Toshkent viloyati prokuraturasi
1.54K subscribers
7.28K photos
875 videos
1.92K links
Toshkent viloyat prokuraturasining telegramdagi rasmiy kanali
Telefon: 70-201-10-07
Manzil:111500, Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo'li ko'chasi, 1-uy.
Download Telegram
Forwarded from Bosh prokuratura
БОШ ПРОКУРОР РАҲБАРЛИГИДА БОШ ПРОКУРАТУРА ҲАЙЪАТИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Бугун, Бош прокуратурада Бош прокурор Н.Йўлдошев раислигида кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Видеоселектор тарзида ўтказилган ҳайъат мажлисида прокуратура органларининг мамлакатда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2024 йилдаги фаолияти натижалари кўриб чиқилди.

Батафсил 👇

https://prokuratura.uz/#/newsview?id=13334

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✔️ Фаолият кўрсатмаётган 7 836 та тадбиркорлик субъектининг фаолияти қайта тикланиши ҳисобига 10 мингдан ортиқ иш ўрни йўқотилишининг олди олинди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов маълум қилди.

Ўтган 11 ойда 4 112 нафар ёшларнинг иш билан таъминланишида, 6 796 нафарига ижарага ер ажратилишида, 2 147 нафарининг тадбиркорликка жалб этилишида, 5771 нафари ўзини ўзи банд қилишида, 4 962 нафарининг касб - ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиш курсларида ўқитилишида кўмаклашилди.

412 нафар ишчи - хизматчиларнинг кечиктирилган 3,1млрд. сўм иш ҳақлари ундириб берилиши таъминланди.

Прокурорлар ташаббуси билан ўтказилган 711 та меҳнат ярмаркасида
9 464 нафар ишсиз фуқаро ишга жойлаштирилди.

Иш ҳақи ва нафақа пулларининг 8,4 млрд. сўми талон - тарож қилинганлиги аниқланиб, 76 та жиноят иши қўзғатилди.

“Яшил макон” умуммилий лойиҳаси доирасида бугунги кунга қадар республика бўйича 84,6 млн. дона (режага нисбатан 106 фоиз) кўчат экилиши ҳамда бу ҳақдаги маълумотлар электрон платформасига ҳисобга қўйилиши таъминланди.

21 980 та ҳолатда тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашув ва бюрократик тўсқинликлар аниқланиб, бартараф этилди ҳамда 15 436 нафар тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Хорижий инвесторлар фаолиятида юзага келган 3 231 та муаммо ижобий ҳал этилди.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Bosh prokuratura
Тошкент вилояти прокуратурасида муаммоли кредит қарздорлигини ундириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда вилоят ҳокимилиги, Марказий банк вилоят бошқармаси, тижорат банк вилоят ҳамда туман (шаҳар) раҳбарлари, кредит қарздорлиги мавжуд бўлган корхона раҳбарлари, соҳага масъул ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Тадбирда муаммоли кредит қарздорлигини ундиришда йўл қўйилган хато ва камчиликлар, аниқланган қўпол қонунбузилиш ҳолатлари танқидий муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, тадбиркорларнинг мавжуд муаммоларига ечим топиш оқали муаммоли кредитларни сўндириш, кредит маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан доимий мониторинг олиб бориш, улар талон-торож бўлишининг олдини олиш бўйича тавфсиялар берилди.

Йиғилиш якунида масъулларнинг кўрсатиб ўтилган камчиликлар юзасидан изоҳлари тингланиб, ҳудудлар кесимида таҳлил қилинди ва ўз вақтида ундириш юзасидан тегишли вазифалар белгиланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Forwarded from Bosh prokuratura
Андижон ҳамда Тошкент вилоятлари прокуратураларида вилоят прокурорлари раислигида кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Ушбу мажлисларда вилоят прокуратуралари органларининг барча тезкор ходимлари, департамент ва бюронинг вилоят бошқармалари раҳбарияти ҳамда уларнинг ҳудудий бўлим бошлиқлари иштирок этди.

Ҳайъат мажлисларида прокуратура органларининг мамлакатда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2024 йилдаги фаолияти натижалари кўриб чиқилди.

Танқидий руҳда ўтказилган ҳайъат мажлисларида масъуллар маъруза қилиб, жорий йилда прокуратура органлари томонидан амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган хато - камчиликларга бирма-бир тўхталиб ўтди.

Шунингдек, масъулларнинг изоҳлари тингланиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича ижро муддатлари аниқ кўрсатилган ҳолда топшириқлар берилиб, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook