Ўрганиш ишлари олиб борилди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 02-465-сонли хати асосида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши депутатлари ҳамда тегишли соҳа вакилларидан таркиб топган ишчи гурух аъзолари Ҳ.Ешимбетов, Ж. Бекчановлар бугун Тўрткўл туманидаги кўп қаватли турар жойлардан фойдаланиш ва сақлаш бўйича амалга оширилган ва бажарилаётган ишларнинг бориши бўйича ўрганиш ишлари олиб бордилар.
Хусусан, “Янгиобод”, “Шодлик”, “Ёшлик” маҳалла фуқаролари йиғинларидаги кўп қаватли уйлардаги олиб борилган қурилиш, таъмирлаш ишлари, аҳоли учун яратилаётган имкониятлар билан танишдилар. Ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли билан суҳбатлашдилар.
Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд куни. Давлатимиз раҳбари 64 ёшни қаршиламоқда Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати WEB SAYT | IG | FB | TW |TG | YT
Forwarded from Joqarǵi keńes.uz
100 студент ҳаял-қызлардың бир жыллық шәртнама төлемлери төлеп бериледи

https://joqargikenes.uz/7166.html
____
100 нафар талаба хотин-қизларнинг бир йиллик шартнома тўловлари тўлаб берилади

https://joqargikenes.uz/oz/7166.html
Президент Шавкат Мирзиёев:

Энди, мурожаатларнинг барчаси ягона электрон базада юритилиб, Халқ қабулхоналари ҳар чоракда давлат идораларининг мурожаатлар билан ишлаш бўйича очиқ рейтингини шакллантиради.

Жорий йил 1 октябрига қадар барча вазирлик ва идоралар, ҳокимликларда мурожаатларни рўйхатга олиш, уларни кўриб чиқиш ва натижасини назорат қилиш бўйича Ягона онлайн платформа яратилади. Ушбу платформа орқали вазирлик ва идоралар, ҳокимликларда мурожаатлар билан ишлаш фаолияти мониторинг қилиниб, ҳар ойда Сенатга ва Ҳукуматга таҳлилий маълумот киритиб борилади.

Шунингдек, аҳоли мурожаатларида кўтарилаётган масалаларни ҳал этиш бўйича вазирлик, идора ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботини Сенатда ҳар чоракда, маҳаллий ҳокимликлар ҳисоботини эса маҳаллий Кенгашларда ҳар ойда эшитиб бориш амалиёти йўлга қўйилади.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар, ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.

Facebook|Instagram|Twitter

Facebook
“Ёнбошқалъа”овул фуқаролар йиғинида ўтказилган учрашув халқнинг таклиф ва мурожаатларига асосланган ҳолда овулдаги фуқароларнинг кўпгина муаммолари ўрганиб чиқилди.Туман раҳбари томонидан ҳар бир мурожаат ижобий ечим топиши учун соҳа масъулларини жалб қилган ҳолда ўрганиш, таҳлил қилиш натижасида зарур топшириқлар берилди.
Жумладан, ушбу ҳудудда кўпчилик учун муаммо бўлиб келаётган оқар сув, электр энергияси ҳамда газ борасидаги мурожаатларни шу ернинг ўзида бор имкониятлардан келиб чиққан ҳолда ечими кўрилди.
Ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида ушбу ҳудуддаги фермерлар ва кластерлардаги мавжуд бўш иш ўринлари эълон қилинди. Шунингдек, буларга қўшимча равишда бандликка кўмаклашиш маркази томонидан яратиладиган жамоатчилик асосида ишловчи иш ўринлари тўғрисида ҳам айтиб ўтилди.
Шу билан биргаликда ишлайман, ер экаман, деган фуқароларга белгиланган тартиб асосида яна ер ажратилиши тўғрисида келишиб олинди.
Ўз ўрнида муаммони ҳар томонлама яхшилаб ўрганиш ва шундан кейин зарур чоралар кўриш лозим бўлган муаммоларни ўрганиб чиқиш ва ечими бўйича таклифлар киритишлари учун бир неча соҳа вакиллари водопровод, электр энергияси бўйича мавжуд вазиятни ўрганиш учун ҳудудни ўрганиш топширилди.
Шунингдек, ҳудуддаги уй-жойга муҳтож фуқаролар электрон аукцион орқали иштирок қилиб, ушбу ҳудуддан аукциондаги мавжуд 50 та участкани олишлари мумкинлиги билдирилди. Мулоқот давомида ҳудуддаги мактабгача таълим тизимидаги ишлар ҳам муҳокама қилинди.
Сув муаммосини ҳал қилиш мақсадида шу ерда фаолият кўрсатаётган кластер томонидан эксковатор билан таъминланиши ва ҳокимлик томонидан моддий қўллаб-қувватлаш билдирилди. Туман давлат солиқ инспекцияси масъул вакили аҳолини қизиқтирган солиқ тизимидаги янгиликлар ҳақида билдирди.
Хусусан, ўтказилган учрашув давомида кўпгина муаммолар ҳал қилиниши билан биргаликда туман ҳокими ушбу ҳудуддаги ёшларнинг миллий анъаналарни, маданий меросни чуқур ўрганишлари ва давом қилдириш учун "Ёнбошқалъа" маданият марказига 10 та дўмбира ва шунча миллий кийимлар ҳокимлик томонидан хомийлик асосида тақдим қилиниши маданият ходимларининг ишларига янада куч бағишлади.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати WEB SAYT | IG | FB | TW |TG | YT
Мурожаат ижобий ҳал этилди “Ёнбошқалъа” овулидаги фуқаролар билан ўтказилган очиқ мулоқотдан кейин “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган А.Авезмуратовага ўз-ўзини иш билан таъминлаш мақсадида кўпгина тикув хусусиятларига эга бўлгани замонавий тикув машинаси субсидия асосида топширилди. Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати WEB SAYT | IG | FB | TW |TG | YT
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари Э.Дурдиев, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Ф.Алламбергенов ҳамда туман ҳокими Р.Шамуратов Тўрткўл туманидаги олис ҳудудлардаги сайлов ўтказилиши режалаштирилаётнан объектлар билан танишиб чиқдилар.
Хусусан, «Оққамиш» овул фуқаролар йиғинидаги7-ва 26- умумтаълим мактабларида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан танишдилар. Таъмирлаш ишларининг қисқа ва сифатли олиб борилиши бўйича ўз таклифларини бердилар.
Шу билан биргаликда ҳудудда аҳолида муаммо бўлиб келаётган газ тармоғидаги масалалар соҳа масъуллари билан биргаликда ўрганиб чиқилди ва зарур топшириқлар берилди. Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати WEB SAYT | IG | FB | TW |TG | YT