Тумандаги "Ёшлик" маҳалла фуқаролари йиғинида бўлган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Р. Мамутов маҳалла фуқаролари йиғини раиси, ҳоким ёрдамчиси, профилактика инспектори ва ёшлар етакчиси билан маҳаллада олиб борилаётган ишлар юзасидан суҳбатлашди. Маҳалланинг ютуқ ва камчиликлари билан қизиқиб, аҳоли орасида тадбиркорлик, ўз-ўзини банд қилишга қаратилган тарғибот ишларини ва амалий натижаларни яхшилаш бўйича тавсияларини берди. 🟢To'rtko'l tumani hokimligi Axborot xizmati
WEB SAYT | IG | FB | TW |TG |
Куни кеча Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликалари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Фермерлар Кенгаши масъул ходимлари Ҳ.Ташмурадов, Дж.Рахманов ва Қ.Нурымбетов Тўрткўл туманида бўлиб "Пахтачи" ОФЙ да жойлашган “Лочин томорқа хизмати” томонидан қуриб битказилган 40 сотихлик иссиқхоналарда ҳоким ёрдамчилари, маҳалла фаоллари ва томорқачилар билан мулоқот ўтказдилар.

Бундан ташқари ҳудудда фаолият олиб бораётган томорқа хизматилари учун Кенгаш ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан гаровсиз 300 млн сўмлик имтиёзли кредит ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ҳозирги кунда мазкур иссиқхоналарда “Asilbek Asalхon” МЧЖ томонидан помидор, бодринг ва саримсоқпиёз етиштирилмоқда. 🟢To'rtko'l tumani hokimligi Axborot xizmati
WEB SAYT | IG | FB | TW |TG |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ - 6099 Фармони ижросини таъминлаш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини ривожлантириш мақсадида, Тўрткўл туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Тўрткўл туман туризм ва спорт бўлими, туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Тўрткўл туман бўлинмаси, “Ёшлар агентлиги” Тўрткўл туман бўлими ҳамкорлигида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида аҳоли, уюшмаган ёшлар ўртасида “Маҳалламиз стол теннисчилари” стол тенниси бўйича спорт мусобақаси ҳамда шахмат-шашка бўйича оилалар ўртасида “Биз ақл-идрокли оилалармиз” маҳаллалараро спорт мусобақасининг навбатдаги боскичи ўтказилди. Мусобақада Шодлик, Тошкент, Марказобод, Дўстлик маҳаллаларидан уюшмаган ёшлар ва оилалар иштирок қилди. Мусобакада ғолиб бўлган ва фаол иштирок қилган маҳалла жамоалари Тўрткўл туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Тўрткўл туман бўлинмаси "Фахрий ёрлиғи" билан тақдирландилар.
O`zbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan ilgari surilgan beshta muhim tashabbusi ijrosini ta‘minlash, yoshlarning ma‘naviyatini yuksaltirish, ularning bo‘sh vaqtlarini mazmunli tashkil etish, yoshlarni madaniyat va san‘atga bo‘lgan qiziqishlarini orttirish, ularni san‘at maskanlariga jalb qilish hamda Prezidentimizning 2022 yil 2 fevraldagi PQ-112 sonli qarori ijrosini ta'minlash maqsadida, O.Xudоyshukurov nomli markaziy madaniyat markazi tomoshalar zalida "Beg'araz ijodiy ring" lektoriy konsert dasturi bo‘lib o‘tdi. Konsert dasturida S.Matyakubov, D.Artiqov, B.Eshniyazov, E.Jumageldiev va X.Babajonovlarning ijod namunalari namoyish etildi. 🟢To'rtko'l tumani hokimligi Axborot xizmati
WEB SAYT | IG | FB | TW |TG |
DIQQAT E’LON!
2022-yil 28-fevral kuni To`rtko`l tumani hokimligining katta majlislar zalida Xalq deputatlari To`rtko`l tumani Kengashining navbatdagi sessiyasi bo`lib o`tadi.
Sessiyani tuman hokimligining https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
havolasi orqali to`g`ridan-to`g`ri efirda kuzatib borishingiz mumkin.

🟢To`rtko`l tumani hokimligi Axborot xizmati
WEB SAYT | IG | FB | TW |TG |