Toshkent viloyati prokuraturasi
1.54K subscribers
7.28K photos
876 videos
1.92K links
Toshkent viloyat prokuraturasining telegramdagi rasmiy kanali
Telefon: 70-201-10-07
Manzil:111500, Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo'li ko'chasi, 1-uy.
Download Telegram
Прокурор ва ёшлар учрашуви

Иккинчи сектор раҳбари, туман прокурори Дилшод Файзиев сектор ҳудудидаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида, туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Жаҳонгир Жониқулов ҳамкорлигида сектор ҳудудидаги ёшлар билан учрашди.

Учрашувда ёшлар прокурорга ўзларининг таклиф ва мулоҳазалари, қийнаётган масалалар юзасидан мурожаат қилдилар.

Хусусан, ёшлар сектор раҳбарига ишга жойлашиш, касб-ҳунар ўрганиш, ижтимоий ёрдам, тадбиркорлик бошлаши учун кредит олиш, спорт тўгараклари сони ва сифатини ошириш каби таклиф ва мурожаатларини билдирди.

Иккинчи сектор раҳбари мурожаат ва таклифлар ижросини таъминлаш юзасидан корхона-ташкилотлар раҳбарларига тегишли кўрсатма ҳамда топшириқлар берди.

Учрашув самимий очиқ мулоқот руҳида ўтди.

Тошкент вилоят прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Tvp.uz
Бекобод шаҳар 2-сектор биносида сектор ҳудудига қарашли маҳалалларда истиқомат қилувчи уюшмаган ёшлар иштирокида учрашув ўтказилди.

📌Шаҳар прокурори 2-сектор раҳбари бошчилигида ўтган учрашувда ёшлар ўзларини қийнаб келаётган муаммолари юзасидан мурожаат қилишиб, масалалари юзасидан ечим топишди.

Тошкент вилоят прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Tvp.uz
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятидаги қамоқхонада 20 ёшли йигит ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Аниқланишича, 7-сонли жазони ижро этиш колониясида жазо ўтаётган маҳкумлар А.Я. ва Т.Д. 2022 йил 19 июнь куни колония бошлиғи томонидан тасдиқланган кун тартибига риоя қилмасдан, ўзларининг яшаш саҳнига кириш ўрнига 2-яшаш саҳнидаги танишлари олдига яширин равишда ўзбошимчалик билан ўтиб, ҳеч кимнинг рухсатисиз, тартибот қоидаларини бузган ҳолда олдиндан адовати бўлган 5-туркумда жазо муддатини ўтаб келаётган маҳкум А.Ю.нинг қадр-қимматини камситувчи сўзлар билан шахсиятига тегиб, қўпол муомалада бўлганлиги ҳолати колония ходимлари томонидан аниқланиб, А.Я. ва Т.Д. лар интизомий жазога тортилган.

Бундан норози бўлган маҳкумлар А.Я. ва Т.Д. лар бинонинг иккинчи қаватидан колониянинг тақиқланган ва яшаш саҳни томонга қараб ўзларини улоқтиришган ҳамда маҳкумлар А.Я. ва Т.О.ларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирги кунда уларнинг соғлиги қониқарли ҳолатда.

Тошкент махсус прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилди ва натижасига кўра, ушбу ҳолатда жиноят аломатлари аниқланмаганлиги сабабли, жиноят иши қўзғатиш рад этилди.
⚡️⚡️⚡️ Прокурор ва тадбиркорлар учрашуви

Туманимиздаги 2-сектор раҳбари, прокурор Шарифжон Акбаров ҳудудлардаги тадбиркорлар учун сайёр қабул ўтказди.

“Боғбон” маҳалласида ўтган қабулда вилоят прокуратурасининг бўлим бошлиғи А. Ҳайриддинов, ҳоким ўринбораси А. Хомидов, маҳалла раисилари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда банк раҳбарлари, шунингдек, кичик бизнес вакиллари иштирок этди.

Қабулда “Бойқозон”, “Мозорхожи”, “Қайилма”, “Ёшлик” маҳаллаларида кичик бизнес билан шуғулланаётганларнинг имтиёзли кредит олиши ҳамда фаолиятини кенгайтириши борасидаги мурожаатлари қаноатлантирилди.

Шунингдек, Ш.Акбаровга тадбиркорликни бошлашда кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилигини билдириш ниятида келганлар ҳам бўлди.

Хотин-қизлар ҳамда ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳалари рўёбга чиқишида ўзининг амалий ёрдамини ҳеч қачон аямаслигини билдирди.

Тошкент вилоят прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Tvp.uz