Рамазон ҳайити муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенеси депутати З. Абдуллаева Тўрткўл тумани “Уллубоғ” ОФЙ да истиқомат қилаётган 1941-1945 йилларда фронт ортида туриб Она Ватани учун сидқидилдан меҳнат қилган 97 ёшли Юлдашева Анабиби, 95 ёшли Аминова Тўти ва 97 ёшли Юсупова Бика момолар холидан хабар олди. Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати. WEB SAYT | INSTAGRAM | FACEBOOK | YOUTUBE | TWITTER |TELEGRAM
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

“Темир дафтар”га киритилган оилаларга ҳокимликлар томонидан деҳқончилик учун янги ўзлаштирилган, лалми, фойдаланилмаётган ерда 0,1 гектардан 1 гектаргача ер ажратилади, ерни суғориш ва электр билан таъминлаш, ерларни ўзлаштириш учун субсидия ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга Микрокредитбанк, Агробанк ва Халқ банклари орқали БҲМнинг 150 бараваригача кредит берилади. Кредитларнинг фоиз ставкаси истисно тариқасида 2022 йил 1 январгача Марказий банк асосий ставкасида белгиланади.

Кредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги Тепақўрғон маҳалласи ҳаёти билан танишди.
Яқинда бу ерда яна бир ишлаб чиқариш корхонаси - “Euroasia print” босмахонаси қуриб битказилди. Унда 60 дан ортиқ иш ўрни яратилди. Шавкат Мирзиёев ушбу корхонадаги иш жараёнини кўздан кечирди.
Шу ерда Тошкент шаҳрида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, иш ўринларини кўпайтириш режалари тақдимоти ўтказилди. Президент хорижий тилларни ўргатиш маркази фаолияти билан ҳам танишди.

Глава государства ознакомился с жизнью махалли Тепакургон Учтепинского района Ташкента.
Недавно здесь было построено еще одно производственное предприятие - типография «Euroasia print», в которой создано более 60 рабочих мест. Шавкат Мирзиёев ознакомился с работой предприятия.
Здесь же прошла презентация планов развития сферы услуг в городе Ташкенте. Президент также ознакомился с деятельностью центра обучения иностранным языкам.

#Mirziyoyev #tanishuv #mahalla #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Оила жамиятимизнинг бошланғич бўғини, элимизнинг гўзал урф-одатлари ва қадриятларини ўзида асровчи муқаддас мўъжаз маскан. Эзгуликлар оиладан бошланади, ундан маҳаллага кўчади, жамиятга кириб боради. Ўзбек оиласи деганда кўз олдимизда бир уй бола-чақали, мўътабар бобо-буви, ота-оналаримиз, фарзандлар, набиралардан иборат катта бир маънавият қўрғони гавдаланади.
Оилада Ватанга садоқат, ота-онага оқибат, оила аъзолари ўртасида ўзаро ҳурмат, меҳр-мурувват омиллари ўсиб келаётган ёш авлод онгига сингдирилади. Оиладаги маънавий муҳитни барқарорлаштириш ота-онада фарзандлар, фарзандлар олдида ота-онага нисбатан бурчларини, уларнинг жамият олдидаги масъулиятини кучайтиришга хизмат қилади. Ҳеч бир таълим-тарбия фарзандлар оилада, тўкин дастурхон атрофида жамулжам бўлган бобо-буви-ю, ота-оналаридан олган насиҳату ўгитичалик куч-қувватга эга эмас. Зотан, оила ҳар бир халқнинг, миллатнинг давомийлигини сақловчи, миллий қадриятлар ривожини таъминловчи, маънавий ва жисмоний баркамол авлодни дунёга келтириб тарбияловчи маскандир. Қадриятларимиз қадрланган оиламизни асрайлик! Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани ички ишлар бўлимида "Ватанпарварлик бурчаги" ва "Work оut" спорт майдончаси ташкил этилиб, спорт комплекси яратиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

👉
@postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кучга куч қўшувчи умид алангаси ҳеч қачон сўнмасин. Ҳар қандай дардни енгишга қодир ирода ҳеч қачон букилмасин.

Надежда, делающая сильнее. Воля, способная победить любые болезни.

Facebook|Instagram|Twitter
“Cybersport” нинг “PES-2019” тури бўйича ёшлар ўртасида “Тўрткўл туман биринчилиги” мусобақаси бўлиб ўтди.

Бугун Тўрткўлда илк маротаба “Cybersport” нинг “PES-2019” тури бўйича ёшлар ўртасида “Тўрткўл туман биринчилиги” мусобақаси – якка тартибдаги мусобақа бўлиб ўтди.Тадбир Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман бўлими, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ташкилотчилигида амалга оширилди.
Мусобақада Тўрткўл туманидаги барча сектор ҳудудларига кирувчи маҳалла фуқаролари йиғинларидаги 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган 24 нафар ёшлар иштирок этишди.
Мусобақа якунида Ибн Сино маҳалласидан қатнашган иштирокчи Xaйдаров Азамат 1-ўринни, “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинидан Toxиров Шерзодбек 2-ўринни, “Уллибоғ”овул фуқаролар йиғинидан Рустамов Азамат 3-ўринни қўлга киритдилар.
Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати. WEB SAYT | INSTAGRAM | FACEBOOK | YOUTUBE | TWITTER |TELEGRAM