Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.1K photos
5.63K videos
48 files
22.3K links
Download Telegram
#Оққўрғон

Маҳалла масъуллари учун саёҳат уюштирилди

✍️Оққўрғон туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари учун Тошкент ҳамда Чирчиқ шаҳарларига бир кунга саёҳат уюштирилди.

Тадбир давомида маҳаллалар масъуллари Зангиота зиёратгоҳида бўлишди. Пойтахтимиздаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси, Tashkent City ҳудудида барпо этилаётган объектлар билан танишишди. Шунингдек, Чирчиқ шаҳрида оила, хотин-қизлар ва ижтимоий муҳитни соғломлаштириш бўйича амалга оширилаётган ибратли ишлар билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди.

💫 Зиёратчилар саёҳатдан бир олам таассурот билан қайтишди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳудудгаз_Тошкент

🔥Бугун ҳаётимиз, турмуш тарзимизда табиий газнинг ўрни муҳим, албатта. Боиси газдан нафақат қишнинг совуғида, балки тўрт фаслда ҳам фойдаланилади. Аммо унинг биз учун фойдаси билан бир қаторда хавфлилик жиҳатларини ҳам унутмаслик лозим.

🔴Вилоятда жорий йилнинг ўтган 11 ойи мобайнида газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ 2 та фавқулодда вазият содир бўлиб, уларда жами 4 нафар фуқаро вафот этган, 2 нафари турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

🔹Шу боис ҳам бундай салбий ҳолатларни олдини олишда профилактик тадбирларни ўтказиш муҳим аҳамиятга эга. Ҳудудгаз таъминоти Тошкент вилояти филиали томонидан жойлардаги ходимларни жалб қилган ҳолда маҳаллаларда уйма-уй юриб, аҳоли билан профилактик суҳбатлар ўтказишмоқда. Хонадонларда аниқланаётган муаммолар мутахассислар томонидан бартараф этилиб, уй эгаларига зарур тавсиялар ҳам берилмоқда.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Чиноз

Ис газидан эҳтиёт бўлиш хусусида тушунчалар бериляпти

🔷Чиноз туманида жами 24 минг 140 та истеъмолчи, хусусан, хонадон, шифохона, қишлок врачлик пунктлари, 49 та мактаб ва 24 та мактабгача таълим муассалари мавжуд бўлиб, ҳозирги кунда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида “Chinoztumangaz” газ таъминоти бўлимининг 10 дан зиёд ходимлари тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширмоқда.

🔰Бугунги тадбир аҳоли гавжум масканлар, яъни бозорлар, тиббиёт масканларида ташкил этилди. Тадбир давомида истеъмолчиларга эслатмалар тарқатилиб, ис гази аниқланганда нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.

❇️"Hududgaz Toshkent" газ таъминоти филиали матбуот хизмати.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
​​#Пискент

Сектор раҳбарлари ёшлар ва хотин-қизлар билан учрашди

🔷Ёшлар билан ишлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастурига асосан, Пискент туман ҳокими ва сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашувлари ташкил этилмоқда.

❇️Бугун 4-умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирда туман ҳокими Р.Рихсиев, вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Қ.Ахмедов, сектор раҳбарлари ёшлар ва хотин-қизларнинг мурожаатларини тинглади. "Майлобод" ва "Мўминобод" маҳаллаларидан 40 нафардан зиёд вакиллар ўзларини қийнаётган масалаларга туман раҳбарияти ва мутасадди ташкилотлар, банк бошқарувчилари иштирокида жавоб олдилар.

🔰Туман ҳокими республикада ёшларга оид давлат сиёсатининг тумандаги ижроси, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, турмуш шароитини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берди.

❇️Учрашувда фуқаролар туманда канализация тармоғи қуриш, ёпиқ сузиш ҳавзаси барпо этиш, замонавий соҳалар бўйича тўгараклар ташкил этиш, тадбиркорликни бошлаш ва кредит олиш, касб-ҳунарга қайта тайёрлаш, бандлик масалалари бўйича саволлар билан мурожаат қилдилар.

🔸Мурожаатларни ҳал этиш бўйича тижорат банклари филиаллари бошқарувчилари ва бошқа мутасаддиларига аниқ муддат ва топшириқ берилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўрта_Чирчиқ_туман

🔰Ўрта Чирчиқ туманида алимент қарздорлари томонидан моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган болаларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг олдини олиш, қарздорларни иш билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган масалаларга бағишланган тадбир ўтказилди.

❇️Тадбирда 27 нафар алимент тўловчилар доимий ишга жойлаштирилиб, 50 нафарига ишга йўлланмалар берилди. Шунингдек, 67 та оила яраштирилиб, кўплаб вояга етмаган болаларнинг етим бўлиши олди олинишга эришилди. Уларга туман ҳокимлиги томонидан совғалар тарқатилди.

🎥Батафсил "ZO`R" TV телеканали лавҳасида.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди онлайн-саммит ўтказдилар.
Томонлар сиёсий мулоқотни янада кенгайтириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни муҳокама қилдилар. Жаҳондаги вазият ва минтақавий ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Яқин дўстлик ва мустаҳкам шериклик тўғрисида қўшма баёнот қабул қилинди, бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Премьер-министр Индии Нарендра Моди провели онлайн-саммит.
Стороны обсудили дальнейшее углубление политического диалога, расширение сотрудничества в торгово-экономической, инвестиционной, культурно-гуманитарной и других сферах. Обменялись мнениями по ситуации в мире и перспективам регионального взаимодействия.
Принято Совместное заявление о близкой дружбе и крепком партнерстве, подписан ряд двусторонних документов.

#Mirziyoyev #uchrashuv #Hindiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter