Toshshahartransxizmat AJ Matbuot xizmati
5.62K subscribers
3.79K photos
1.32K videos
10 files
2.82K links
"Toshshahartransxizmat" Aksiyadorlik Jamiyatining telegramdagi rasmiy sahifasi:
E-mail: [email protected]
Call center: 1062
Instagram: https://instagram.com/toshbus?igshid=YmMyMTA2M2Y=
Facebook:
https://www.facebook.com/profile.
Download Telegram
Toshshahartransxizmat AJ Matbuot xizmati
https://bit.ly/2PXYtL7
❗️Диққат муҳим ўзгариш:
Жорий йилнинг17 августидан кўплаб ижтимоий-иқтисодий соҳалар қатори жамоат транспорти (метрополитендан ташқари) ҳаракати қайта тикланиши ҳақида хабар берган эдик. Бироқ, кенг жамоатчиликнинг талабидан келиб чиқиб 17 август эмас 15 августдан жамоат транспортининг барча тури, шу жумладан Тошкент метрополитенининг ер ости қисми ҳамда йўналишли таксилар ҳам ўз ҳаракатини бошлайди. Албатта, жамоат транспортидаги ҳаракатланишда ҳар тарафлама карантин талаблари риоя этилиши қатъий назоратга олинади.
Тошкент шаҳридан Тошкент вилояти ҳудудига чиқувчи барча автобус йўналишлари фаолияти ҳам қайта тикланади.
Азиз йўловчилар!
Йўл ва транспортда юрганда карантин талаблари бўйича белгиланган барча меъёрларга амал қилинг. Зеро, биргина эътиборсизлик туфайли касаллик қайта авж олишига сабаб бўлманг.
Республика махсус комиссияси баёнига мувофиқ юртимизда карантин талаблари юмшатилиб, 15 августдан жамоат транспорти ҳаракати ҳам тикланмоқда. Транспортлар ҳаракатида карантин меъёрларига оғишмай амал қилинишини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар транспорт ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари ва "Тошшаҳартрансхизмат"АЖ ҳамкорлигида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Соҳа мутасаддилари ҳамда Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш билан шуғулланувчи корхона раҳбарлари иштирок этган мазкур йиғилишда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда фаолият юритишни таъминлаш борасида сўз борди.

Хусусан, автобус ҳамда йўналишсиз ва йўналишли таксиларда йўловчи олиб юришда карантин талабларига қатъий амал қилиш, қоидабузарликлар аниқланган тақдирда ташувчи корхоналарга нисбатан қатъий чоралар кўриш юзасидан мутасаддилар огоҳлантирилди. Белгиланган меъёрларга амал қилинишини таъминлаш бўйича масъуллардан кафолат хатлари олинди.
Хабарингиз бор, жорий йил бошидан жамоат транспортларида электрон тўлов тизими амал қила бошлаган эди. Дастлабки босқичда автобус ҳамда метрополитенда тўлов сифатида қабул қилинувчи жетонлар ўрнига муомалага чиққан электрон карталар бугун кенг жамоатчилик ўртасида оммалашиб улгурмоқда. Бундай карталардан тўловлар чиптачиларга бириктирилган валидаторлар орқали қабул қилинаётган эди.
Ушбу тўлов тизимининг кейинги босқичида ойлик йўл чипталарини электронлаштириш ҳамда автобусларга стационар валидаторлар ўрнатиш режалаштирилган. Шундан келиб чиқиб куни кеча 200 та ана шу турдаги тўлов қабул қилиш валидаторлари асосан марказий йўналишларда ҳаракатланувчи автобусларга ўрнатилди.
Ушбу стационар валидаторлардан фойдаланишда йўловчиларда кўникма ҳосил қилиш, энг асосийси бу борада транспортга чиқиб-тушиш қоидаларига амал қилишни таъминлаш дастлабки синов даврининг асосий вазифасидир.
Шундан келиб чиқиб, йўловчилардан автобусга чиқишда ОЛД ЭШИКдан, тушишда эса ЎРТА ВА ОРҚА ЭШИКлардан фойдаланишларини сўраб қолардик.
Toshshahartransxizmat AJ Matbuot xizmati
https://bit.ly/2Y2QMb3
Эълонга ўзгартириш киритилди!
Фарғона йўли-Мунис кўчалари чорраҳаси авомобиллар ҳаракати учун ёпилганлиги муносабати билан, 15, 81, 93-сонли автобус йўналишлари ҳаракати Фарғона йўли кўчаси, Қўйлиқ кўприк йўли остидаги қайрилиб олиш манзили орқали (Қўйлиқ дехқон бозори ва Қўйлиқ 1-мавзесигача ҳаракатланмаган ҳолда) ташкил этилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚌 Тошкентда жамоат транспорти ҳаракатланишни бошлади. Унда энди тўловнинг янгича усулидан фойдаланилади.

Батафсил репортажимизда.

***

🚌 В Ташкенте возобновлено движение общественного транспорта. В нём теперь будет применяться новый способ оплаты.

Подробнее — в нашем репортаже.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Ҳурматли йўловчилар!

Жамоат транспорти хизматидан фойдаланиш давомида карантин талаблари бўйича белгиланган барча меъёрларга амал қилинг.

Ўзингиз ва атрофдагиларнинг саломатлигига бефарқ бўлманг.

Эслатма: Санитария талаблари доирасида йўловчиларнинг автобус салонига чиқишда ва автобус ичида тиббий ниқобда бўлишлари талаб этилади. Тиббий ниқобсиз йўловчилар автобус салонига чиқарилмайди.

ИЖТИМОИЙ МАСОФАга ва мажбурий НИҚОБ ТАҚИШ РЕЖИМИГА қатъий риоя қилиш пандемия тарқалишининг олдини олишга ёрдам беришини унутманг.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли йўловчилар!

Метрополитен иши ҳозирги вақтда зарур қоидалар ва меъёрларга риоя этилишини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилганлигини эслатиб ўтамиз.

Йўловчилар метрополитенга кирганида ва йўл давомида қуйидаги санитария талабларига қатъий риоя этишлари зарур.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энди ўз ҳаракат йўналишингизни олдиндан режалаштиришингиз янада қулай. Бунинг учун сиз "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ҳамкори "2GIS" мобил иловасини ўз телефонингизга юклаб олсангиз кифоя. Ушбу видео роликда ундан фойдаланиш батафсил кўрсатиб берилган.
Сурхондарё, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида содир бўлган ЙТҲлар юзасидан пойтахт кўчаларида тарғибот тадбирлари ўтказилди

👉 Батафсил ўқинг

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site| YouTube
Ҳурматли Тошкент шаҳри аҳолиси!

23 августдан 1 сентябрга қадар пойтахтимиздаги Фарғона йўли кўчасининг Бектемир шоҳ кўчасидан Мунис кўчаси билан кесишмасигача бўлган оралиқдаги қисми таъмирлаш ишлари муносабати билан қисман ёпилади.

Ҳайдовчилардан тирбандликларни олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия қиламиз.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!


***

Уважаемые жители и гости столицы!

В связи с ремонтными работами, в период с 23 августа до 1 сентября участок дороги на улице Фаргона йули — от улицы Бектемир йули до улицы Муниса — будет закрыт.

Во избежание возможных пробок рекомендуем водителям воспользоваться объездными путями.

Приносим извинения за доставленные неудобства!

🌐 Web-site 🌏 Facebook
Тошкент шаҳар, Яшнобод туманидаги Уйсозлар кўчасининг Фарғона йўли кўчасидан Уйсозлар 2-тор кўчасигача бўлган қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан, 2020 йил 24 августдан бошлаб, таъмирлаш ишлари якунлангунга қадар, ушбу манзил орқали ҳаракатланувчи 12 ва 68-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати вақтинчалик Фарғона йўли кўчасидан Жарқўрғон, Иззат, Уйсозлар 2-тор, Уйсозлар, Қурувчилар, Уйсозлар 3-тор, ТХАЙ кўчалари орқали Қўйлиқ деҳқон бозоригача икки томонлама ташкил қилинади.
Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Пойтахтимиз жамоат транспортларида эпидемологик вазиятни енгиш учун ўрнатилган тартиб ва қоидалар ижроси
#uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
🚧 Таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиши сабабли Аҳмад Дониш кўчасининг Янгишаҳар кўчасидан ТХАЙ кўчасигача бўлган қисми 1 сентябрь кунига қадар ёпилади.

Mega Planet СКМ яқинидаги чорраҳа ҳам бу муддат ичида ёпиқ бўлади.

Юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этамиз.

Ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

***

🚧 В связи с проведением дорожных работ и работ по благоустройству, до 1 сентября участок дороги на улице Ахмада Дониша — от улицы Янгишахар до ТКАД — будет закрыт. Движение через перекрёсток вблизи ТРЦ Mega Planet в это время также будет закрыто.

Во избежание возможных пробок рекомендуем водителям воспользоваться объездными путями.

Приносим извинения за доставленные неудобства!

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Тошкент шаҳридаги Янги Қўйлиқ кўчаси орқали ҳаракатланувчи 2 та автобус йўналишлари ҳаракатига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилди.
Тошкент шаҳридаги Фарғона йўли кўчасини реконструкция қилиш ишлари доирасида автотранспорт воситаларининг Янги Қўйлиқ кўчасидан Фарғона йўли кўчасига ҳаракатланиши вақтинчалик чекланган.
Шу муносабат билан, йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, таъмирлаш ишлари якунига етказилгунга қадар, 2020 йил 25 августдан бошлаб 37-сонли “Маҳаллий Аэропорт-3 – Тошкент МУМ” ва 55-сонли “Тошкент қувур заводи – Истиқлол кўчаси” автобус йўналишларининг шаҳар маркази томон ҳаракати Янги Қўйлиқ кўчасидаги “2-оилавий поликлиника” бекатидан сўнг Файзиобод 9-тор, Файзиобод, Файзиобод 4-тор, Бешкент, Оқбилол 4-тор, Оқбилол кўчалари, Фарғона бозори кўприк ости йўли, Фарғона йўли-Жарқўрғон кўчалари чорраҳаси, Фарғона бозори кўприк йўли ва Фарғона йўли кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишларини давом эттирган ҳолда вақтинчалик ўзгартирилди.