Давлатимиз раҳбари Нукус шаҳрида барпо этилаётган кўп қаватли уй-жойлар ва IT-паркни бориб кўрди. Уларни 2021 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Президент янги турар жойларнинг шоу-румида бўлиб, уларда яратиладиган шароитлар билан танишди.
Нукус шаҳрининг инфратузимасини яхшилаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Глава государства посетил строящиеся в Нукусе многоэтажные дома и IT-парк, которые намечено сдать в эксплуатацию в 2021 году.
Президент посетил шоурум жилого массива и ознакомился с созданными в квартирах условиями.
Даны указания по улучшению инфраструктуры города Нукуса.

#Mirziyoyev #safar #Nukus #bunyodkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев завершил поездку в Республику Каракалпакстан и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қорақалпоғистон Республикасини ривожлантиришнинг 10 та устувор йўналиши.
Амалий ишлар давом этмоқда.
Куз-қиш мавсуми ҳам кириб келди. Бу мавсумда об-ҳаво даражаси пасайиб иссиқликка бўлган талаб ортиши муносабати билан иссиқлик манбаларидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш жуда муҳим. Шу сабаб тутун чиқарувчи мўриларни тозалаш, электр симлардаги носозликларни бартараф этиш зарурдир.
Тўрткўл туман фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда «Ёнғинни олдини олиш хизмати» масъулияти чекланган жамияти ҳамкорлигида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Соҳа вакиллари эҳтиёжманд оилаларни пандемия даврида қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга техник хизмат кўрсатишлари билан биргаликда озиқ-овқат маҳсулотларини ҳам етказиб бердилар.
«Шўрахон» овул фуқаролар йиғини «Оқ олтин» аҳоли пунктида яшовчи Мамбетқосим Мадаминовлар хонадонидаги дудбурон йўллари тозаланди. Хонадон эгасига бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
Шўрахонлик Эгамберди Ражабов уйидаги техник жиҳатдан соз бўлмаган мўридаги камчиликлар бартараф этилди. «Ёшлик» маҳалла фуқаролар йиғинининг Лойиҳалашган кўчасида истиқомат қилувчи, якка-ёлғиз яшовчи Ўғилсапар Сатлиқова хонадонига ҳам ёнғинни олдини олиш хизмати ходимлари келиб, ис гази ҳамда ёнғинни келтириб чиқарувчи ҳолатларни назоратдан ўтказдилар. Мавжуд муаммоларни жойида бартараф этдилар.
Куз-қиш мавсумини кўнгилдагидек ўтказиш учун амалий ишлар давом этмоқда.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Хазонрезги мавсумининг бошланиши, ҳаво ҳарорати совиб бориши билан айрим касалликлар юзага чиқади. Ушбу даврда организм иммунитетини қандай ошириш мумкин?

Инсон иммунитети кўп омилларга боғлиқ. Авваламбор бу — инсоннинг жисмоний ва руҳий саломатлиги, яшаш тарзи, яшаётган муҳитига ҳам боғлиқ.

❗️Хусусан, иммунитетнинг сусайишига: интоксикация, турли заҳарланишлар, ҳаддан ташқари чарчаш, оч қолиш, нотўғри овқатланиш, стресс ҳолатлари, касал юқишидан хавотирга тушиш ва қўрқиш, аввалдан кўп ва тез-тез турли касалликларга чалиниш, зарарли одатлар олиб келиши мумкин. Қондаги оқ таначалар ёки лимфоцитларнинг кескин камайиб кетиши — инсон иммун тизимининг сусайганини кўрсатади.

🔰 Иммунитетни кўтариш учун соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, зарарли одатлардан воз кечиш, ўз вақтида ва тўғри овқатланиш, маҳсулотлар орасида етарли даражада оқсил, углевод, витамин ва минералларнинг бўлиши муҳим.

〰️〰️〰️〰️〰️
Турмуш ўртоғим короновирус билан касалланиб, шифокор назорати остида уйда даволанмоқда. Коронавирусга чалинган беморлар қандай озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиши керак?

COVID-19 билан касалланганлар учун таомлар енгил ҳазм бўладиган, витамин, микроэлемент ва оқсилга бой бўлиши керак.

🥗 Таомларни кичик ҳажмда барра салат ва кўкатлар билан бирга истеъмол қилиш тавсия этилади.

❗️Булар — қайнатма шўрвалар, қийма гўштларидан тайёрланган котлетлар, тефтеллар, фрикаделкалар, балиқ гўшти, творог, сувда қайнатиб чала пиширилган тухум, дуккаклилардан тайёрланган суюқ таомлар, арпа бўтқалари.

🥃 Шунингдек, кўп миқдорда суюқлик ичилиши мақсадга мувофиқ. Турли мева шарбатлари, компотлар, кўк чой, лимон, смородина, занжабил, асал ва малина чойлари шулар жумласидан.

〰️〰️〰️〰️〰️
Коронавирусни юқтириб олган инсонлар жисмоний фаоллик билан шуғулланишлари тавсия этиладими ёки кўпроқ дам олишлари керакми?

Ҳаммаси меъёрида бўлиши керак. Касаллиги аломатсиз ёки енгил шаклда кечаётган беморлар нафас тизими функционал ҳолатини ва жисмоний фаолликни унутмасликлари керак, яъни ҳар кунги эрталабги қиздирувчи 10-15 минутлик бадантарбия машқлари жуда муҳим.

🗣 Нафас гимнастикаларини кун давомида 3 марта, имкон қадар 5-10 минутдан амалга ошириш керак. Чуқур нафас олиш 6 секунд давомида ва секин нафас чиқариш 4-5 мартагача. Бу машқлар вируснинг ўпка тўқимасига мойиллиги борлиги учун ҳам яхши шамоллатилган хонада бажарилиши керак.

✔️ Нафас гимнастикасининг жуда хилма-хил турлари мавжуд: Бурденко усули, Йога, Тибет усуллари. Сиз ўз шифокорингиз билан бу усуллар хақида маслаҳатлашишингиз мумкин ёки уларни ҳар бир киши мустақил равишда ижтимоий тармоқлардан топиб, ҳар ким ўзи учун мосини танлаб, ўзлаштириши мумкин.

Барно Абдусаматова,
CCВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз кейинги йилларда "мажбурий обуна" баҳонасида ихтиёрий обунани ҳам йўқ қилдик — Шавкат Мирзиёев

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=19993

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
#Биласизми
Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидаларига (https://lex.uz/acts/2430765#2431422) мувофиқ, хоналарни иситиш эҳтиёжлари учун иситиш даври Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган муддатларда бошланади ва тамомланади.

Иситиш даври об-ҳаво ҳарорати 5 кун 8°С дан паст бўлганда бошланади ва 8°С дан юқори бўлганда тамомланади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Qaraqalpaqstan | Kun.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мурат Камалов Жўқорғи Кенгес раиси сифатида дастлабки нутқида нималар ҳақида гапирди?

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесига раис этиб сайланган Мурат Камалов ўзининг дастлабки нутқида билдирилган юқори ишончни оқлаб, президент ва халққа садоқат билан хизмат қилишга ваъда берди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари