O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан тасдиқланган график асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг сиëсий партиялар вакиллари билан 2021 йил 2 февралда бўлиб ўтган учрашувида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича сиëсий партияларнинг чора-тадбирлар режаси ижроси бўйича O'zLiDeP Тўрткўл тумани Кенгаши депутатлик гуруҳи, Халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгаши котибияти билан биргаликда бозорларда озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш, соҳага оид тизимли муаммоларни ҳал этиш чораларини куриш мақсадида Тўрткўл “Эл ризқи” бозори раиси Р. Кошановнинг ахбороти тингланди. Кун тартибидаги масала юзасидан O'zLiDeP депутатлик гуруҳи қарор қилди. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгаши O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Б. Машарипов зиммасига юклатилди.

👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уй-жой қурилишлари қандай амалга оширилади? Кучимиз етадими? Кимлар қуради?

Халқаро пресс-клуб сессиясида Қурилиш вазири Ботир Зокиров ушбу саволларга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️
«4 йилда 150 минг уй-жой қурилган. 4 йил олдин «ижтимоий уйлар» деган атама йўқ эди. Мустақилликка эришганимиздан буён умуман «ижтимоий уйлар» қурилгани йўқ. 4 йил олдин муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан шунақа уйлар қурилиши бошланди. Шу ўтган вақт мобайнида катта тажрибага эга бўлдик.

2-3 йил олдин қурилган уйларни ҳозир қурилаётган уйлар билан таққослаб бўлмайди — технологик, энергия тежамкорлик ва қулайлик жиҳатидан бугун жуда катта сифат ўзгаришлари бор.

Жорий йилда 6,5 минг хонадонга ипотека ва субсидия ажратилади. Фуқаролар якка тартибда, яъни ўзининг ери бўлса, ўша ерда иморат тикламоқчи бўлса ёки бузиб қайта қурмоқчи бўлса, эҳтиёждан келиб чиқиб, уларга ипотека кредитлари, субсидиялар берилади».

📹 Батафсил видеода

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шерзод Қудратхўжа, Халқаро пресс-клуб раиси:

🌐 «Қурилиш ҳар доим жаҳон иқтисодиётининг энг йирик тармоқларидан бири бўлиб келган. Унинг жаҳон ЯИМ улуши 14 фоизни ташкил этади. Қурилишга дунёда ишлатиладиган барча пулларнинг 10 фоизи сарфланади.

📈 Жаҳон банкининг ҳисоб-китобларига кўра, 2030 йилгача 3 млрд нафар одамда янги уйлар ва уй-жой коммунал хизматлардан фойдаланишга эҳтиёж пайдо бўлар экан. Бу глобал даражада 300 млн бирликда уй-жой қурилишини тақозо этади. Бу дунёда уй-жой қурилиши, яшаш жойи камлиги бўйича инқирозни кўрсатади».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Козим Тўлаганов, Қурилиш вазири ўринбосари, Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси раҳбари:

🏗 «1987 йилда Тошкент шаҳрида энг кўп уй-жой қурилиши бўлган давр сифатида 1 млн кв метрдан ортиқ уй-жой топширилганда биз осмонга сакраган эдик. Ўшанда республика бўйича 3 млн дан сал ошиқроқ қурилиш бўлган эди.

🏣 2017 йилдан буён Президентимиз топиширқлари билан Ўзбекистонда катта ҳажмда қурилиш ишлари бошланди. Мисол учун, сўнгги 3 йилда биргина Тошкент шаҳри Сергели туманидаги уйларга 18 минг оила кўчиб кирди. Бунинг учун 442 та давлат йўналиши томонидан уй-жой қурилди.

📈 Бугунги кунда Тошкент шаҳрининг ўзида қурилаётган уй-жойлар 5 млн кв метрдан зиёд, республика миқёсида эса қурилаётган уй-жойлар ҳажми 14 млн кв м га яқин бўлиб қолди. Бу бир йил ичидаги — пандемия давридаги кўрсаткич.

❗️Айрим пудратчилар томонидан уй-жой қурилишида йўл қўйилаётган камчиликлар устидан қатъий назорат ўрнатилди. Мисол учун декабр ойида 1200 та объект топширилиши керак бўлса, уларнинг 300 таси тайёр ҳолда, қолган барчаси қайтарилди. Январ ва феврал ойларида ҳам шу ҳолатлар қайд этилган.

📝 Ўтган йили мамлакатда 25 мингга яқин объект қурилди. Бунақа ҳолат ҳеч қайси даврда бўлмаган. 2021 йил январ ҳолатига кўра, 16 минг объект рўйхатдан ўтган».

Халқаро пресс-клуб сессиясидан

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
✏️ Халқаро пресс-клубнинг «Қурилиш соҳасида инқилобий ўзгаришлар: юқори сифат ва одамлар розилиги» мавзусидаги сессиясидан муҳим иқтибослар

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Халқаро пресс-клуб

Станислав Шмелёв, DSK «Binokor» компаниясининг бош директори:

✔️ «Бугун Ўзбекистонда давлат ва хусусан Президент томонидан уй-жой дастурини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Катта майдонларда қурилиш ишлари кетаяпти: шифохоналар, мактаблар, йўллар, аҳоли яшайдиган уйлар. Бизнинг компаниямиз замонавий технологиялар ёрдамида илгари панелли уйлар қурилишида кузатилган камчикларни бартараф этишга эришди.

🏗 Биз якка тартибдаги уйларни қурамиз, 16 қаватгача уй қуриш имконимиз бор. 2021 йилда 12,14,16 қаватли уйлар, коттежлар қуришни ўзлаштирдик. Ўтган йили биз Тошкентда 150 минг кв метр уй қурдик. Бу 2000 та хонадон дегани. Жорий йилда қурилишимизнинг иккинчи майдонини ишга туширамиз. Пойдевор қуйилганидан сўнг 2 ой мобайнида 9 қаватли уйни битириб берамиз. Бу уй 6 йўлакли, 200 хонадондан иборат бўлади.

🔎 Қурилиш жараёнининг яна бир муҳим жиҳати — биз заводимизда сифат назоратини ўрнатганмиз, лабораторияларимиз мавжуд, техника назорати бўлими ишлаяпти, умуман 3 босқичли назорат жорий қилинган. Сейсмик кўрсаткичларга келсак, дастурий комплекс туфайли зилзилабардош уйлар куришга эришдик. 2018 йили мутахассилар иштирокида иншоотимизни табиий синовдан ўтказдик, натижа муваффақиятли бўлди.

Янги технологиялар ёрдамида уйларни мослашувчан, қўшимча ички қурилиш учун имкон берувчи, яъни «гибкая квартирография» асосида бунёд этиш йўлга қўйилмоқда. Аҳоли ўз хоҳишига қараб уларни ўзгартира олади ва бунда қурилишга зиён етмайди. Ичида барча қулайликлари мавжуд бўлиб, сотиб олган одам кириб яшайверади.

👷🏻‍♂️ Президент билан учрашганимда соҳада кадрларни тайерлаш, ўқув амалиётини ўтказиш, ўқув амалиёт комбинатини яратиш масалаларини муҳокама қилдик. Ҳозир биз архитектура институти ва қурилиш коллежлари билан ҳамкорликда 8 та касб бўйича мутахассисларни ўқитяпмиз. Яхши кадрларни тайёрламасдан туриб, сифатли уй қуриш мумкин эмас».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Тўрткўлда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Қорақалпоғистон халқ артисти Женисбек Пиязовнинг байрам муносабати билан концерт дастури бўлиб ўтди.
Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббуси ижросини таъминлаш мақсадида, ҳамда 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан Тўрткўл тумани О.Худайшукуров номидаги Маданият саройида ўзбек ва қорақалпоқ опера хонандаси, "Ниҳол" мукофоти совриндори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Қорақалпоғистон халқ артисти Женисбек Пиязовнинг концерт дастури бўлиб ўтди.
Ж. Пиязов туман ҳокими Р.Шамуратов ҳамда сектор раҳбарлари тегишли соҳа вакиллари иштирокида даставвал О.Худайшукуров номидаги музей билан танишди ва ташрифлар дафтарига ўз дил изҳорларини ёзди.
Шундан сўнг О.Худайшукуров номидаги марказий кутубхона очилишида қатнашди. Ушбу кутубхонада жаҳон халқларининг турли жанрларидаги китоблари билан бир қаторда брайль алифбосидаги адабиётлар ҳам мавжуд.
Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда санъатга бўлган қизиқишини орттириш, ватанимизнинг миллий маданият ва санъатини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида Маданият саройида ташкил қилинган ушбу концерт дастури юқори бадиий савияда бўлиб ўтди.
Ушбу концерт дастурида жаранглаган қўшиқлар концертга ташриф буюрган иштирокчиларнинг қалбида баҳорий илиқлик, самимият ва кўтаринки кайфият,қолаверса маданий ҳордиқ чиқаришларига сабабчи бўлди.

Тўрткўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi