🌐 𝗧𝗢'𝗥𝗧𝗞𝗢'𝗟_𝗣𝗥𝗘𝗦𝗦 / 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗜𝗬 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟
11.1K subscribers
62.1K photos
6.84K videos
129 files
19.3K links
Download Telegram
Нукус шаҳрида маҳалла ходимлари куни муносабати билан ўтказилган тантанали байрам тадбирида Тўрткўл туман ҳокимининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари И.Жумабоева фахрий ёрлиқ билан ва "Ғалаба" маҳалла фуқаролари йиғини раисининг ўринбосари Х.Наримбетова "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишони ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Тўрткўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6034-сонли Фармонига мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Олий суд тузилмасида инвестициявий низоларни ҳамда рақобатга оид ишларни кўриш бўйича судлов таркиби тузилди.
Судлов таркибига инвестиция киритилган санада йигирма миллион АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда инвестицияни амалга оширган жисмоний ёки юридик шахслар, яъни йирик инвесторлар ва давлат органлари ўртасида юзага келадиган инвестициявий низолар ҳамда рақобатга оид ишларни кўриш ваколати берилганлиги, инвестициявий низолар бўйича йирик инвесторларнинг, рақобатга оид ишлар бўйича тарафларнинг хоҳишига кўра, ушбу тоифадаги ишлар бевосита судлов таркиби томонидан биринчи инстанция суди сифатида кўрилиши; қолган инвестициявий низолар инвесторларнинг хоҳишига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар суди томонидан биринчи инстанция суди сифатида кўрилиши мумкинлиги белгиланди.
Бундан ташқари инвестициявий низолар бўйича ишлар жумласига инвестиция шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ низолар; инвестиция шартномаларини ҳақиқий эмас, деб топиш ҳақидаги низолар; инвестиция шартномасининг бажарилиши билан боғлиқ низолар; инвестиция шартномасидан келиб чиқадиган солиққа, божхонага оид, ижтимоий, экологик мажбуриятларнинг ва бошқа мажбуриятларнинг инвестор томонидан бажарилиши билан боғлиқ низолар; инвестиция шартномаси бўйича инвесторга берилган мол-мулкни талаб қилиб олиш, шунингдек бундай шартнома бўйича неустойка ундириш ва (ёки) зарарларни ўрнини қоплаш тўғрисидаги низолар кириши белгиланди.

Б.Ктайбеков,
Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлари бўйича судьяси.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов ОАВ учун биринчи брифингини ўтказди. Брифингда давлатимиз раҳбари иштирок этадиган бўлажак халқаро тадбирлар - Венгрия делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи ва Туркий кенгашнинг норасмий саммити ҳақида маълумот берилди.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар учун аризалар 2021 йил 1 апрелдан Ягона электрон платформаси орқали топширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги ПҚ-4498-сонли «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига биноан имтиёзли кредитлар қуйидаги мақсадлар учун ажратилмоқда:

"Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури.
Тадбиркорликнинг турли соҳаларини ривожлантириш;

"Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш" дастури.
Фермер, деҳқон хўжаликлари, томорқа ер ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни ривожлантириш;

"Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси"
Хотин-қизлар ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш;

"Ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури"
Миллий ҳунармандчилик ва халқ амалий санъатни ривожлантириш;

"Маҳаллий ҳокимликлар хузуридаги жамғармалар"
Хизмат кўрсатиш соҳасида, айниқса, маиший, таъмирлаш, таълим, тиббий, ахборот-коммуникация ва бошқа талаб юқори бўлган соҳаларда фаолият кўрсатадиган корхоналарни молиялаштириш;

"Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш" дастури.
Ёшларнинг бизнес-ташаббуслари, тадбиркорлигини, ғоялари ва лойиҳаларини амалга ошириш;

"Бандликка кўмаклашиш" дастури.
Кичик бизнес, фермер ва деҳқон хўжаликлари, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш орқали бандликни таъминлаш;

Ариза топшириш 👉 бу ерда. (2021 йил 1 апрелдан)
Тўрткўл туманидаги Бош вазир қабулхонси

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар бўйича аризаларни қабул қилиш Ягона электрон платформаси
Кредитга ариза юбориш - Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари до
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори (ПҚ-5041, 27.03.2021 й.)га кўра:

☑️2021 йил 1 апрелдан бошлаб:
▪️Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кредит олиш учун аризалари Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали қабул қилинади. Бу ҳақида жорий йил 3 март куни тўхталиб ўтган эдик;

▪️Кредит олишда талабгорларга "Агробанк" АТБ, АТ Халқ банки ва "Микрокредитбанк" АТБлар орасидан бирини ихтиёрий танлаб, барча дастурлар доирасида имтиёзли кредит олиш бўйича мурожаат этиш имконияти яратилади (Сектор бўйича бириктириш бекор бўлади);

▪️Кредит олувчи танлаган маҳсулот етказиб берувчи (иш бажарувчи) ташкилот (таъминотчи) томонидан маҳсулотлар етказиб берилганидан (иш бажарилгандан) сўнг, кредит маблағлари таъминотчига ажратиб берилади;

▪️Ўзини-ўзи банд қиладиган фуқароларга айрим турдаги фаолиятни амалга ошириш (касаначилик, ҳунармандчилик, иссиқхона қуриш ва шу кабилан учун зарурий хом ашё, эҳтиёт қисм ҳамда қурилиш молларини сотиб олиш) мақсадида 5 млн. сўмгача миқдорида кредит маблағлари нақд пулда берилиши мумкин;

▪️"Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ва "Темир дафтар"га
киритилган фуқароларга ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилишини мониторинг қилиш масъулияти тижорат банклари билан бирга мос равишда туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда сектор раҳбарлари, шунингдек маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари зиммасига юклатилади.

☑️Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш учун, Молия вазирлиги 1,3 трлн. сўм миқдоридаги маблағни ваколатли банкларнинг устав капиталини оширишга, шу жамладан, "Агробанк" АТБга - 700 млрд. сўм, "Микрокредитбанк" АТБга - 400 млрд. сўм ва АТ Халқ банкига 200 млрд. сўм йўналтиради.

☑️Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга:

▪️ваколатли банкларга Дастур координаторларининг тақсимотига мувофиқ 1,6 трлн. сўмлик кредит ресурслари ажратилади;

▪️АТ "Алоқабанк"ка асаларичиликни ривожлантириш учун 5 млн. АҚШ доллари эквивалентида ва "Туронбанк" АТБга тадбиркорлик субъектларининг 10 сотихдан кам бўлмаган майдонларда лимончиликни ташкил этиш лойиҳаларини молиялаштириш учун 8 млн. АҚШ доллари эквивалентида маблағлар ажратилади.
Президент Шавкат Мирзиёев кимё саноати тармоғида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Жорий йилда 60 миллион долларлик 8 та лойиҳа ишга туширилиши, келгусида умумий қиймати 2 миллиард 600 миллион доллардан зиёд бўлган яна 18 та лойиҳа амалга оширилиши қайд этилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тузилмасини ўзгартириш, малакали кадрлар тайёрлаш, янги лойиҳалар ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов, реализуемых в химической промышленности.
В нынешнем году намечено завершить 8 проектов на сумму 60 миллионов долларов, в дальнейшем намечено реализовать еще 18 проектов общей стоимостью более 2,6 миллиарда долларов.
Даны поручения по изменению структуры акционерного общества “Узкимёсаноат”, подготовке квалифицированных кадров, подготовке новых проектов.

#Mirziyoyev #taqdimot #kimyosanoati #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Karakalpakstan.uz
ДЫҚҚАТ ДАҒАЗА!

Өзбекстан Республикасы Президентиниң «Алыс аймақлардағы бюджет шөлкемлерине маман қәнигелерди тартыў илажлары ҳаққында»ғы қарары ҳәм «Басланғыш медициналық-санитариялық жәрдем мәкемелериниң жумысына улыўма жаңа механизмлерди енгизиў ҳәм денсаўлықты сақлаў системасында алып барылып атырған реформалардың нәтийжелилигин буннан былай да арттырыў илажлары ҳаққында»ғы ПП-6110-санлы пәрманына муўапық, медициналық жоқары билимлендириў шөлкемин соңғы 3 жыл ишинде тамамлаған ҳәм басқа аймақта жасайтуғын медицина хызметкери алыс ҳәм шетки аймақларда жайласқан шаңарақлық шыпакерлик пунктлери ҳәм шаңарақлық поликлиникаларға жумысқа қабыл етилгенде оларға кеминде 3 жыл ислеп бериў шәрти менен 30 миллион сум муғдарында бир мәртелик басланғыш жәрдем пулы, турақ жайы болмағанларға болса 3 жыл даўамында хызмет турақ жайлары менен тәмийнленеди ямаса базалық есаплаў муғдарының 2 есеси муғдарында ҳәр айлық пул компенсациясы бериледи.

Усы тийкарда ҚР Денсаўлықты сақлаў министрлиги жоқарыда келтирилген жеңилликлерге ийе болған алыс аймақ сыпатында белгилеп қойылған аймақларда төмендеги жумыс орынлары бар екенлигин мәлим етеди:

1. Нөкис қалалық медицина бирлеспесиниң Қаратаў филиалында:
– шаңарақлық шыпакер – 1 ставка;
– тар тараў шыпакери – 0,5 ставка.

2. Қоңырат районы 67-санлы Аўыллық шаңарақлық поликлиникасында:
– тар тараў шыпакери – 0,5 ставка.

3. Қоңырат районы Көп тармақлы шаңарақлық поликлиникасының Қырққыз филиалында:
– шаңарақлық шыпакер – 1 ставка;
– тар тараў шыпакери – 1 ставка.

4. Қоңырат районы Көп тармақлы шаңарақлық поликлиникасының Жаслық филиалында:
– шаңарақлық шыпакер – 0,75 ставка;

5. Мойнақ районы 31-санлы Дослық АШП да:
– шаңарақлық шыпакер – 0,75 ставка;
– тар тараў шыпакери – 1,5 ставка.

6. Төрткул районы 42-санлы Аўыллық шаңарақлық поликлиникасында:
– шаңарақлық шыпакер – 0,5 ставка;
– тар тараў шыпакери – 2,5 ставка.

Усы жумысларға орналасыў қәлеўи болған пуқаралар Қарақалпақстан Республикасы Министрлер Кеңесине мүрәжат етиўи керек. Мәнзил: Қарақалпақстан Республикасы, 230100, Нөкис қаласы, Ғәрезсизлик көшеси, 50. Телефонлар: 0 (361) 222-26-14, 0 (361) 222-46-33.
#онлайн
Айни дақиқаларда туман Маданият саройида «Аҳолини қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги режалар» мавзусида матбуот анжумани ўтказилмоқда.

Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi