🌐 𝗧𝗢'𝗥𝗧𝗞𝗢'𝗟_𝗣𝗥𝗘𝗦𝗦 / 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗜𝗬 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟
12.2K subscribers
61.7K photos
6.77K videos
127 files
19.2K links
Download Telegram
Тўрткўл туманида 629 та бўш иш ўринлари мавжуд.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
Ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Бугун Тўрткўл туман халқ таълими бўлимига қарашли 1-сонли мактабда навбатдаги "Прокурор ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. Унда туман прокурори М. Матчанов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Ш.Сабуров, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Д.Якубов ва мактаб ўқувчилари иштирок этишди. Учрашувда туман прокурори ёшлар билан очиқ мулоқот ўрнатиб уларнинг таклифларини ўрганди.
Учрашувда туман прокурори ёшларнинг бўш вақтини самарали ўтказиш ва ҳунар ўрганишлари учун тўгараклар ташкил қилиш таклифини қўллаб-қувватлади ҳамда бу борада мутасаддиларга кўрсатмалар берди.
Учрашув давомли ўтказилиши учун ёшлар билан келишиб олинди.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
Forwarded from Karakalpakstan.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ендигиден былай оқытыўшының сабақ өтиўине кесент еткен оқыўшы, оны видеоға алып тарқатқан оқыўшының ата-анасы нызамға муўапық жуўапкершиликке тартылады.

Каналға ағза болыў: @QresMinistrlerKenesi
Тўгараклар иш бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги 4539- қарорининг 10-банди ижросини таъминлаш мақсадида "Ҳунарманд" уюшмаси Тўрткўл туман бўлими томонидан туман маданият саройи биносида тикувчилик, бисер тўқиш ва тўқувчилик тўгараклари иш бошлади. Тўгаракка маҳаллалардаги «Темир дафтар», «Аёллар дафтари»даги ёшлар орасидаги ҳунар ўрганиш истагидаги ёшлар бепул ҳунар ўрганиш имкониятига эга бўладилар.
Бугун уюшма аъзолари К.Ниязова ва М. Сабурбаевалар томонидан ташкил қилинган маҳорат дарсига туман прокурори М.Матчанов ташриф буюриб, ҳунармандларнинг муаммо ва таклифлари билан қизиқди ва амалий ёрдам бериш мақсадида вазифаларни белгилаб олди.
Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
«Ватанпарварлик ойлиги»га бағишланди.
Тўрткўл туманидаги халқ таълими бўлимига қарашли таълим масканларида "Ватанпарварлик ойлиги" кенг нишонланмоқда.
Хусусан, бугун "Ким ватанга содиқ бўлса, мендурман ўша! " шиори остида тадбир 22-сон умумтаълим мактабида ҳам ўтказилди. Тадбир доирасида мактаб ўқувчилари ватанни мадҳ этувчи шеърлар, қўшиқлар ва ватанпарварлик руҳидаги рақслари орқали ўз талантларини намойиш этдилар.
Тадбир якунида «Ватанпарварлик ойлиги» доирасида фаол иштирок этган мактаб педагогик жамоаси вакиллари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ҳамда Республика Маънавият ва Маърифат Маркази Тўрткўл туман бўлими вакиллари томонидан ташаккурномалар билан тақдирландилар.
Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
"Бизлар кичик аскарлар" мавзусида ўтказилди.
2021 йил 12 январ куни Тўрткўл туман 6-сонли мактабгача таълим ташкилотида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17-декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 5614-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида "Ким Ватанга содиқ бўлса, мендурман ўша!" умумий ғояси остида "Бизлар кичик аскарлар" мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Тўрткўл туман бўлинмаси мутахасисси С.Каримов, Тўрткўл тумани МИБ ЁЧҚБТ бошлиғи Ў.Ишниязов, Миллий гвардия ходимлари иштирок этишди. Боғча тарбияланувчилари ўзларининг чиройли рақслари ва Ватанпарварлик руҳидаги шеърлари билан ўз ижодларини намоён этдилар.
Тадбир якунида Тўрткўл туман 6-сонли мактабгача таълим ташкилоти "Ватанпарварлик ойлиги" доирасида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирларда фаол иштироки учун Республика Маънавият ва маърифат маркази Тўрткўл туман бўлинмасининг "Ташаккурномаси" билан тақдирланди.
Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикасида «Энг китобхон мактаб» танлови ғолибларига совғалар топширилди.
Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi