Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 апрелдаги «Давлат пенсиялари, нафақалар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловларни тўлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-198-сонли Қарорига
ШАРҲ

Мазкур қарорда мамлакатимиз ҳудудларида барча турдаги давлат пенсияларини, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан тўланадиган нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловларни ҳамда кам таъминланган оилалар учун болалар нафақаси ва моддий ёрдам пулини банк карталари орқали олувчиларга ҳар ойлик пенсия ва нафақа маблағларига 1 фоизи миқдорида давлат бюджети томонидан қўшиб берилиши кўрсатилган.

Мисол учун, пенсионер бир ойда 1 млн сўм пенсия маблағини банк картаси орқали оладиган бўлса, пенсионерга давлат бюджети томонидан 1 фоиз қўшимча маблағ билан бирга жами 1 млн 10 минг сўм пенсия маблағи молиялаштирилади.

Пенсионер банк карталари орқали пенсия маблағларини нақдлаштирса, бундан банк хизмат ҳақи олган тақдирда ҳам пенсионернинг пенсия маблағининг базавий миқдорига таъсир қилмайди.

Пенсия ва нафақа маблағлари банк карталарига молиялаштирилса ҳамда картадаги маблағ нақдлаштирилмасдан нақд пулсиз шаклда тўловлар амалга оширилса, бюджетдан бериладиган қўшимча 1 фоиз миқдоридаги ушбу маблағ пенсионер ихтиёрида қолдирилиши назарда тутилган.

Шунингдек, пенсия ва нафақа олувчилар пенсия ва нафақа маблағларини тўлов қайдномалари (ведомость) орқали нақд кўринишда оладиган бўлса, 1 фоиз қўшимча маблағ қўшиб берилмайди ва пенсионердан қўшимча тўлов ундирилмайди.

Бундан ташқари, Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан амалдаги тартибда пенсия ва нафақа пулларини маҳалла фуқаролар йиғинларига бориб тарқатиш давом эттирилади. Шу билан бирга, пенсия ва нафақа маблағларини тарқатиш жараёнида пенсия ва нафақа олувчиларнинг банк карталаридаги маблағлари уларнинг хоҳишларига кўра нақд пулда чиқим қилиб берилади.

Мазкур қарорда белгиланган пенсия ва нафақа тўловлари билан билан боғлиқ барча харажатлар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳамда республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланиши назарда тутилган.

👉🏻 На русском языке
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пенсия тизимида қанақа ўзгаришлар бўлади?

Президент пенсия ва нафақаларни тўлаш тизимига айрим ўзгартириш киритишга оид қарор имзолади. Қарордаги асосий янгиликлар билан қисқача видеошарҳимизда танишинг.

Kun.uz расмий канали
#Yosh_kitobxon Munosib taqdirlandi «Yosh kitobxon» tanlovining 15-19 yosh toifasida o‘tkazilgan respublika bosqichida Qoraqalpog‘iston Respublikasi To‘rtko‘l tuman xalq ta’limi bo‘limiga qarashli 10-umumta‘lim maktabining 10-sinf o‘quvchisi Xaldurdiyeva Oguljeren 249,3 ballga ega bo‘lib 10.000.000 mln pul mukofati hamda sertifikat bilan taqdirlandi. 🟢To`rtko`l tumani hokimligi Axborot xizmati WEB SAYT | IG | FB | TW
⚡️Sovrin jamg’armasi 880 mln so’mlik Respublika shaxmat turnirini e’lon qilamiz! @uzshaxmatbot Telegram botidan ro‘yxatdan o‘ting!

Barcha ishtirok etishi mumkin!

@alisher_sadullaev
https://kknews.uz/kk/102863.html
Президент ипотека кредитлери бойынша қарарға қол қойды

Каналымызға қосылың👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAERIzOESrE0olZr7Ng
#Onlayn
Olis ovulda tibbiy ko‘rik
Ayni damlarda tuman markazidan olisda joylashgan “Oqqamish” ovul fuqarolar yig‘ini aholisining salomatligini nazorat qilish maqsadida tor mutaxasislar tomonidan tibbiy ko‘rik o‘tkazilmoqda. Ovuldagi barcha yoshdagi fuqarolar tibbiyot xodimlari tomonidan sinchkovlik bilan ko‘rikdan o‘tkazilib, zarur tibbiy tavsiyalar berilmoqda. Tibbiy muolajaga zaruriyati bo‘lgan fuqarolarga esa joyida zarur dori-darmonlar va tibbiy maslаhatlar berilmoqda. 🟢To`rtko`l tumani hokimligi Axborot xizmati WEB SAYT | IG | FB | TW
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 апрелдаги «Давлат пенсиялари, нафақалар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловларни тўлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-198-сонли Қарори юзасидан Тўрткўл туманида Халқ банки филиали томонидан жадал тарғибот ишлари олиб борилмоқда.Аҳолига Карорнинг янгиликлари ва асл моҳияти батафсил тушунтириб берилмокда.
Тумандаги "Уллубоғ" ОФЙ, "Калтаминор" ОФЙ ва "Отаюрт" ОФЙ пенсия ва нафақа олувчилар билан учрашиб карор билан яқиндан таништирилди. 🟢To`rtko`l tumani hokimligi Axborot xizmati WEB SAYT | IG | FB | TW
⚡️ Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Батафсил 👉 https://bit.ly/3rhWkwW

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
5 босқичли оммавий спорт мусобақалари ўтказилади

“Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–201-сон, 11.04.2022 й.) қабул қилинди

🔢 Қарор билан оммавий спортни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.

Хусусан, оилавий спорт рағбатлантирилади, оммавий спорт мусобақалари ташкил этилади.

2022 йилдан ҳар йили 30 июнь – Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни ҳамда декабрда ўтказиладиган “Ёшлар форуми” доирасида футбол, мини-футбол, волейбол, енгил атлетика, шахмат, шашка, стол тенниси, стритбол, воркаут турлари бўйича 5 босқичли оммавий спорт мусобақалари ўтказилади.

▫️1-босқичда – кўчалараро маҳалла мусобақалари;
▫️2-босқичда – маҳаллалараро сектор мусобақалари;
▫️3-босқичда – сектор мусобақаларида ғолиб бўлган маҳалла жамоалари ўртасида туман (шаҳар) мусобақалари;
▫️4-босқичда – туман (шаҳар) мусобақалари ғолиб маҳалла жамоалари ўртасида вилоят мусобақалари;
▫️5-босқичда – вилоят мусобақаларида ғолиб бўлган маҳалла жамоалари ўртасида республика (финал) мусобақалари.

Ушбу мусобақалар 5 босқичли “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилади.

☑️ 2023 йил 1 мартдан олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича 3 босқичли умумреспублика спорт мусобақалари ўтказилади.

📌 Юқоридаги мусобақалар ғолибларини тайёрлаган мактабларнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ва спорт-таълим муассасаларининг тренерлари малака аттестациясига жалб этилмайди ва уларга қуйидаги малака тоифалари тўғридан-тўғри берилади:

🔹туман (шаҳар) босқичи мусобақаларида ғолиб ва совриндорларни тайёрлагани учун – иккинчи малака тоифаси;
🔹вилоят босқичи мусобақаларида ғолиб ва совриндорларни тайёрлагани учун – биринчи малака тоифаси;
🔹республика (финал) босқичида ғолиб ва совриндорларни тайёрлагани учун – олий малака тоифаси.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot