#onlayn
"Яшил макон" умуммиллий акциясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Р. Мамутов ҳам ўз улушини қўшмоқда. 🟢To'rtko'l tumani hokimligi Axborot xizmati
WEB SAYT | IG | FB | TW |TG |
Кечадан буён мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари ва блогерларидан Ўзбекистон ва Россия Президентларининг яқинда бўлиб ўтган телефон мулоқоти якунларига изоҳ беришимни сўраб, мурожаатлар келиб тушмоқда.

Шу муносабат билан ҳамкасбларимизга қуйидагиларни маълум қилмоқчиман.

Икки томонлама муносабатларнинг кенг кўламли кун тартибида турган долзарб масалалардан ташқари, Ўзбекистон ва Россия етакчилари Украина атрофида юзага келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Россия Президенти давлатимиз раҳбарига махсус ҳарбий операцияни ўтказиш тўғрисида қабул қилинган қарорнинг сабаблари ва шарт-шароитлари тўғрисида маълумот берди.

Ўзбекистон етакчиси, ўз навбатида, томонлар вазиятни ҳал қилишнинг ўзаро мақбул йўлларини тез фурсатда топишлари ва унинг янада кескин тус олишига йўл қўйилмаслигига умид билдирди.

Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, Ўзбекистон бу масала бўйича вазмин, нейтрал позицияда.

Мамлакатимиз азалдан ҳам Россия, ҳам Украина билан яқин, дўстона муносабатларга эга. Биз кенг минтақамизда тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиёт бўлишидан манфаатдормиз. Барча баҳс ва келишмовчиликлар фақатгина халқаро ҳуқуқ нормалари асосида ҳал қилиниши лозим.
#onlayn
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Р. Мамутов тумандаги "Асл" смартум нодавлат умумий ўрта таълим мактаби иш фаолияти билан танишди. Айтиш жоизки, мактабда 600 нафарга яқин болажонлар турли хил тўгаракларда ўзларининг билим ва тафаккурларини оширмоқдалар. 🟢To'rtko'l tumani hokimligi Axborot xizmati
WEB SAYT | IG | FB | TW |TG |
Bugun To'rtko'l tumani Sho'raxon OFY da yoshlar yetakchisi tashabbusi bilan mahallada kitobxonlikni targ'ib qilish maqsadida,talim muasaasalari bilan hamkorlikda, mahalladagi 7 ta maktab o'quvchilar hamda uyushmagan yoshlar o'rtasida "KITOBXONLIK" tadbiri bo'lib o'tdi.Qatnashuvchilar 4 ta shart bo'yicha bellashdi. Tadbir natijasida ko'pchilikda kitobga qiziqish qiziqish yanada ortdi. Tadbir yakunida kitobxonlar munosib taqdirlandi. 🟢To'rtko'l tumani hokimligi Axborot xizmati
WEB SAYT | IG | FB | TW |TG |
#onlayn
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Р. Мамутов тумандаги оғир ҳудуд "Атауба* овул фуқаролар йиғинидаги аҳоли билан учрашиб, уларнинг муаммоларини тинглади. Хусусан, аҳолини қийнаб келаётган оқава сув таъминоти бўйича аҳоли мурожаати бўйича уч кун ичида лойиҳа ташкилоти жалб қилиниб, мутахассислар томонидан ўрганилиши белгиланди. 🟢To'rtko'l tumani hokimligi Axborot xizmati
WEB SAYT | IG | FB | TW |TG |