Toshkent viloyati prokuraturasi
1.51K subscribers
7.31K photos
878 videos
1.93K links
Toshkent viloyat prokuraturasining telegramdagi rasmiy kanali
Telefon: 70-201-10-07
Manzil:111500, Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo'li ko'chasi, 1-uy.
Download Telegram
Forwarded from Bosh prokuratura
Андижон ҳамда Тошкент вилоятлари прокуратураларида вилоят прокурорлари раислигида кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Ушбу мажлисларда вилоят прокуратуралари органларининг барча тезкор ходимлари, департамент ва бюронинг вилоят бошқармалари раҳбарияти ҳамда уларнинг ҳудудий бўлим бошлиқлари иштирок этди.

Ҳайъат мажлисларида прокуратура органларининг мамлакатда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2024 йилдаги фаолияти натижалари кўриб чиқилди.

Танқидий руҳда ўтказилган ҳайъат мажлисларида масъуллар маъруза қилиб, жорий йилда прокуратура органлари томонидан амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган хато - камчиликларга бирма-бир тўхталиб ўтди.

Шунингдек, масъулларнинг изоҳлари тингланиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича ижро муддатлари аниқ кўрсатилган ҳолда топшириқлар берилиб, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Forwarded from Bosh prokuratura
Тошкент вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари А.Муллажанов бошчилигида Юқоричирчиқ тумани "Гулистон" маҳалласида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича навбатдаги оммавий сайёр қабул ўтказилди.  

Унда вилоят ИИББ, cуд, Халқ қабулхонаси, департамент, адлия, бюро, солиқ ҳамда божхона бошқармалари раҳбарлари иштирок этди.

Қабулда аҳоли билан бевосита очиқ мулоқат қилиш, фуқароларнинг барча важларини ҳар томонлама ва холисона текширилишини таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбирда 87 нафарга яқин фуқаролар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этган бўлса, уларнинг 24 нафари бевосита прокурор қабулида бўлди.

Қабулда тергов-суриштирув, суд қарорлари, ер майдонларидан фойдаланиш тартиби ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар тингланди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 15 таси жойида ижобий ечимини топди, қолган мурожаатлар қўшимча ўрганиш талаб қилганлиги боис, иш юритувга қабул қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти прокуратураси томонидан муаммоли кредитларни ундириш чоралари кўрилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти прокуратураси жамоаси юртдошларимизни Янги йил билан самимий муборакбод этади!

Янги 2025 йил барчамизга мустаҳкам соғлиқ, бахт, омад, тинчлик ва хотиржамлик олиб келсин!

***************

Прокуратура Ташкентской области искренне поздравляет всех соотечественников с Новым годом!

В Новом 2025 году желаем всем крепкого здоровья, успехов, радости, счастья и благополучия!

Тошкен
т вилоят прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Bosh prokuratura
Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мувофиқлаштирувчи кенгаши навбатдаги кенгайтирилган идоралараро йиғилиши ўтказилди.

Тадбирда ички ишлар, Миллий гвардия бошқармаси бошлиқлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирок этди.

Шунингдек, вилоят ҳокимлиги ва жамоат ташкилотлари масъул раҳбарлари қатнашишди.

Йиғилишда вилоят ҳудудида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар танқидий таҳлил қилиниб, келгусида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликка қарши курашиш юзасидан кўмаклашувчи идоралар, жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорликда ишлар самарадорлигини амалга ошириш масалалари белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида сайёр қабул ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook