“Яшил макон ” умуммиллий лойиҳаси давом этмоқда
Тўрткўл тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази жамоаси ҳам ҳудуд ободлиги учун мевали ва манзарали кўчатларни экдилар.
#яшил_макон
"Зарбдор 40 кунлик" акцияси доирасида тумандаги "Шодлик" МФЙ маҳалла гузари олдига 9 та олча, 2 та олма ва 2 та ўрик кўчати, жами13 та мевали кўчатлар ўтқазилди.
#яшил_макон

"Зарбдор 40 кунлик" акцияси доирасида тумандаги "Келтеминар" овул фуқаролар йиғини ҳудудида ҳам ишлар қизғин.
Овулдаги фаол фуқаролар томонидан ўнтадан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
«Яшил макон» умуммиллий ҳаракати доирасида туман прокуратураси ҳудудида яшил ҳудуд ташкил этиш мақсадида ходимлар билан биргаликда кўчат экиш ишлари амалга оширилди.
Туманнинг барча ҳудудларида акция доирасида ишлар давом этмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
To'rtko'l tumanida "Yashil makon" umummilliy harakati aksiyasi yuqori saviyada davom etmoqda
#яшил_макон
«Яшил макон» умуммиллий ҳаракати доирасида АТБ Микрокредит банк туман бўлими ходимлари ҳам манзарали кўчатлар экиб, ҳудудни кўкаламзорлаштиришга ўз улушини қўшмоқдалар.
Тўрткўл тумани Болалар масалалари бўйича комиссияси томонидан тумандаги Мусиқа ва санъат мактаби, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамда “Баркамол авлод” болалар мактабида вояга етмаганларнинг ҳар томонлама камол топиши, ватанпарварлик руҳида тарбияланиши, меҳнатсеварликни сингдириш, шунингдек, бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари, таълим-тарбия сифати ҳамда моддий-техника базасидан самарали ва оқилона фойдаланилиш аҳволи ўрганилди ва ушбу ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар юзасидан комиссия азолари камчиликларни бартарф қилиш бўйича тегишли тавсиялар берди.