#Бўка
#эвакуация
💦 Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 май куни эрта тонгда Сирдарё вилояти ҳудудидаги "Сардоба" сув омборида тўғоннинг бир қисми ўпирилиб тушиши натижасида Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кириб, аҳоли хонадонлари ва экин майдонлари талофат кўрган эди.
🏥 1 май куни Бўка туманидаги "Чавлисой" МФЙ нинг 9-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси биносига Сирдарё вилоятидан эвакуация қилинган 37 нафар, "Самарқанд" МФЙ даги аҳоли хонадонларига 2 май куни соат 04:00 да 37 нафар, соат 09:00 да яна 2 нафар фуқаро жойлаштирилди. Туман ҳокимлиги томонидан зарурий шарт-шароитлар яратилиб, фуқаролар озиқ-овқат ва тиббиёт воситалари билан таъминланган.
👥Туман ҳокими Низомиддин Аббосов бошчилигида барча мутасаддилар 1-дан 2-майга ўтар кечаси эвакуация қилинган фуқароларни кутиб олиб, уларга барча турдаги зарурий ёрдамни ташкиллаштиришди.
Web-site| Facebook| Instagram| Telegram