🌐 𝗧𝗢'𝗥𝗧𝗞𝗢'𝗟_𝗣𝗥𝗘𝗦𝗦 / 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗜𝗬 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟
11K subscribers
62.1K photos
6.84K videos
129 files
19.3K links
Download Telegram
Тўрткўл тумани ҳокимлиги расмий бот каналига келган мурожат ижобий ҳал этилди.
22 январь куни туман ҳокимлиги бот каналига фуқародан Тўрткўл бозорининг кунчиқар томонида асфальт йўлга чиқиш жойида йўлнинг ноқулайлиги сабабли авариялар содир бўлаётганлигини ва бундан кейин шундай бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун йўлнинг шу ноқулай жойлашган ерига эътибор қилиб, чора кўриш сўралган эди.
Фуқаронинг билдирган мурожаати юзасидан тезкор гуруҳ тузилиб, ўрганиб чиқилди ҳамда қисқа муддат ичида чора кўрилди.
Яъни, Турткул ТЙФУК томонидан 4К48 умумфойдаланувдаги Автомобил йўлидаги ноқулайликлар бартараф этилди.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
Forwarded from Segment.uz
#Siyosiy_marifat_soati

Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бошланди

Айни пайтда Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

🔷 Ушбу сиёсий-маърифий соатда спикерлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтадилар.

❗️Сиёсий-маърифий соатни Давлат бошқаруви академиясининг YouTube'даги каналида ушбу ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Сиёсий маърифат соатини кузатиш учун ҳавола: https://www.youtube.com/watch?v=WnGae7PytTM

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
Барчангизга маълумки, туманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш” бўйича бешта ташаббуси ижросини таъминлаш мақсадида ёш келинлар телешоу дастури ташкил қилинди.
«Чаққон келин» дастури ташкил этилишининг асосий мақсади миллий урф-одат, қадриятларимизга қизиқишини орттириш, ёш келинларни оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, меҳмон кутиш одоби, миллий таомлар тайёрлашни чуқурроқ ўргатиш бўлиб ҳисобланади.
Бўлиб ўтган танловнинг якуний босқичида тумандаги 7 та овул ва маҳалла фуқаролари йиғинларидан келган чаққон ва эпчил келинчаклар 3та шарт бўйича ўзаро куч синашдилар.
Тадбир якунида «Энг фаол иштироки учун» номинацияси бўйича М.Маткаримова туман Маданият бўлими томонидан, М.Тўхтабаева Тўрткўл телевидениеси томонидан, Г.Султонова Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.
Шунингдек, тадбирда юқори кўрсаткичларни қўлга киритган Г.Аширкулиева «Супер келинчак», М.Абиджанова «Чаққон келин», Г.Алимова «Пазанда келин» ҳамда «Ибратли келин» номинацияси бўйича О.Нурматоваларнинг номзоди маъқулланиб туман ҳокимлиги ва Халқ таълими бўлими томонидан Диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар
Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун 30 январь Ўзбекистон республикасининг 1-президенти Ислом Каримовнинг таваллуд куни

Охиратлари обод бўлсин.
РАСМИЙ ИЗОҲ

Жорий йилнинг 18 январь куни Ижтимоий тармоқларда “икки тадбиркорнинг боши бир қозонда қайнамоқда. Тўрткўлда тадбиркорликка ким қарши?” номли жойлаштирилган маълумот юзасидан

Мазкур маълумот, “effect.uz” ахборот агентлиги расмий веб-сайти ва “youtube.com” ижтимоий тармоғидаги каналида жойлаштирилган бўлиб, ҳақиқатдан ҳам, “effect.uz” ахборот агентлиги журналисти Э.Тожибоев жорий йилнинг 5 ва 6 январь кунлари Бюронинг Тўрткўл туман бўлими ва Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси биноларига фуқаро А.Айтбаевнинг мурожаати юзасидан ташриф буюрди.
Ташриф давомида, журналистлар ва фуқаролар бошқарма бошлиғи томонидан қабул қилиниб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берди ва мазкур ҳолатни тегишли тартибда ишчи гуруҳ тузилиб, бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганиш ҳақида келишдилар.
Жумладан, Мажбурий ижро бюроси Тўрткўл тумани бўлими иш юритувига, фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг 15.10.2020 йилдаги ижро варақасига асосан жавобгар С.Айтбаев ва А.Айтбаев даъвогар “MAROQAND INTER OIL” деҳкон хўжалигига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган Тўрткўл тумани, Нукус ва Семашко кўчалари туташувида жойлашган маиший хизмат кўрсатиш ва ошхона биносидан мажбурий тартибда кўчириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 16.10.2020 йилда келиб тушган ва шу куни ижро иши юритуви қўзғатилган.
Мазкур ижро ҳужжати талабларини амалда бажариш мақсадида жойига чиқиб ўрганилганида, Қорақалпоғистон Республикаси Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Тўрткўл филиалининг 14.09.2020 йилдаги “кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида”ги давлат реестридан кўчирмасига асосан жавобгарлар С.Айтбаев ва А.Айтбаевлар кўчирилиши лозим бўлган Тўрткўл тумани, Нукус ва Семашко кўчалари туташувида жойлашган маиший хизмат кўрсатиш ва ошхона биноси “AZIYA-TO’RTKO’L-GRANT” МЧЖ га тегишли эканлиги аниқланган.
Шунга кўра, жорий йилнинг 11 январь куни Бюронинг Тўрткўл тумани бўлими томонидан, Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро суди раиси номига, 15.10.2020 йилдаги ижро варақасига Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 31 ва 32-моддаларига асосан, ижро этилиши лозим бўлган суд ҳужжати талаблари ноаниқ бўлганлиги сабабли, ажрим чиқарган ҳолда мазкур ижро ҳужжатига тушунтириш бериш ҳамда ижро этиш усули ва тартибини ўзгартиб беришни сўраб ариза билан мурожаат қилинди.

Мажбурий ижро бюроси
Қорақалпоғистон Республикаси
бошқармаси
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат кўрсатди.
Қуръон оятлари тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг эзгу ишлари, олижаноб инсоний фазилатлари ёдга олинди.
Маросимда Президент Администрацияси, парламент палаталари ва ҳукумат аъзолари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, пойтахт жамоатчилиги иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёев почтил память Ислама Каримова, возложив цветы к подножию памятника Первому Президенту в городе Ташкенте.
Прочитаны суры из священного Корана. Говорилось о благородной деятельности, высоких человеческих качествах Ислама Каримова.
В церемонии возложения цветов приняли участие представители Администрации Президента, члены парламента и правительства, деятели науки и культуры, творческая интеллигенция, общественность города.

#Mirziyoyev #marosim #BirinchiPrezident #xotira

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter