Toshkent viloyati prokuraturasi
1.51K subscribers
7.31K photos
878 videos
1.93K links
Toshkent viloyat prokuraturasining telegramdagi rasmiy kanali
Telefon: 70-201-10-07
Manzil:111500, Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo'li ko'chasi, 1-uy.
Download Telegram
#Паркент
#прокурор_секторида

🏗Паркент тумани 2-сектор ҳудудида яшовчи эҳтиёжманд ва уй-жойга эга бўлмаган оилаларни бошпана билан таъминлаш мақсадида ўрганишлар олиб борилмоқда. Натижада ўта муҳтож деб топилган О.Мўминова ва унинг оиласи учун прокурор ташаббуси билан ҳомийлар ёрдамида уй қуриб беришга киришилди.

🍇Шунингдек, туманда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан: узум, помидор, бодринг ва бошқа мева-сабзавотларни экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда ҳамкорларни жалб қилиш борасида ҳам ишлар олиб борилмоқда. Шу мақсадда туман прокурори, фермер хўжалик раҳбарлари ва мутасадди ташкилотлар иштирокида учрашувлар ташкил этмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
📃Расмий баёнот📃

Нурафшон шаҳар “Янги обод” МФЙ ҳудуди 1, 2, 3, 4-уйларда яшовчи 168 нафар аҳоли томонидан 27.07.2020 йилдан Нурафшон шаҳар “Янги обод” МФЙ ҳудудида қурилган 1, 2, 3, 4-уйлар ёнида “экскаватор”келтирилиб, қазиш ишлари амалга оширилаётганлиги, бундан ҳеч кимнинг хабари йўқлиги ҳақида мурожаат қилинган. Аниқланишича, Нурафшон шаҳар “Янги обод” МФЙ ҳудуди 1, 2, 3, 4-уйлар ёнидаги давлат заҳирасидаги бўш ер майдони кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2019 йилдаги Қарори билан тасдиқланган Низомга асосан “E-IJRO AUKSION” электрон савдога қўйилган. Бироқ, ушбу бўш ер майдонида “ТЕМУРБЕК ҚУРУВЧИ” МЧЖ томонидан “E-IJRO AUKSION” электрон савдосисиз ва тегишли ташкилотлардан рухсат олинмасдан, кўп қаватли уйларни дастлабки қурилиш ишлари амалга оширилган. Ўз навбатида, шаҳар ҳокимлиги томонидан юқоридаги бўш ер майдонида “катлаван” қазиш ишларини амалга оширган “ТЕМУРБЕК ҚУРУВЧИ” МЧЖга ноқонуний қурилмаларни 3 кун муддат ичида ихтиёрий равишда буздириш ҳақида 24.08.2020 йилда огоҳлантириш хати берилган.

📲Каналга уланиш:

|Telegram| |Instagram| |Facebook| |Twitter| |Youtube|
📃Расмий баёнот📃

“Сув келишини кутиб, ухламай ўтирамиз” номли интернет ижтимоий тармоқларда тарқалган мақола мутахассислар иштирокида кўриб чиқилди. Аниқланишича, Тошкент тумани, Кўксарой ҳудудида жойлашган “Олтинтепа” маҳалласида “Забардаст” кўчасида 12-тор кўчаси мавжуд бўлиб, “Забардаст” 1-5 ва “Забардаст” 6-12 кўчалари фуқаролари ўртасида тоза ичимлик сувини ўзаро бўлишаолмаслик, сувни ўз кўчасига буриб олиш ҳолатлари бу муаммоларни юзага келиши асосий омиллардан бири сифатида мутасадди органлар томонидан маълумот берилган. Бугунги кунда шу муаммони бартараф этиш мақсадида “Мусаффо оби ҳаёт” МЧЖ томонидан “Забардаст” 6-12 кўчалари қувурларига 75 диаметрли насос ўрнатилмоқда. Ҳар бир кўчага шаҳардан алоҳида қувур тортиб келиш имкони йўқлигини инобат олиб, “Забардаст” 1-5 кўчалари фуқароларни тоза ичимлик суви 6-12 кўчаларга ҳам етказилишига қаршилик кўрсатмаса, ушбу насосни ўрнатилиши тоза ичимлик суви муаммосини тўлалигича ҳал қилади. 03.03.2017 йилдаги ПҚ-2818-сонли қарорга мувофиқ, Осиё тараққиёти банки инвестиция маблағлари ҳисобига белгиланган режа асосида сув иншоатлари ва тармоқларида қурилиш ва реконструкция ишлари бошланган. Осий тараққиёти банки инвестиция маблағлари ҳисобига белгиланган режа асосида 2019-2022 йиллар мобайнида Қибрай-Тошкент – Зангиота туманлари сув иншоотлари ва тармоқларида қурилиш ва реконструкция қилиш якунига етгач, Тошкент туманининг ҳар бир ҳудуди сифатли тоза ичимлик суви билан тўлиқ таъминланишига эришилади.

📲Каналга уланиш:

|Telegram| |Instagram| |Facebook| |Twitter| |Youtube|
Халқ таълими вазирлиги томонидан янги ўқув йилида мактабларни очиш юзасидан юборилган сўровномасига кўра Нурафшон шаҳар 2-сектор худудидаги 1-, 4- ва 32-умумий ўрта таълим мактабларида сектор раҳбари Ж.Муратов назорати остида ота-оналар иштирокида сўровномалар тўлдирилди. Сўровномаларнинг шаффоф ўтказилиши таъминланди.

Ҳар бир сектор худудида жойлашган мактаблардаги жараённи сектор раҳбарлари, хоким ўринбосари ва халқ таълими мудири шаҳсан назорат қилишди.

📲Каналга уланиш:

|Telegram| |Instagram| |Facebook| |Twitter| |Youtube|
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахоли муаммолари жойида ҳал қилинмоқда

Юқоричирчиқ туман прокурори сектори томонидан ҳудудларда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш ҳамда эхтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, 25.08.2020 йилда сектор штаби томонидан Саксон ота МФЙ ҳудудида ўтказилган ўрганишлар натижасига кўра 8 нафар эхтиёжманд оилаларнинг коммунал тўловлардан қарздорлиги мавжудлиги, бироқ уларнинг бугунги кунда тўлов қобилияти йўқлиги аниқланди.

Сектор ташаббуси билан шу куннинг ўзида ушбу оилаларнинг мавжуд коммунал қарздорликлари ҳомийлар жалб қилинган ҳолда тўлаб берилиши таъминланди.

📲Каналга уланиш:

|Telegram| |Instagram| |Facebook| |Twitter| |Youtube|
Forwarded from Bosh prokuratura
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев

ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ ВА АДОЛАТ ТАНТАНАСИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

Мақоланинг тўлиқ матни

Манба: “Халқ сўзи” газетаси 28.08.2020 й. №182 (7684)

👉 @uzbprokuratura
Мактабларда ўқув йилига тайёргарлик масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Сўровларда ота-оналарнинг 76 фоизи мактаб таълимини анъанавий, 24 фоизи эса масофавий шаклда давом эттиришни маъқул кўргани таъкидланди. Шу боис таълим жараёнини бир вақтнинг ўзида икки хил шаклда ташкил этишга қарор қилинди.
Йиғилишда шу борадаги чора-тадбирлар муҳокама қилиниб, ҳам эпидемиологик хавфсизликни, ҳам таълим сифатини таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам подготовки к учебному году в школах.
В соответствующем опросе 76 процентов родителей высказались за традиционную форму, 24 процента – за дистанционную форму обучения. Поэтому принято решение наладить обучение одновременно двумя способами.
На совещании обсуждены предстоящие меры, определены задачи по обеспечению как эпидемиологической безопасности, так и качества образования.

#Mirziyoyev #videoselektor #maktab #talim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Тошкентни меҳнатимиз билан, пешона теримиз билан ўзгартираяпмиз

Президент: Мы меняем Ташкент своим усердным трудом, не покладая рук

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Прокурор секторида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Юқоричирчиқ туман прокурори Ғ.М.Абдусаламов раҳбарлигидаги 2-сектор ҳудудида аҳоли, айниқса ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида қатор чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан навбатдагиси бугун 03.09.2020 йилда прокурор секторида очиқ осмон остида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Ярмаркага 230дан ортиқ вақтинча ишсиз фуқаролар ташриб буюришиб, мавжуд бўш иш ўринлари билан танишишди ҳамда улардан 60 нафари шу жойнинг ўзида ўзларига маъқул келган ишларга жойлашди.

📲Каналга уланиш:

|Telegram| |Instagram| |Facebook| |Twitter| |Youtube|
Ўрта Чирчиқ тумани “Янгийўл” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 8-мактабда карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда аҳоли билан учрашув ўтказилди.

📝"Янгийўл" маҳалласи 2-секторда жойлашган бўлиб, 1690 нафар аҳоли истиқомат қилади. Учрашув Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси Ўрта Чирчиқ бўлими ҳамда туман прокурори С.Темировлар томонидан тасдиқланган режа жадвал асосида ўтказилди. Учрашувда туман масъуллар 2-секторда коранавирус инфекциясига қарши олиб борилаётган ишларга батафсил тўхталиб ўтди. Шунингдек, аҳолини камбағалликдан чиқариш ва иқтисодиётни барқарор ривожлантириш борасида амалга оширилаётган янги лойиҳалар ҳақида сўз юритиб, фуқароларнинг мурожаатлари эътиборсиз қолмаслиги тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўрганиб чиқилиши келишиб олинди.

📌Хусусан, А.Баходиров маҳалланинг ички йўлларини таъмирлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ушбу мурожаат ҳамда учрашувдаги мурожаатларни ўз вақтида ҳал этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.
Чирчиқ шаҳридаги “Шабада” тўйхонасининг ёзги боғида карантин талабларига риоя қилган ҳолда шаҳар секторлари раҳбарлари томонидан “Коллеж битирувчи ёшлари билан учрашув” ўтказилди.
Учрашув давомида ёшларга шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари томонидан шаҳардаги корхона, ташкилот ва муассасалардаги мавжуд бўш иш ўринлари тақдим этилди.
Шунингдек, шаҳар прокурори ташаббуси билан марказ билан ҳамкорликда банд бўлмаган ёшлар ва фуқароларни ортиқча оворагарчиликсиз бандлигини таъминлаш, шаҳарадаги мавжуд иш ўринларини аҳоли эътиборига етказиш мақсадида интернет тармоғи орқали ташкил этилган “Chirchiq vakansiya bod” сайт ва унинг афзалликлари ҳақида тушунтириш берилди.

📲Каналга уланиш:

|Telegram| |Instagram| |Facebook| |Twitter| |Youtube|