2022 йил 16 май куни Тўрткўл туман халқ таълими бўлимига қарашли 1-сон умумтаълим мактабида
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлими, Қорақалпоғистон ёзувчилар уюшмасининг қўшма қарорига асоасан умумтаълим мактаблари ўқувчилари орасида "Ибрайим Юсупов издошлари" ва Тўлепберген Қаипбергенов асарларининг билимдони" танловининг Тўрткўл туман босқичи бўлиб ўтди. Танловда умумтаълим мактабларининг 8-11-синф ўқувчилари 3 шарт бўйича ўзаро беллешдилар. Танлов якунида ғолиб бўлган иштирокчилар ташкилотчилар томонидан"Фахрий ёрлиқ" ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар. 🟢To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati WEB SAYT | IG | FB | TW
Маҳалла раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга ким масъул?

Сайловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича мурожаатларни ишчи гуруҳ кўриб чиқади.

Батафсил...

Улашинг: 👉https://t.iss.one/mahallavaoilainfo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

Тўрткўл тумани ҳокими Р. Шамуратовнинг туманда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, маҳаллалар шароитларини яхшилаш бўйича амалга оширилган ишлар ва жорий йилдаги режалар тўғрисида мурожаати.

🟢To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati WEB SAYT | IG | FB | TW
Бугун Тўрткўл тумани Маданият саройида бўлиб ўтган "Қувноқлар ва зукколар" кўрик-танловининг туман босқичи катта тайёргарлик ва юқори савияда бўлиб ўтди.
Туман секторлари ҳудудларида ғолиб бўлган жамоалар ўз чиқишлари орқали турмушдаги муаммо ва камчиликларни қизиқарли мавзулар орқали енгил кулги остида саҳнада маҳорат билан ижро этишди. Шартлар давомида жамоалар топқирлиги, зукколиги билан бир биридан яхши дастурларни намойиш қилдилар. Танловнинг туман босқичи якунида Навоий МФЙ жамоаси 3ўринни,Уллубоғ ОФЙ жамоаси 2-ўринни ва Пахтачи ОФЙ жамоаси 1-ўринни эгаллаб, кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди. Ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан тайёрланган қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. 🟢To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati WEB SAYT | IG | FB | TW
Ўзбекистон Президенти Туркманистон билан парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

📍
https://uza.uz/posts/372636

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Президент Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Чжан Минни қабул қилди.
ШҲТ доирасида амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва минтақавий шерикликни мустаҳкамлаш, шунингдек, Ўзбекистоннинг Ташкилотга раислиги давридаги асосий тадбирларга тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашувда халқаро кун тартибининг долзарб муаммоларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял Генерального секретаря Шанхайской организации сотрудничества Чжана Мина.
Рассмотрены вопросы дальнейшего расширения практического сотрудничества и укрепления регионального партнерства в рамках ШОС, а также подготовки основных мероприятий в период председательства Узбекистана
в организации.
Затронуты актуальные проблемы международной повестки.

#Mirziyoyev #qabul #ShHT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Karakalpakstan.uz
Бүгин Башқуртстан Республикасыныӊ ҳүкимет басшысы Радий Хабиров басшылығындағы ҳүкимет ағзалары, министрлик ҳәм мәкеме басшыларынан ибарат делегация Қарақалпақстанға келди.

Делегация ағзаларын Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеӊесиниӊ Баслығы М.Камалов, Министрлер Кеӊеси Баслығы Қ.Сариев Нөкис халықаралық аэропортында күтип алды.

Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң Мәлимлеме хызмети

Каналға ағза болыў: @joqargikenes


website |facebook | telegram
⚡️Тошкентда «Декларациялар мулоқоти» халқаро форуми бошланди

Бугун Тошкентда «Декларациялар мулоқоти» халқаро форуми ўз ишини бошлади.

Давлат бошқаруви академиясида бўлиб ўтаётган тадбир Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, АҚШ Глобал жалб қилиш институти, Дин ишлари бўйича қўмита, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Халқаро ислом академияси ҳамда Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ҳокимиятлари ҳамкорлигида ташкил этилган.

Анжуман доирасида турли мамлакатлар диншунос олимлари, амалиётчи мутахассисларига жамиятда тинчлик ва тотувликни сақлаб туришнинг муҳим шарти сифатида динлар ва маданиятлар ўртасида самарали мулоқот ўрнатиш соҳасидаги энг яхши халқаро амалиёт, илғор хорижий тажриба намойиш этилади.

Форум 20 майга қадар давом этади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
“МУСТАҚИЛЛИК” МАҲАЛЛАСИГА РАИС САЙЛАНДИ

Тўрткўл туманида бугун 4 та маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказилди.
“Мустақиллик” маҳалла раислигига сайлов ҳудуддаги Тиббиёт бирлашмаси фаоллар залида кўтаринки руҳда ўтказилди.
Сайлов жараёни тўғри ташкил этилиб, овоз бериш жараёнида сайланган маҳалладаги уч нафар номзод ичидан жами сайловчи фуқаролар орасидан ўзларига муносиб номзодни раис сифатида сайлаб олдилар.
Якунда энг кўп овоз тўплаган Лочин Шеров “Мустақиллик” маҳалласи раиси этиб сайланди. 🟢To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati WEB SAYT | IG | FB | TW