Ишсиз ёшлар иш билан таъминланмоқда.
Ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида туманда бошланган «Ҳар бир ёшга-бир гектар» лойиҳаси бугун тумандаги барча овул фуқаролар йиғинларида давом этмоқда.
Шундай лойиҳалар бугун Тўрткўл туманидаги "Пахтачи" овул фуқаролар йиғинидаги "Диёршоҳ хирмони" фермер хўжалигида давом этди. Бугун соҳа вакиллари, сектор раҳбарлари ҳамда ҳудуддаги ишсиз ёшлар иштирокида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш мақсадида ишсиз ёшларга 30 сотихдан ер майдонлари ажратилди.
Лойиҳа доирасида соҳа вакиллари ҳамда ёшлар томонидан ер майдонлари атрофларига тут кўчатлари ҳам экилди.
Айтиб ўтиш жоизки, бугунги кунгача тумандаги ишсиз 1428 нафар ёшларга жами 497,7 гектар ер майдони ажратилди.


👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббуси ижросини таъминлаш мақсадида, Тўрткўл тумани Ахборот кутубхонасида 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни”га бағишлаб байрам тадбири бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш” хусусан ёшларнинг маданий савиясини юксалтириш, уларни миллий умумбашарий маданиятининг энг яхши намуналаридан баҳраманд этиш, шу асосида маънавий етук баркамол шахсларни тарбиялаш, ёш истеъдод эгаларининг қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида, ҳамда 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан Тўрткўл туман Ахборот кутубхона марказида Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда очилган ва О.Худайшукуров номидаги маданият марказида ташкил топган “Онажоним шеърият” тўгараги қатнашчиларининг маданий-маърифий байрам тадбири дастури бўлиб ўтди. Тадбирга тўгарак қатнашчиларининг бадиий чиқишлари, ашула ва рақс ижролари тадбир қатнашчиларига кўтаринки руҳ бағишлади.

👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi