Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Сардобага_кўмак

Тошкент вилояти қурувчи-усталари Сардоба техноген фожеасидан зиён кўрганларга беминнат ёрдам кўрсатмоқда.

Сентябрь ойигача вилоятнинг 7 та пудратчи ташкилоти томонидан 120 та уй сирдарёликларга топширилади.

Жараёнга 1 минг 400 дан зиёд қурувчи уста, қурилиш техникалари сафарбар этилган. Айни пайтда кўчалар ва хонадонларни тошқин қуйқаларидан тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Расмий саҳифаларимиз
👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Оққўрғон
#зарарсизлантириш

📌Тошкент вилояти Оққўрғон тумани "Халқобод" МФЙ ҳудудида Фавқулотда вазиятлар бўлими ҳамда СЭОМ ходимлари ҳамкорлигида дезинфекциялаш ишлари кенг миқёсида амалга оширилди.

🚒Ушбу тадбир давомида кўчалар, хонадонлар, хизмат кўрсатиш шахобчаларининг барчасида зарарсизлантириш ишлари олиб борилди.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ
#пиллачилик

🐛 Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Равшан Раимов, Бўстонлиқ туман ҳокими Ғайрат Мадаминов тумандаги пиллакорларнинг "кумуш тола" етиштириш жараёни билан яқиндан танишдилар.

🍱 Ғайратли пиллакорларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Пискент_тумани
#бандлик

🦠Вилоятда карантин асоратларини юмшатиш, айни вақтда ишсиз қолган ва ишлаш истагидаги фуқароларнинг бандлигини таъминлаш борасида барча имкониятлар ишга солинмоқда.

Пискент туманида фаолият юритаётган пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган фермерлар томонидан 1890 нафар вақтинча ишсиз фуқаролар мавсумий дала ишларига жалб этилди.

💴Ишчиларнинг белгиланган иш ҳақлари тижорат банклари ходимлари томонидан карантин қоидаларига амал қилган ҳолда дала шийпонидаёқ тарқатилмоқда.

☘️Деҳқон, фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман Кенгаши раиси Фарҳод Усмонқуловнинг сўзларига кўра, дала ишлари учун яна 1200 нафар ишчи ёлланиши режалаштирилган.

🌾Шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ишчиларга такрорий экин етиштириш учун ғалладан бўшаган ер майдонлари ажратилиши кўзда тутилган.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Бекобод_тумани

⚡️Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов ижтимой-иқтисодий ва қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Бекобод туманида бўлди.

⁉️
Фаоллар ва қишлоқ хўжалигига тегишли ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирок этган йиғилишда пандемия шароитида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар таҳлилий ҳамда танқидий муҳокама қилинди.

⚠️
Хусусан, вилоят раҳбари тумандаги 4 та сектор фаолиятини жиддий таҳлил қилиб, айрим соҳалардаги ишларга тўхталиб ўтди, жумладан, маҳаллалардаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга саховат ва кўмак гуруҳи томонидан кўрсатилаётган ёрдамларнинг қай ҳолатда эканлиги билан қизиқди. Маҳалла раислари билан бу борадаги аҳвол таҳлил этилгач, айрим маҳаллалар бўйича туман ҳокимига эътироз билдирилди.

Аввало, тумандаги фермер ва тадбиркорларни кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга кўрсатаётган ёрдамлари мутлақо қониқарсиз, деб баҳоланди.

Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари ўринбосари А.Махсудовнинг аҳоли бандлиги бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан ахбороти тингланди. Мутасаддининг маълумотига кўра, фуқароларни мавсумий ишга жойлаштириш, фермер хўжаликлари ҳамда АПК кластерига қарашли ер майдонларидаги чопиқ ишига жами 1641 нафар фуқаро жалб этилган бўлиб, улар вақтинчалик иш билан таъминланган.

❗️
Вилоят ҳокими Р. Холматов ушбу масалани ҳам таҳлил қилар экан, ҳали бу борада иш тизими йўқлигига эътиборни қаратди. Жумладан, барча иш билан таъминланганларнинг аҳволидан доимий хабардор бўлиб туриш, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиблари талабга тўлиқ жавоб бермаслиги, умуман мазкур йўналишдаги ишларга эътироз билдириб, зарур йўл-йўриқлар берди.

📌Шунингдек, тумандаги шоличиликка ихтисослашган фермерлар фаолияти ҳам жиддий танқид қилиниб, фермерлар давлат солиғини ёки давлатга шоли топшириш режаларини бажармаётганлигига тўхталди.

📝Бундан ташқари, ҳозирги кунда давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий соҳада олиб борилаётган сиёсатдан келиб чиқиб, камбағалликни қисқартириш бўйича 4 та сектор раҳбарларига алоҳида кўрсатма ва топшириқлар берди.

👤Шунингдек, учрашув сўнгида туман ҳокимлигидаги бўш турган қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи лавозимига шу соҳада бир неча йилдан бери фаолият юритиб келаётган Пиримқул Эгамбердиев номзодини тавсия этди.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Чиноз_тумани
#Сардоба_биз_биргамиз

🎯Куни кеча Чиноз тумани ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тумани кенгаши ташаббуси билан Сардоба фожеасида жабр кўрган юртдошларимизга кўмак бериш мақсадида, хайрия тадбири эълон қилинган эди.

❇️Ватандошининг қайғусига ҳамдард туманимиз аҳли ушбу хайрия тадбирида фаол қатнашмоқда. Ҳар ким қўлидан келганича ўз ёрдамини аяшмаяпти.

– Очиғи, мен Чиноз тумани аҳлининг саховатпешалигига қойил қолдим. Халқимиз олиб келаётган буюмлар, нари борса, бир-иккита дамасга юк бўлса керак, деган тахминда эдим. Йўқ, буни қарангки, уч кун ичида камида иккита зилга сиғадиган юк жамланди. Бу ҳали бошланиши. Сахий инсонларимизнинг кети узилмаяпти, – деди 26 умумтаълим мактаби етакчиси Нилуфар Тўлқинова!

Расмий саҳифаларимиз
👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Forwarded from Times.uz
​​​​​🔺 2020 йил 17 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2741 (+3) нафарни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда юртимизда 2213 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайди.

Мамлакатимизда бугунги кунда 517 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 7 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи эса ўта оғир.

--------------

🔺 По состоянию на 17 мая 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2741 (+3). В нашей стране в данное время от коронавирусной инфекции полностью выздоровели 2213 человек.

Сейчас в Узбекистане проходят лечение 517 пациентов. Среди них у 7 граждан состояние тяжелое, 1 – крайне тяжелое.