Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#сессия
#онлайн

⚡️⚡️⚡️Айни дамда Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари 24-сессияси бўлиб ўтмоқда.

Сессия ишида Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев, вилоят ҳамда Ангрен шаҳар секторлари раҳбарлари, депутатлар, шаҳар фаоллари иштирок этмоқда.

Сессия кун тартибига ташкилий масала киритилган.

Кун тартибидаги масала юзасидан вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев сўзга чиқди.

Вилоят раҳбари Ангрен шаҳрининг салоҳияти, саноат ишлаб чиқариш ва йирик лойиҳалар татбиқ этиш имкониятлари ва ҳудудни замонавий шаҳарсозлик анъаналарига мувофиқ барпо этиш ишлари суст кетаётганига эътибор қаратди.

Шунингдек, шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл қўйилган хато-камчиликлар танқидий таҳлил қилинди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#тайинлов

⚡️⚡️⚡️Райимов Алишер Абдумаликович Ангрен шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

А.Райимов 1981 йил Бўстонлиқ туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2005 йил Тошкент давлат техника университетини, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Лавозимга тайинлангунга қадар, “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятининг “Табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими лойиҳасини жорий этиш дирекцияси” филиали директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#жараён

⚡️Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ҳокимлари, Республика вазирлик ва идоралари раҳбарлари Фарғона вилоятида амалга оширилган янги лойиҳалар билан танишдилар

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ

Бугун, 23 май куни соат 14:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Саволларга Тошкент вилояти бош-имом хатиби Жасурбек домла Раупов жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#ҳокимият_ҳужжатлари

📌Зангиота туманида яна битта мактабгача таълим ташкилоти қурилади

🔺Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаевнинг тегишли қарорига кўра, Зангиота тумани “Рамадон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган туман захира ерлари таркибидан 0,25 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдони вилоят Мактабгача таълим бошқармасига 150 ўринли мактабгача таълим ташкилоти қурилиши учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#сайёр_қабул

⚡️Республика ҳамда Тошкент вилояти ишчи гуруҳининг оммавий сайёр қабуллари давом этмоқда

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#билдириш

⚡️⚡️⚡️ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Нурафшон шаҳри - 4Р 2 "Тошкент ш.-Тўйтепа ш.-A373 автомобиль йўлининг Нурафшон шаҳридан ўтган 28,5-35,2 км оралиғидаги Тошкент йўли кўчаси бўйлаб Нурафшон шаҳрига кириш қисмидан марказий ўйингоҳга қадар қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати жорий йилнинг 23 май куни соат 21:00 дан 25 май куни 15:00 га қадар транспорт ҳаракати чекланади.

Ҳурматли ҳаракат иштирокчилари!

Ушбу ҳолатни инобатга олиб, ҳаракатланишда йўл ҳаракати қоидаларига ва ЙПХ инспекторларнинг қонуний талабларига риоя қилишингиз ҳамда улар томонидан белгиланадиган йўналишлар бўйича харакатланишингизни сўраймиз.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида спорт таълимини яхшилаш, иқтидорли спортчиларни саралаш ва уларнинг захирасини яратиш ҳамда мураббийларни тайёрлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по приоритетным задачам улучшения спортивного образования, отбора одаренных спортсменов и создания их резерва, а также подготовки тренеров.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида спортни оммалаштириш, спорт таълимини яхшилаш ва иқтидорли спортчиларни тайёрлаш бўйича йиғилиш бошланди.

Сўнгги беш йилда спортни ривожлантиришга қарийб 4 триллион сўм йўналтирилиб, 118 та янги йирик спорт объектлари фойдаланишга топширилгани ва 110 та объект реконструкция қилингани таъкидланли.

Жорий йилда спорт соҳасига 2 триллион 300 миллиард сўм (2017 йилдан 5 бараварга кўп), шундан спорт таълим муассасалари учун 1 триллион 200 миллиард сўм ажратилди.

Илк бор барча маҳаллалардаги ёшлар етакчилари, мактабларнинг жисмоний тарбия ўқитувчилари ва спорт мактаблари тренерлари иштирокида ёшларни спортга жалб этиш бўйича янги беш босқичли мусобақаларга старт берилди.

Апрель-май ойларида мусобақалар билан 3 миллиондан зиёд ёшлар қамраб олинди.

Лекин, спортдаги натижалар яратилган шароитларга ҳали мос эмас”, - деди давлат раҳбари.
Президент ёшларнинг спорт мактаблари билан қамровини 1,3 бараварга ошириб, 520 минг нафарга етказиш вазифасини қўйди.

Бундан ташқари, 69 та тумандаги спорт мактабларида камида 20 та, 47 тасида 15 та, қолган 91 тасида 10 та олимпия спорт турларига тайёрлашни йўлга қўйиш топширилди.

Йил якунигача 508 та маҳаллада кўп функцияли спорт майдончаларини қуришга кўрсатма берилди.

“Яна бир бор таъкидлайман, йил якунига қадар 6 миллион нафар ёшларни оммавий спорт билан қамраб олиш – бу сиёсат.

Қорақалпоғистон, Навоий, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари бу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, ишларни яхши бошлади.

Бугунги селектордан айниқса туман-шаҳар ҳокимлари ва сектор раҳбарлари хулоса қилиб, оммавий спортни ривожлантириш бўйича ишларни жадаллаштириши керак. Бу борада сўров доимий ва қаттиқ бўлади”, деди Президент.