Toshkent viloyati prokuraturasi
1.54K subscribers
7.28K photos
875 videos
1.92K links
Toshkent viloyat prokuraturasining telegramdagi rasmiy kanali
Telefon: 70-201-10-07
Manzil:111500, Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo'li ko'chasi, 1-uy.
Download Telegram
Forwarded from Bosh prokuratura
Бугун, Бош прокуратурада Конституция қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди.

Унда прокуратура органлари, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси масъул ходимлари, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг профессор-ўқитувчилари, Фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик маркази ҳамда Жамоатчилик кенгаши раислари, таниқли олимлар, маданият ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Давлат мадҳияси жамоавий жўр бўлиб куйланди.

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев тадбирни кириш сўзи билан очиб, Конституция қабул қилинганлигининг 32 йиллиги билан барчани қутлади.

Таъкидландики, Бош қомусимиз инсон қадрини улуғлашга қаратилган тарихий ислоҳотларнинг энг устувор ва мукаммал ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилмоқда.

Айниқса, 2023 йилда ўтказилган умумхалқ референдуми асосида унинг янги таҳрирда қабул қилингани эл - юртнинг бугуни ва эртанги тақдири учун ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда.

Янгиланган Конституция муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан бошланган ва Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган кенг кўламли ўзгаришлар ортга қайтмаслигининг, қонунлар устуворлигининг мустаҳкам ҳуқуқий кафолати эканлиги, зотан миллий давлатчилигимиз тарихида илк бор барча устувор қоидалари тўғридан - тўғри қўлланадиган мукаммал Конституцияга эга бўлганлигимиз алоҳида қайд этилди.

Тадбир давомида Конституция байрами арафасида яна бир хайрли иш амалга оширилганлиги маълум қилинди.

Хусусан, Бош прокуратура музейида қатағон қилинган тизим ходимларининг номини абадийлаштириш ишларининг бир қисми якунига етганлиги ва ушбу масканда уларнинг ҳаёти ва фаолиятини акс эттирувчи ноёб экспонатлар жойлаштирилганлиги таъкидланди.

Тадбир давомида Бош прокурорнинг буйруғига асосан Ўзбекистон прокуратураси органларининг шаклланиш тарихини тадқиқ этишда, тизим фаолиятига оид тарихий ҳақиқатни рўёбга чиқаришда ҳамда ўзбек ҳуқуқшунослиги ривожланишига муносиб ҳисса қўшган фидойи прокурорлар ҳаёти ва фаолиятини ўрганишда фаол қатнашганлиги, шунингдек, прокуратура ходимларининг
маънавий - интеллектуал салоҳиятини юксалтиришда, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда яқиндан ёрдам берган бир гуруҳ ҳамкорлар тақдирланди. 
  
Тадбирда таниқли олимлар ва маданият ходимлари ҳам сўз олиб, байрам табригини изҳор қилиш билан бирга, прокуратура органлари тизимида амалга оширилаётган маънавий-маърифий тадбирлар, айниқса, қатағонга учраган прокуратура ходимлари номини абадийлаштириш борасидаги ижобий ишларни алоҳида эътироф этишди. 

Мазкур тадбир якунланганидан сўнг, Ўзбекистон прокуратураси музейида Қатағонга учраган прокуратура ходимларига бағишланган экспозициянинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейи инновацион технологиялар асосида кенгайтирилиб, ноёб экспонатлар билан бойитилган, жумладан, қатағонга учраган прокуратура ходимларининг ҳаёти ва фаолиятини акс эттирувчи 20 га яқин стенд, 30 дан ортиқ махсус муляжлар ҳамда саҳналар жойлаштирилган.

Мазкур бўлимда 1930 – 1980 йилларда турли сохта айбловлар билан қатағон машинасининг қурбони бўлган, туҳмат ва бўҳтонларга учраган 100 дан ортиқ прокуратура ходимининг тақдири архив манбалари ва далиллар орқали батафсил ёритиб берилган.

Шу билан бирга, тадбир давомида 10 мингдан ортиқ адабиётларни ўз ичига олган муҳташам Бош прокуратура кутубхонаси ҳам очилди. 

Умуман, Бош прокуратурада ташкил қилинган бундай масканлар, амалга оширилаётган тадбирлар нафақат прокуратура органлари ходимларининг, балки бутун халқимизнинг, айниқса, ёш авлоднинг маънавий қарашларини юксалтиришга, уларда миллий қадриятлар ва аждодлар маънавий меросига чексиз ҳурмат ва эҳтиром
шаклланишига хизмат қилади.   

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Тошкент вилояти прокуратураси жамоаси барча ватандошларимизни бугунги улуғ айём – мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллик байрами билан самимий муборакбод этади!

***********

Коллектив областной прокуратуры Ташкентской области искренне поздравляет всех соотечественников с сегодняшним замечательным праздником – 32-летней годовщиной принятия Конституции нашей страны.

Тошкен
т вилоят прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube