistonda-el-aziz-inson-aziz-shiori-ostida-bayram-tadbiri-otkazildi/ 🟢To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati WEB SAYT | IG | FB | TW