Туманда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”даги аҳолини иш билан банд қилиш ва ҳунармандчилик борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан пресс-тур ташкил қилинди.
Пресс-турда Қорақалпоғистон Республикаси телерадиоканали мухбирлари, маҳаллий оммавий ахборот воситалари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, “Ҳунарманд” уюшмаси вакиллари иштирок қилдилар.

Тўрткўл тумани “Пахтачи” ОФЙда истиқомат қилувчи Шохназар Аминов Чинни фаянс ва сопол буюмлар, яъни кулолчилик билан 15 йилдан буён шуғулланиб келади. У кулолчиликнинг 2 авлод вакили. 2009 йилдан буён “Ҳунарманд” уюшмаси Тўрткўл туман бўлими аъзоси сифатида фаолият кўрсатмоқда.
Истеъдодли ижодкор “Устоз-шогирд” анъаналарини изчил ва самарали давом эттириб 10 дан ортиқ шогирдларга устозлик қилиб келмоқда.
-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 март кунги Кулолчиликни жадал ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ-5033-сонли қарорини ўқиб хурсанд бўлдим, келажакдаги режаларим устахонамни таъмирлаб замонавий кулолчилик дастгоҳларини олиб келиб, туманда Риштон кулолчилик мактабини ўрганиш ва Қорақалпоғистонда кулолчиликни ривожлантириш дейди уста кулол.

Тўрткўл тумани “Марказобод” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи ҳунармандлар оиласи ҳам ота- боболарининг ҳунарларини давом эттириб келмоқдалар.
Туман “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси ҳисобланмиш ушбу оила вакиллари табиий маҳсулотдан қишки бош кийимлар ва устки кийимлар тикиш билан шуғулланишади.
- Хом ашё асосан ўзларимизнинг фермер хўжалигимиздан чиқади. Ҳар бир терининг ўзгачалиги бор. Бу ҳунарманддан катта билим ва малака талаб қилади. Маҳсулотларимиз Қирғизистон, Россия, Туркманистон каби давлатларга юборилмоқда. Сур териларга ҳам буюртмалар анчагина, дейди биз билан суҳбатда ҳунарманд опамиз.
Албатта миллий, қолаверса табиий маҳсулотлар ҳамиша қадрланиб келади. Бу замонавий услубда тикилган бош кийимлар, устки кийимларнинг туманимизда ҳам талаб ошаётганидан англаб олиш қийин эмас.
Бугун ўзини-ўзи иш билан банд қилган бу оила аъзолари териларни ошлаш, буюртмаларни андозаларини тайёрлаш ва тайёр маҳсулот даражасига етказишгача бўлган жараёнларни биргаликда бажариб келмоқдалар.

ОАВ ходимларининг кейинги манзили “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Ойгул Абдуллаеванинг хонадони бўлди.
Онахонимиз оиласи билан гулчилик билан шуғулланишади. Гулга бўлган қизиқиш уни бизнесга етаклади. Тадбиркорликни ривожлантириш учун имтиёзли кредит олган оила қўлбола иссиқхона ёнига иссиқхона тиклади. “Гулчи Ойгул опа”нинг иссиқхонасида бугун турли туман гул навларини кўришингиз мумкин.
- Мақсадим, чиройли гул кўчатларини кўпайтириш.Юртдошларимизнинг уйларини чиройли гуллар безаб турса дейман, дейди онахон.Бунинг учун Намангандан 5 ярим минг туп яхши навли атиргул кўчати олиб келишди. Бундан ташқари 20 турдан зиёд уйда ўстириладиган гуллар ҳам етиштирмоқдалар.
Иссиқхонада бодринг, помидор кўчатларини ҳам тайёрлашади. “Гул кўчатларимиз ҳам оз қолди. Ҳалқимиз қизиққани учун, эшитиб уйдан ҳам олиб кетишади”, дейди қаҳрамонимиз.
Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/t