🌐 𝗧𝗢'𝗥𝗧𝗞𝗢'𝗟_𝗣𝗥𝗘𝗦𝗦 / 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗜𝗬 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟
12.2K subscribers
61.7K photos
6.77K videos
127 files
19.2K links
Download Telegram
📚 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 07 майдаги ПҚ-5108-сон қарори
Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида.
🚖 Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш соҳасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитларни соддалаштириш, соҳада яширин иқтисодиёт даражасини пасайтириш мақсадида:
1️⃣ 2021 йил 15 майдан 2022 йил охиригача автомобилда йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солишни соддалаштириш бўйича эксперимент ўтказилади.
йўловчиларни ҳайдовчидан ташқари тўрттадан ортиқ бўлмаган ўриндиқларга эга бўлган енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилади.
якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти лицензия варақасига асосан амалга оширилади.
лицензия варақаси 21 ёшга тўлган ва бошқарувида аризани бериш вақтида 10 йилдан ортиқ бўлмаган вақт давомида эксплуатация қилинаётган автомобиль транспорти мавжуд бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга «Лицензия» ахборот тизими орқали берилади.
автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркорлар «Аккредитация маркази» ДУКда аккредитациядан ўтган техник хизмат кўрсатиш станцияларида 6 ойда камида 1 маротаба транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиши шарт.
якка тартибдаги ташувчилар «Uztrans» ягона интерактив ахборот тизимига уланган, кўп тармоқли поликлиникалар, хусусий тиббиёт муассасалари, тиббий кўрикдан ўтказиш шароити мавжуд бўлган автомобиль транспортида йўловчиларни ва юк ташиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган корхоналарда ҳамда йўловчи ташувчиларга мижозларни излаш бўйича интерактив хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ташкил қилинган махсус текширув пунктларида ойлик тиббий кўрикдан ўтиши шарт.
якка тартибдаги ташувчиларга йўловчиларни автомобиль транспортида ташиш фаолияти доирасида ходимларни ишга ёллашга рухсат этилмайди.
2021 йил 1 сентябргача якка тартибдаги ташувчиларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божи ундирилмайди.
якка тартибдаги ташувчилардан лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи йилига БҲМнинг бир баробари миқдорида ундирилади. Бунда давлат хизматларини кўрсатгалик учун йиғим ундирилмайди.
якка тартибдаги ташувчилар қатъий белгиланган миқдорда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини 3 тоннагача юк кўтариш имкониятига эга автомобиль транспортида юкларни ташиш фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган ставкада тўлайди.
2️⃣ Юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксиларга.
🔵 йўловчиларни олиш ва тушириш мақсадида «Тўхташ тақиқланган» йўл белгиси амал қилиш ҳудудида, шу жумладан аэропорт ва вокзалларга туташ ҳудудларда тўхташ.
🔵 маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлган аэропортлар, темир йўл вокзаллари, автовокзаллар, қурилиш моллари, деҳқон ва буюм бозорлари ҳамда савдо мажмуаларининг пуллик тўхташ жойларига йўловчиларни олиш ва тушириш учун бепул кириш.
🔵 йўналишли транспорт воситалари учун ажратилган махсус ҳаракатланиш йўлаги бўйлаб ҳаракатланишга рухсат этилади.
3️⃣ Йўловчи ташишда фойдаланилаётган автотранспорт воситаларининг ранги ва махсус серияли давлат рақами белгиси бўйича ўрнатилган амалдаги талаблар 2023 йил 1 январга қадар тўхтатиб турилади.
4️⃣ Йўналишсиз таксилар учун автомобиль транспортининг олд ойнасининг юқоридаги ўнг бурчагига жойлаштирилган яшил рангли ёритиш чироғи, ҳисоблагич (таксометр) ва радиоалоқа воситаси, шунингдек, назорат-касса машинасини ўрнатиш талаблари бекор қилинади.
5️⃣ Юридик шахсларга тегишли йўналишсиз такси ва якка тартибдаги ташувчилар учун қуйидаги талаблар жорий этилади.
🟡 автомобиль транспортининг тепасига «TAXI» таниш белгили тўқ сариқ рангли фонарь ўрнатиш.
📲 тўловни амалга ошириш, шунингдек, босиб ўтилган йўлни электрон тарзда қайд этиш имкониятини берувчи махсус иловаларга эга мосламалар (шу жумладан уяли телефонлар, планшетлар) бўлиши.
💳 автомобиль транспортининг приборлар панелида автомобиль транспортининг давлат рақами, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги ҳужжат (ёки ушбу фаолият турини амалга ошириш учун лицензия/лицензия варақаси) ва ҳайдовчининг телефон рақами кўрсатилган маълумотлар табличкаси мавжуд бўлиши.
🧾 Бунда, юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксилар учун мазкур бандда назарда тутилган талабларга қўшимча равишда автомобиль транспортининг ён томонларига Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган схема бўйича композицияни акс эттириш талаби белгиланган.

📝 Тўрткўл туман Давлат хизматлари маркази директори А.Матчанов
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Автомобилда йўловчи ташиш соддалаштирилади” ЎзР Президентининг 07.05 2021 йил ПҚ -5108сонли қарорига шарҳ.
Тўрткўл тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси М.С. Нураддинов
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5088-сонли Қарорига асосан Тўрткўл тумани “Тозабоғёп” ОФЙ ҳудудидаги “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси”дан ёшларга ер ажратиш бўйича 2021 йил 28 май куни ишчи гуруҳ комиссияи йиғилиши ўтказилиб, 8 та лойиҳа ташаббускорлари ўртасида танлов ўтказилди, танловда 5 та лойиҳа ташаббускорлари танлаб олиниб, ер майдони ажратилди.
Жумладан:
1."Kenjabay mataris" МЖЧ
2."Платина Калтаминор" МЧЖ
3."Нарбаев Қиличбек" МЧЖ
4."Руслан Қудрат" ОК
5."MUBORAK-O`MIRBEK-OMAD" МЧЖ
Ҳурматли туманимиз ёшлари, Сизлар ҳам тадбиркорлик қилишингиз учун “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси”дан ер майдони олишингиз мумкин.
Бунинг учун Сиз туман Инвестициялар ва ташқи савдо бўлимига ҳар сешанба ва жума кунлари соат 15:00да танлов-суҳбатига инвестиция лойиҳангиз ва бизнес режангиз билан келишингиз сўралади. Танловдан ижобий ўтган лойиҳаларга “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси”дан ер майдони ажратилади.

Эслатма: Танловда қатнашиш учун инвестиция бўлимида рўйхатдан ўтишингиз тавсия қилинади.
Мурожаат учун телефон: 99861-532-20-45 Тўрткўл тумани ҳокимлиги ахборот хизмати WEB SAYT | INSTAGRAM | FACEBOOK | YOUTUBE | TWITTER |TELEGRAM
⁉️ Биласизми? Тадбиркорлик субъектлари учун автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалар бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ва АГҚС (автомобилларга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш) станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш бўйича давлат хизматларидан Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали фойдаланиш имконияти яратилди.
📚 Автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалар бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ва АГҚС (автомобилларга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш) станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИга асосан:
☑️ Мазкур хизмат қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:
🔴 аҳоли яшаш мавзелари, даҳалари ва ёпиқ объектларнинг ички ҳудудларидаги объектлар;
🔴 қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириладиган далалар, экин майдонларининг ички ҳудудларидаги объектлар;
🔴 йўл ҳаракати қатнашчиларининг йўлнинг қатнов қисмида эркин ҳаракатланишига халақит қилмайдиган қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишлари олиб бориладиган ҳар қандай объектлар.

💰 Давлат хизматлари кўрсатилиши учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Давлат хизматлари кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
🗞 Ариза бериш тартиби:
1️⃣ Ариза берувчи давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ва сўровномани электрон равишда тўлдиради.
2️⃣ Ариза берувчи Сўровнома тўлдирилгандан сўнг, маълумотлар тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди ва ваколатли органга электрон тарзда юборади.
3️⃣ Ваколатли орган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги) сўровнома келиб тушган кундан бошлаб 16 иш куни мобайнида QR-код қўйилган хулосани расмийлаштиради ҳамда уни аризачига ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.
📝 Тўрткўл тумани давлат хизматлари маркази мутахассиси А.Ниязимбетов
⚡️«Минимал истеъмол харажатлари, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра — 440 минг сўм этиб ҳисобланди.

Бу республика бўйича ўртача ҳар бир аҳоли учун эмас. Бу — мақсадли, таргет гуруҳдаги, яъни камбағаллик ҳолатида яшаётган ёки камбағаллик ҳолатига тушиш хавфида бўлган аҳоли учун тегишли бўлган рақам», — деди Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида.

〰️〰️〰️
📌 Минимал истеъмол харажатларидан амалиётда қайси мақсадларда фойдаланилади?

📌 Минимал истеъмол харажатларини ҳисоблаш босқичлари

📌 Жон бошига жами истеъмол харажатларини ўртача республика нархларида аниқлаш

📌 Бир киши истеъмол қилган 1 ккал энергиявий қиймат нархини аниқлаш

📌 Минимал озиқ-овқат харажатлари

📌 Қўшимча маълумот

📌 Минимал истеъмол харажатларидан қайси мамлакатлар фойдаланади?

📌 Минимал истеъмол харажатлар ва Яшаш минимуми — асосий фарқли жиҳатлари

Батафсил: инфографика

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📚 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон Фармони
"Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"
☑️ Сўнгги йилларда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш тизими ислоҳ қилиниб, ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
2021 йил 1 июндан бошлаб давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан: а) қуйидаги фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни:
🔴 руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;
🔴 наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;
🔴 судланганлик;
🔴 манзил-маълумот ахбороти;
🔴 фуқаронинг номида шахсий уй-жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
🔴 турар жойнинг майдони;
🔴 солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
🔴 солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги;
🔴 пенсия ва нафақа миқдори;
🔴 пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
🔴 никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги;
б) қуйидаги ҳужжатларни:
шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;
шахснинг белгиланган шаклдаги фотосурати;
тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг маълумотномалари;
меҳнат дафтарчалари ва уларнинг нусхалари (фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда сўраш бундан мустасно);
иш ҳақи ва иш стажини, олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномалари (фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда сўраш бундан мустасно);
кадастр ҳужжатлари ва уларнинг нусхаларини талаб қилиш бекор қилинади;
Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда, ишга қабул қилиш жараёнида ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда мазкур бандда назарда тутилган ҳужжат ва маълумотларни ушбу Фармонга 1-иловада белгиланган масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.
❗️ Ушбу бандда кўрсатилган ҳужжат ёки маълумотларнинг давлат органлари ва ташкилотлари томонидан аҳолидан талаб қилиниши давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш деб ҳисобланади.
📝 Тўрткўл тумани давлат хизматлари маркази мутахассиси У.Юлдашев