Тўрткўл туманида ташкил қилинган асосий қишлоқ хўжалик маҳсулотларидан иборат ярмарка юрдошларимизнинг арзон ва сифатли маҳсулотларни харид қилишига хизмат қилмоқда.
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Ф.Алламбергенов туман «Эл ризқи» деҳқон бозоридаги байрамолди нарх-наволар билан танишиш мақсадида Тўрткўл туманига ташриф буюрди. Туман деҳқон бозоридаги маҳсулотларнинг сифати ва нарх–навоси билан танишган Республика прокурори туман ҳокими Р.Шамуратов ва сектор раҳбарлари билан биргаликда 3-сектор ҳудудидаги «Оққамиш» овул фуқаролар йиғинида ташкил қилинган ярмарка фаолияти билан ҳам танишди.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
#Онлайн
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2017 йил 30 июндаги 401-сонли буйруғига мувофиқ ҳамда Тўрткўл туманида ҳаваскорлик жамоаларини ривожлантириш, уларнинг репертуарларини миллий руҳда ўтказиш, "Халқ ҳаваскорлик жамоаси" ва "Намунали болалар жамоаси" номига эга халқ жамоаларининг фаолиятини ташкил килиш, кенг тарғиб қилиш ва ёшларни қамраб олиш мақсадида Тўрткўл тумани маданият саройида халқ ҳаваскорлик жамоаларининг ижодий синовлари бўлиб ўтмоқда. Тўрткўл тумани маданият саройида бўлиб ўтаётган синовларда Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази директори А. Ҳайдаров, Беруний, Элликқалъа ва Амударё туманлари маданият бўлими раҳбарлари ҳам қатнашмоқдалар.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
Инвестициялар ва ташқи савдо соҳасидаги ишлар натижадорлиги ҳамда келгуси йилга мўлжалланган вазифалар муҳокама қилинди.
Давлат раҳбари 2021 йил ҳам иқтисодиёт учун осон бўлмаслигини, шу боис инвестициялар жалб қилиш ва экспорт прогнозларини таъминлаш учун ҳозирданоқ чоралар кўриш зарурлигини таъкидлади.
Инвестиция лойиҳаларини сифатли амалга ошириб, иқтисодиёт ўсишига қўшимча захира яратиш, экспортолди молиялаштиришни йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Обсуждены результативность проводимой работы и задачи на следующий год в сфере инвестиций и внешней торговли.
Глава государства отметил, что 2021 год также будет непростым для экономики, в связи с чем необходимо уже сейчас принимать меры по привлечению инвестиций и обеспечению экспорта.
Даны указания по качественной реализации инвестпроектов, созданию дополнительных резервов для роста экономики, налаживанию системы предэкспортного финансирования.

#Mirziyoyev #yigilish #investitsiya #eksport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter