Халқ депутатлари Тўрткўл туман Кенгашининг XX сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Б.Матмуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси Ш. Атаниязов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги корхона, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.
Сессия мажлисини Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Р.Шамуратов бошқариб борди.
Кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифаларни халққа кенг тарғиб қилиш, шунингдек Президент мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифаларни муҳокама қилиш тўғрисида туман ҳокими Р. Шамуратов сўзга чиқди.
Шундан кейин Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Б.Матмуратов сўз юритди.
Кун тартибидаги иккинчи масала - Тўрткўл туманида “Ёшлар” дафтарини шакллантирилиши бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида туман ҳокими ўринбосари Х.Матназаров гапирди.
Сессияда Халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгаши котибияти мудири лавозимига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси билан келишилган ҳолда Халқ депутатлари туман Кенгашига 7-Истиқлол сайлов округидан депутат Машарипов Бахтияр Ибадуллаевич, Кенгаш котибияти мутахассислари лавозимига Курбанов Азизбек Хайдарбаевич ҳамда Эгамбердиев Эльёр Азадовичларнинг номзодлари тасдиқланди.
Кун тартибидаги масалалар бўйича депутатлар ўз фикр – мулоҳазаларини билдирдилар.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг XX сессияси кун тартибидаги барча масалалар кўриб чиқилди ва билдирилган фикр-мулоҳазаларни ҳамда таклифларни инобатга олган ҳолда тегишли қарор лойиҳалари тасдиқланди.
Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
«Амир Темур - буюк саркарда.» мавзусида иншолар танлови ўтказилди.

14-январ - «Ватан ҳимоячилари куни» муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси 10-Алоҳида отряди ходимларининг ташаббуси билан Тўрткўл туман халқ таълими бўлимига қарашли 18-сонли ИДУМда, «Ким ватанга содиқ бўлса, мендурман ўша!» шиори остида 9-синф ўқувчилари ўртасида Ватанпарварлик мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида соҳа вакиллари ҳарбий соҳага қизиққан ёшларнинг барча саволларига тўлиқ жавоб бериб, ёшларнинг она-Ватанга бўлган меҳр-муҳаббатини янада оширишда, ватанпарварлик туйғусини чуқур англашларида ўз ҳиссаларини қўшдилар.
Шунингдек, ушбу мактабнинг 9-синф ўқувчилари ўртасида «Амир Темур - буюк саркарда.» мавзусида иншолар танлови ҳам ўтказилди.
Иншолар танловида юқори натижаларни кўсатган ўқувчи-ёшлар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_u
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сизда ором қайда,
Сизда тин қайда?
Сиз тўйиб ухлаган битта тун қайда?
Эл-юрт оромини асраган зотлар,
Эл меҳри асрасин Сизни ҳар жойда!

14 январь - Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб, Давлат божхона қўмитаси “Юрт меҳри асрасин!” номли мусиқий клипни тақдим қилади.

Қўшиқни Ўзбекистон Давлат мусиқали комедия "Оперетта" театри солисти Диёр Тўхтаназаров ижро этган.

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш: https://t.iss.one/customschannel
#bojxonaPR #14yanvar
Шахмат бўйича БЎСМ очиқ биринчилиги мусобақаси ўтказилди.
Бугун, 2020 йил 13 январ куни Тўрткўл тумани БЎСМда туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи Б.Маткаримов, туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Ў.Эшниязов, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими вакили Д.Раметов ва БЎСМ директори Э.Ибрагимовлар билан ҳамкорликда 14 - январ "Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан спортнинг шахмат тури бўйича БЎСМ очик биринчилиги мусобақаси ўтказилди.
Ушбу мусобақада жами 27 ўқувчи иштирок этишди. Спорт мусобақаси якунида спортчи ёшлардан Ж.Меретов 1-ўринни, Т.Юлдашев 2-ўринни ва Р.Латиповлар 3-ўринни эгаллаб, БЎСМ ва туман Маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш бўлими томонидан ташкил қилинган диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

Праздничное поздравление в связи с 29-летием образования Вооруженных Сил Республики Узбекистан и Днем защитников Родины

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter