Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.3K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Тошкент вилоятида ноёб ўсимлик тури топилди

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти Камёб ўсимликлар турлари кадастри ва мониторинги лабораторияси илмий ходимлари Тошкент вилояти флорасининг кадастрини тузиш лойиҳаси учун дала тадқиқотларини олиб бормоқда. Тошкент вилоятида ўсувчи камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ноёб ўсимлик турларининг (Nanophyton botschantzevii, Hedysarum drobovii, Kamelinia tianschanica) мониторинги амалга оширилди.

📍 https://uza.uz/posts/393753

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tube‌‌
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#маданият

📌Шу кунларда Туркияда гастрол сафарида бўлиб турган Тошкент вилояти ижодий жамоасининг Элазеғ шаҳридаги икки кунлик жонли концерт дастури мамлакат телеканали орқали тўғридан-тўғри бутун Туркия ҳалқига намойиш этилди.

👏Офарин!

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#мурожаат_ва_ечим
#онлайн

⚡️⚡️⚡️Хабар берганимиздек, айни вақтда аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини тинглаш ва ҳал этиш мақсадида Бекобод шаҳрида яшовчи фуқаролар учун оммавий сайёр қабул бўлиб ўтмоқда.

Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бошчилигидаги сайёр қабулда аҳоли мактабгача таълим, тадбиркорлик, йўл қурилиши, моддий-кўмак каби қатор масалалар билан мурожаат қилишмоқда.

Жараёнларни ижтимоий тармоқдаги қуйидаги ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин: 👇👇

https://fb.watch/eya8fJAfqq/

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#мурувват

📌Айни пайтда вилоятимизда янги ўқув йилига катта тайёргарлик кўрилмоқда. Бу жараёнда эҳтиёжманд оила фарзанларига кийим-бошлар, жумладан, мактаб формалари олиб берилаётгани таҳсинга сазовордир.

Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эълон
#билдириш
#тармоқлараро_саноат_ярмаркаси

⚡️⚡️⚡️Азиз юртдошлар!
Ҳурматли ишбилармон ва тадбиркорлар!

📌Жорий йилнинг 4-5 август кунлари Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Чирчиқ шаҳридаги “Чирчиқ кимё-индустриал технопарки”да ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтади.

❗️Иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий корхоналарнинг саноат салоҳиятини янада ошириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, маҳаллийлаштиришни кенгайтириш мақсадида ташкил этилаётган мазкур нуфузли саноат анжуманига барчангизни таклиф этамиз.

Тошкент вилояти ҳокимлиги

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️28 - июль : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Зангиота тумани.
Эндиликда деҳқон хўжалиги ерларини 10 йил муддатга ижарага олиш имконияти мавжуд

🔘Олмалиқ шаҳри.
Бўш иш ўринлари бўйича "меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди

🔘Бўстонлиқ тумани.
Маҳаллаларда кутубхоналар ташкил этилади

🔘Оққўрғон тумани.
Депутатлар саккизта масалани муҳокама қилишди

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
Ёзнинг иссиқ кунларида сузиш ҳавзаларида кўнгилсиз ходисалар содир бўлишининг олдини олиш тўғрисида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўринбосари, подпольковник Адхам Байменовнинг ҳисоботи

🔘Янгийўл тумани.
Хўш, бугун Адлия бўлими хизматларидан аҳоли мамнунми?

🔘Бекобод тумани.
Депутатлар ёшлар парламенти вакиллари мактаби аъзолари билан учрашди

🔘Юқори Чирчиқ тумани.
Туман ҳокими У.Атемов ташаббуси билан эҳтиёжманд оила фарзанлари мактаб формалари билан таъминланди

🔘Қуйи Чирчиқ тумани.
Бешта муҳим ташаббус

🔘Тошкент тумани.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги эллик иккинчи сессияси бўлиб ўтди

🔘Чирчиқ шаҳри.
Сайёр қабул: Аҳоли мурожаатлари жойига чиқиб ўрганилди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#барчаси_инсон_қадри_учун

📌Эндокринология диспансерига 9 турдаги 17 та зарур тиббий жиҳозлар жамланмаси келтирилди

Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Юқоричирчиқ туманидаги "Astrum" IT академиясига ташриф буюриб, ахборот технологиялари соҳаси мутахассислари, ёш дастурчилар, IT ва коммуникация компанияларининг раҳбарлари ва ходимлари билан учрашади. Учрашувда мамлакатимиз IT секторидаги ишларнинг бугунги аҳволи ва уни янада ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан фикр алмашилади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит IT-академию "Astrum" в Юкоричирчикском районе и встретится со специалистами информационных технологий, молодыми программистами, руководителями и работниками компаний в области IT и коммуникаций. Состоится обмен мнениями о текущем положении дел в отечественном IT-секторе и приоритетным задачам дальнейшего развития отрасли.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев “Astrum” академиясида IT соҳаси вакиллари билан мулоқот қилмоқда.

“Бугун янги IT академиясига биз учун аҳамияти ниҳоятда юқори бўлган IT соҳасидаги етук мутахассислар ва ёшларимиз билан учрашув ўтказиш учун келдим.

Биз бугун биргаликда ечимларини топадиган масалалар бутун Ўзбекистон ёшларининг IT соҳасидаги интилишларига катта туртки ва мотивация беришига ишонаман”, деди давлатимиз раҳбари.

Дунёда IT хизматлари шиддат билан ривожланмоқда. Жаҳонда бу соҳанинг ўсиш суръатлари йилига 10 фоизни ташкил этиб, жорий йилда 4,3 триллион долларга етади.

“Биз ушбу бозорда мустаҳкам ўрин эгаллаш борасида катта ислоҳотларни бошладик. Соҳага сўнгги беш йилда 2 миллиард доллар, шундан 700 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестициялар йўналтирилди.

Бундан уч йил олдин IT парклар ташкил қилиб, уларга алоҳида солиқ режимини жорий этдик", деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
#кун_тартиби

https://youtu.be/U8OtAOxGVaM

Куни кеча аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини тинглаш ва ҳал этиш мақсадида навбатдаги сайёр қабулни Бекобод шаҳрида ташкил этдик.

Мулоқотда аҳоли томонидан билдирилган муаммо ва таклифларга сектор раҳбарлари, бошқарма-ташкилотлар хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва дахлдор вилоят мутасаддилари билан биргаликда ечим изладик.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
Президент мавзуни давом эттирди:

“Бунинг ҳисобига бугунги кунда IT-паркларда 14 минг нафар ёшлар юқори даромадли иш жойлари билан таъминланди.

Шу билан бирга, ўзини ўзи банд қилган IT мутахассислари сони йил бошидан 2,5 баробарга ўсиб, 43 мингга етди.

Жорий йилнинг ўзида мамлакатимизда 134 та янги, жумладан 50 та хорижий IT компаниялари ташкил этилди, экспортчи корхоналар сони эса 2 бараварга ошди.

Сўнгги уч йилда мобил интернет нархи 9 бараварга арзонлашди ва халқаро рейтингда 15-ўринга кўтарилдик (68-ўриндан).

IT хизматлари ҳажми ва экспорти бир неча баробарга ўсди.

Энг асосийси, IT касбларни эгаллаш ёшлар ўртасида трендга айланди".

Facebook|Instagram|Twitter
Учрашув чоғида Президентимиз эътиборни кучайтириб, ёшларимизга озгина шароит яратиб берилса, бу соҳани янада юқорироқ поғоналарга олиб чиқиш мумкинлигига ишонч билдирди.

“Бугунги мулоқотимизни ўтказиш учун "Astrum" академиясини бежизга танламадим.

Бу ерда юзлаб ёшлар энг замонавий дастурлаш кўникмаларини эгаллаётгани, айниқса, ўқиш давомидаёқ даромад топаётгани қувонарли албатта.

Бошқа ҳудудларда ҳам бундай IT академиялар ташкил қилиш истагида бўлганларнинг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз, барча масалаларини ҳал қилиб берамиз”, деди давлатимиз раҳбари.

Вилоят ҳокимларига бир ой муддатда бу ерга келиб, барча шароит ва имкониятларни кўзи билан кўриб, ўз ҳудудида камида 1 тадан шундай IT академия ташкил этиш лойиҳасини бошлашга топшириқ берилди.

Facebook|Instagram|Twitter