Ботир Закиров таваллудининг 85 йиллигига бағишланган кўрик-танлов бўлиб ўтди
2021 йил 2 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш” хусусан, ёшларнинг маданий савиясини юксалтириш, уларни миллий умумбашарий маданиятининг энг яхши намуналаридан баҳраманд этиш, ёш истеъдод эгаларининг қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда санъатга бўлган қизиқишини орттириш, ватанимизнинг миллий маданият ва санъатини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида “Ботир Закиров ижоди давомчилари” республика кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.
Кўрик-танловда 16 ёшдан 28 ёшгача бўлган ижодкор ёшлар иштирок этдилар.
Тўрткўл тумани О.Худайшукуров номидаги маданият саройида “Ботир Закиров ижоди давомчилари” кўрик-танлови якуний босқичида Ихтиёр Аллаёров 1-ўринни, Сиёвуш Аллашукуров 2-ўринни, Оғабек Эгамбердиев 3-ўринни эгалладилар. Ғолиблар Маданият бўлими томонидан диплом ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.
Н.Балтабаева,
Тўрткўл тумани маданият бўлими
Ёшлар ишлари бўйича мутахассис
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
Уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Жорий йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди. Ипотека кредити бўйича дастлабки бадал миқдори 20 фоиздан 15 фоизга туширилиши, муҳтож оилаларга 15 фоизлик дастлабки бадалнинг 10 фоизи субсидия сифатида тўлаб берилиши айтилди.
Ипотека веб-порталини ишга тушириш бўйича топшириқ берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития жилищного строительства и ипотечного рынка.
Определены меры по обеспечению жильем 54 тысяч семей в текущем году. Отмечено, что размер первого взноса по ипотечным кредитам будет снижен с 20 до 15 процентов, а малообеспеченным семьям будут выделены субсидии на уплату 10 процентов взноса.
Поручено создать веб-портал ипотеки.

#Mirziyoyev #videoselektor #uyjoy #ipoteka

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Батыр ЕРЕЖЕПОВ
Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилда республикада уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш борасидаги устувор вазифаларга бағишлаб ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида:

«Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатимиз аҳолисининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш учун йилига камида 100-150 мингта уй-жой қуриш керак. Бу ҳаводан олинган гап эмас, Жаҳон банки, мамлакатимиздаги масъул ташкилотлар томонидан ўрганилган таҳлиллар натижаси. Шу билан бирга, лойиҳа ва қурилиш сифатини ошириш, соҳани маблағ билан таъминлаш ва ҳалол-пок ишлатиш, малакали мутахассислар тайёрлаш каби кўплаб муаммолар ўз ечимини кутаётгани ҳам ҳақиқат.

Шу сабабли, аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид янги фармон тайёрланди. Ушбу фармонда, энг муҳими, аҳолининг барча қатламларини уй-жой билан таъминлаш ва бу борада уларнинг танлаш имкониятларини кенгайтириш кўзда тутилмоқда. Бизда қурилишда танлаш деган ибора умуман йўқ эди шу пайтгача.

Биринчидан, 2021 йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлашимиз зарур. Жумладан, давлат ипотека дастури доирасида жами 45 мингта ёки ўтган йилга нисбатан 2 баравар кўп уй-жойлар қурилади.

Шундан:
«Қишлоқ қурилиш инвест» ва «Шаҳар қурилиш инвест» томонидан 12 мингта;
янги тартиб бўйича Молия вазирлиги тижорат банкларига жойлаштирадиган ресурслар ҳисобига 26,5 мингта квартира;
ҳар бир вилоятда якка тартибдаги уй-жой қуриш учун 500 тадан, жами 6,5 мингта оилага кредит ажратилади.

Шунингдек, хусусий тадбиркорлар томонидан қурилиши бошланган 8 мингта квартира жорий йилда фойдаланишга топширилади. Бундан ташқари, оғир турмуш шароитига тушиб, бошпанасиз қолган 1 мингта оила, айниқса, аёлларга ижтимоий уй-жойлар ижара асосида ажратилади».

|Web | Telegram | Facebook |Instagram | Youtube|
Forwarded from Батыр ЕРЕЖЕПОВ
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида:

"Энг катта масала — бу уй-жойларнинг нархини адолатли шакллантириш. Бугунги нарх-наводан одамларимиз рози эмас ва ҳокимлар бунинг ичига кирмагани ҳам рост. Шунинг учун, вилоят ва туман ҳокимлари бир квадрат метр уй нархини 4 миллион сўмдан оширмаслик учун барча зарур чораларни кўриши керак.

Бунда ҳар бир туман, шаҳар ва вилоят ҳокими ўз ҳудудидаги қурилиш ичига кириб, қайси қурилиш материалларини арзонроқ ва яқинроқдан олиш мумкин, цемент ва металл нархини қандай пасайтирса бўлади, деган саволларнинг жавобини топиши керак.

Ҳозирги қурилиш таннархида темирбетон ишлари — 32 фоиз, бўёқ ва безатиш — 28 фоиз, ободонлаштириш — 8 фоиз, электромонтаж ишлари 5 фоизни ташкил этади. Мисол учун," бетонний узел" қўйиб, қурилиш учун бетонни арзон ва сифатли таъминлаш, базальт изоляцияси, газобетон блокларини жойларда ишлаб чиқариш орқали таннархни камайтириш бўйича қайси ҳоким бош қотиряпти?

Ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокими икки ҳафта муддатда ўз ҳудудида қурувчилар, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар, банкларни йиғиб, аниқ калькуляцияларни ишлаб чиқиши керак. "Ўзстандарт" агентлиги бир ой муддатда жойларга чиқиб, ҳар бир ҳудудда газобетон ишлаб чиқарувчиларни стандартларга ўргатиб, маҳсулотларини сертификатлаш дастурини амалга оширади".

|Web | Telegram | Facebook |Instagram | Youtube|
Forwarded from Батыр ЕРЕЖЕПОВ
Давлат томонидан 2021 йилда уй-жой қурилиши учун ҳам аҳолига, ҳам қурувчиларга катта имтиёзлар берилиши кутилмоқда

«Паст даромадли, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга 15 фоизлик дастлабки бадалнинг 10 фоизи субсидия сифатида тўлаб берилади. Яъни аҳоли уй олиш учун дастлабки бадалнинг бор-йўғи 5 фоизини тўлайди, холос. Кредит олган аҳоли учун фоиз тўловларининг Тошкент шаҳрида 12 фоизи, бошқа ҳудудларда 10 фоизидан юқори қисмига субсидия берилади.
Мисол учун, қишлоқларда 54 квадрат метрли квартира (ўртача 216 миллион сўм) олмоқчи бўлган оила 33 миллион сўмлик дастлабки бадалнинг фақат 11 миллион сўмини тўлайди, 22 миллион сўмини эса давлат беради. Бу оила имтиёзли даврда ойига 1 миллион 500 минг сўм кредит тўласа, қолган 1 миллион 100 минг сўмини ҳар ой давлат қоплаб беради», — деди Шавкат Мирзиёев.

|Web | Telegram | Facebook |Instagram | Youtube|
Forwarded from Батыр ЕРЕЖЕПОВ
Қурувчи ташкилотларга пандемия даврида берилган имтиёзлар 2021 йил охиригача узайтирилади

«Қурувчи ташкилотларга пандемия даврида берилган имтиёзлар 2021 йил охиригача юз фоиз узайтирилади.
Жумладан, Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан қурувчи ташкилотларга уй-жой қуриш учун жалб қилган кредитлар бўйича 20 миллиард сўмгача кафиллик ҳамда Марказий банк асосий ставкасидан ошган қисмига компенсация берилади. Бу жуда катта имконият», — деди видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари.

|Web | Telegram | Facebook |Instagram | Youtube|
Forwarded from Батыр ЕРЕЖЕПОВ
​​Шавкат Мирзиёев: «Паст даромадли аҳоли уй олиш учун дастлабки бадалнинг 5 фоизини тўлайди, холос»

Давлат томонидан 2021 йилда уй-жой қурилиши учун ҳам аҳолига, ҳам қурувчиларга катта имтиёзлар берилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда сўз юритилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

Йиғилишда таъкидланишича, 2021 йилда ипотека кредити бўйича 6 ойлик имтиёзли давр киритилади. Шаҳарларда дастлабки бадал миқдори 20 фоиздан 15 фоизга туширилади.

«Паст даромадли, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга 15 фоизлик дастлабки бадалнинг 10 фоизи субсидия сифатида тўлаб берилади. Яъни аҳоли уй олиш учун дастлабки бадалнинг бор-йўғи 5 фоизини тўлайди, холос. Кредит олган аҳоли учун фоиз тўловларининг Тошкент шаҳрида 12 фоизи, бошқа ҳудудларда 10 фоизидан юқори қисмига субсидия берилади.

Мисол учун, қишлоқларда 54 квадрат метрли квартира (ўртача 216 миллион сўм) олмоқчи бўлган оила 33 миллион сўмлик дастлабки бадалнинг фақат 11 миллион сўмини тўлайди, 22 миллион сўмини эса давлат беради. Бу оила имтиёзли даврда ойига 1 миллион 500 минг сўм кредит тўласа, қолган 1 миллион 100 минг сўмини ҳар ой давлат қоплаб беради», — деди Шавкат Мирзиёев.

@daryo_live
Forwarded from Батыр ЕРЕЖЕПОВ
​​«Фуқароларга якка тартибдаги уйларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредит ажратиш тизими йўлга қўйилади» — Шавкат Мирзиёев

Аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури доирасида 2021 йилда 11,5 триллион сўм маблағ ажратилмоқда. Ушбу маблағ 2020 йилга нисбатан 4 баравар кўп. Бу ҳақда айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишида таъкидлаб ўтилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

«Ҳудуд раҳбарлари бир нарсани билиб олсин: бу йилдан бошлаб ипотека кредити бўйича молиявий ресурслардан етишмовчилик ва чекловлар бўлмайди. Қайси ҳудуд қўшимча ресурс бўйича таклиф билан чиқса, Раматов ва Қўчқоров бошчилигидаги комиссия буни дарҳол ҳал қилиб беради.

Яна бир масала — 2020 йилги Андижон тажрибасидан келиб чиқиб, фуқароларга якка тартибдаги уйларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредит ажратиш тизими йўлга қўйилади. Бунда кредит бир йиллик имтиёзли давр билан 20 йилга ажратилиб (ўртача 240 миллион сўм), эҳтиёжманд аҳоли учун фоизнинг бир қисми субсидия сифатида тўлаб берилади.

Бу тизим асосида кредитлар 2021 йилда ҳар бир вилоятнинг камида 500 тадан хонадонига ажратилади. Вилоят ҳокимлари жойлардаги аҳволдан келиб чиқиб, қайси туманда қанча оилага бундай кредитларни ажратишни ўзлари ҳал қилади», — деди Президент.

Давлат раҳбари бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров ва молия вазири Тимур Ишметовга йил якунига қадар республика бўйича камида 6,5 мингта хонадон учун кредитга 1,5 триллион сўм ресурс ажратиш юзасидан топшириқ берди.

@daryo_live