Toshkent viloyati prokuraturasi
1.54K subscribers
7.28K photos
875 videos
1.92K links
Toshkent viloyat prokuraturasining telegramdagi rasmiy kanali
Telefon: 70-201-10-07
Manzil:111500, Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo'li ko'chasi, 1-uy.
Download Telegram
Forwarded from Bosh prokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоят прокуратураси органлари томонидан тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимояси борасида амалий ишлар

👉 @uzbprokuratura
“Elparvar” канали орқали фуқаро Анорбой Мамадиев (видеомурожаатда исм-фамилияси келтирилган)нинг қилган видеомурожаати юзасидан Тошкент вилоят прокуратурасининг расмий муносабати.

«GOLD MASTER SPORT» МЧЖ раҳбари Ж.Х, акаси Ж.Х.лар
Чиноз туман ҳокимлиги томонидан ажратилган ер майдонига маиший хизмат кўрсатиш биносини 2018 йилда қўрилишини бошлаган.

Қўрилиш давомида маблағнинг етишмаслиги сабабидан, 2019 йилнинг феврал-март ойларида Чиноз туман ИИБ ЙПХ ходими А.Мамадиевга мурожаат қилган. А.Мамадиев қурилиш материалларини арзон нархларда олиб бериш ва кредит ажратилишида муаммо бўлса раҳнамолик қилиши эвазига қўрилаётган бинодан ўзининг номига 2 та дўкон расмийлаштириб бериш шартини қўйган.

Ж.Х. шахсий сармояси кам қолганлиги сабабли, “Yoshlar-kelajagimiz” Давлат дастури доирасида имтиёзли кредит олиш мақсадида банк муассасасига ўзига тегишли 4 та кўчмас мулкларни гаровга қўйган ҳолда ҳужжатларни топширган ва бу ҳақда А.Мамадиевни хабардор қилган.

А.Мамадиев ички ишлар органлари ходими бўлгани ҳолда, ўз хизмат ваколатларидан четга чиқиб, «XOLMIRZA OTA SERVIS» МЧЖ норасмий раҳбари С.Э, жамият раҳбари Б.Б.лар билан ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, мансаб мавқеидан фойдаланиб, Давлат дастури доирасида «GOLD MASTER SPORT» МЧЖ номига, бино иншоатлар қуриш учун 950 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилиш арафасида С.Э ва Б.Б лар билан келишган.

Жиноий келишувга кўра, А.Мамадиев 950 млн. сўм имтиёзли кредит маблағларини пудратчи ташқилот «XOLMIRZA OTA SERVIS» МЧЖ хисоб рақамига тушириши, 900 млн. сўм пул маблағларини ўзи топшириқ берган жойларга ўтказиши ва нақдлаштириши 50 млн. сўм пул маблағини жамиятни “хизмати” учун ҳисоб рақамда қолдириши керак бўлган.

Олдиндан тузилган режага кўра,
А.Мамадиев, кредитни асл эгаси Ж.Х.дан яширин равишда, С.Э ва Б.Б лар билан келишган ҳолда 09.12.2019 йилда «XOLMIRZA OTA SERVIS» МЧЖ ва «GOLD MASTER SPORT» МЧЖ ўртасида 2 млрд. 321 млн. 691,5 минг сўмлик сохта пудрат шартномаси тузиб, жиноий ҳаракатларига қонуний тус бериш мақсадида, гўёки 10 кунда пудратчи томонидан 951 млн. 123 минг сўмлик пудрат ишлари бажарилганлиги ва қабул қилиб олинганлиги ҳақида қалбаки ҳужжат тузиб, уларни, АТБ “Агробанк” Чиноз филиалига тақдим қилиб, «XOLMIRZA OTA SERVIS» МЧЖ ҳисоб рақамига кредит маблағларини туширишга эришиб, А.Мамадиевнинг кўрсатмасига асосан бир қанча фирмаларга ўтказиш ва турли йўллар билан нақдлаштириш йўли талон-тарож қилишган.

Имтиёзли кредит ажратилишини кутиб юрган «GOLD MASTER SPORT» МЧЖ раҳбари Ж.Х, акаси Ж.Х.лар кредит маблағларини нақдлаштириш жараёнидан бехабар бўлган, 2020 йил март ойида кредит сўммасини чиққанлигидан хабар топади. Ака-укалар кредит маблағларини ўзлаштириб юборилишидан қўрқиб, А.Мамадиевнинг талаби билан фирмани 50% улушини А.Мамадиевнинг укаси Б.Б. номига ўтказиш учун ҳужжатларни А.Мамадиевга топширишга мажбур бўлади. А.Мамадиев эса фирмани 100% улушини укасини номига ДХА орқали ўтказиб юборади.

Дастлабки тергов якуни бўйича, А.М, Б.Б, С.Э.ларга ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми «в», «г» бандлари, 167-моддаси 3-қисми «а» банди, 228-моддаси 2-қисми, «б» банди ва 3-қисми билан айблов эълон қилинган ва мазмунан кўриш учун ЖИБ судга юборилган.

Тошкент вилоят прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Tvp.uz
Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини белгилаш ҳамда уни жорий йилда амалга ошириш масалалари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Президент стратегиядаги 7 та устувор йўналишнинг ҳар бирига алоҳида тўхталиб ўтди.
Бу вазифаларни амалга ошириш учун 100 та мақсад белгилаб олинган, жорий йилнинг ўзида умумий қиймати 55 триллион сўм ва 11,7 миллиард долларлик 398 та чора-тадбир кўзда тутилмоқда.

Состоялось видеоселекторное совещание по определению Стратегии развития Нового Узбекистана на 2022-2026 годы и вопросам ее реализации в текущем году.
Президент подробно остановился на каждом из 7 приоритетов стратегии.
Для реализации задач определено 100 целей, в рамках осуществления которых на текущий год намечено реализовать 398 мер на общую сумму 55 триллионов сумов и 11,7 миллиарда долларов.

#Mirziyoyev #videoselektor #TaraqqiyotStrategiyasi #Davlatdasturi2022

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Интервью Генерального прокурора Нигматиллы Йулдошева, касательно реализации Стратегии развития Нового Узбекистана на 2022-2026 годы

👉 @uzbprokuratura
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси ижроси юзасидан интервьюси

👉 @uzbprokuratura
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ ПРОКУРАТУРАСИНИНГ РАСМИЙ БАЁНОТИ.

2022 йилнинг 27 январь куни соат тахминан 21:30ларда Оҳангарон тумани, “Гулобод” маҳалласидан Паркент тумани, “Қизилтоғ” қўрғонига олиб борувчи йўлнинг чап тарафи йўл сатҳидан 3 метр пастликда, қизил рангли чамадон ичидан ёши тахминан 30 – 35 ларда бўлган, осиё миллатига мансуб аёл киши мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 27.01.2022 йил Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Мурданинг шахсига аниқлик киритилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари Тошкент вилояти прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Тошкент вилоят прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Tvp.uz
Расмий баёнот.

Қотиллик жинояти фош этилганлиги юзасидан.

27.01.2022 йилда қизил рангли чамадон ичидан топилган аёл кишининг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилганлиги ҳолати юзасидан олиб борилган тезкор тергов ҳаракатлари натижасида ушбу жиноят фуқаро С.П. томонидан содир этилганлиги аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланди.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Биринчи Президент Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.
Қуръон оятлари тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг халқимиз манфаати йўлида қилган ишлари, мардлик, одиллик, камтаринлик ҳислатлари ёдга олинди.
Маросимда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, шаҳар жамоатчилиги иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёев возложил цветы к подножию памятника Первому Президенту Исламу Каримову в городе Ташкенте.
Прочитаны суры из священного Корана. Говорилось о делах Ислама Каримова во благо и в интересах нашего народа, его высоких человеческих качествах - мужестве, справедливости и скромности.
В церемонии приняли участие представители палат Олий Мажлиса, Администрации Президента и правительства, деятели науки и культуры, представители интеллигенции и общественности.

#Mirziyoyev #marosim #BirinchiPrezident #xotira

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter