#онлайн
Туманда олиб борилаётган ишлар ва келажакдаги режалар ҳамда тумандаги ёшлар ҳаётига оид ижобий ўзгаришлар борасида туман ҳокими 1-ўринбосари Р.Ибадуллаев ҳамда сектор вакиллари иштирокида “Кўна Тўрткўл” овул фуқаролар йиғинидаги 4-сонли мактабда ёшлар билан учрашув ўтказилмоқда. Унда ёшларнинг муаммолари ва таклифлари ўрганилмоқда.
«Қарақалпақ аймақлық электр тармақлары кәрханасы»АЖ ЕСКЕРТЕДИ! Тақыятас ЫЭС да ПГУ де авариялық жағдайларға байланыслы 2021-жылдың 24-март күни саат 12:20 дан баслап Қарақалпақстан Республикасының барлық қала ҳәм район аймақларында электр энергиясы менен шеклеўлер берилетуғынын ескертемиз.
#онлайн
Ёшларни бўш вақтларидан унумли фойдаланиш ва китобхонликка жалб этиш мақсадида “Ёш китобхон” танловининг республика босқичи ғолиби, 2021 йил Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Ш.Каримбоева ва бошқа фаол ёшлар иштирокида ту ман халқ таълими бўлимига қарашли 1-сон умумтаълим мактабида “Китоб-миллатнинг бебаҳо, маънавий ва маданий мероси” мавзусида ёшлар билан маданий кеча ўтказилмоқда.
#онлайн
Айни дамларда туман ҳокимлигида профилактик ҳисобда турган вояга етмаган ёшлар, пробация ҳисобидаги ёшлар иштирокида учрашув ўтказилмоқда.
Ёшлар форуми доирасида ёшларни ҳарбий касбни танлаш, миллий Армиямизнинг яратилиши ва ривожланиши билан танишиш ҳамда ўз Қуролли Кучларидан ғурурланиш туйғуларини ошириш мақсадида умумтаълим мактаблари ўқувчи ёшлари учун туман мудофаа бўлимида “Очиқ эшиклар куни”ни ташкил этилди. Унда ёшларга ҳарбийлар ҳаёти ва миллий Армиямиз ҳақида тушунчалар берилди. Ушбу тадбирларда «Ўзбекистон 24», «Ёшлар», «Севимли», Қорақалпоғистон телевидениеси ва Тўрткўл маҳаллий телевидениеси оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам иштирок этдилар.