Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.1K photos
5.63K videos
48 files
22.3K links
Download Telegram
Коронавирусни амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларига таъсири бўлмайди

Янги турдаги коронавирус эпидемияси бутун дунё бўйлаб тез суръатларда тарқалиб бормоқда. Ҳалқаро нашрларнинг хабар беришича, коронавирус сабаб жаҳон иқтисодиёти 2,7 триллион долларгача зарар кўриши мумкин.

Юзага келган вазиятнинг вилоятдаги макроиқтисодий барқарорликка салбий таъсирини минималлаштириш мақсадида вилоят ҳокими ўринбосари Жамшид Абдусаломов хорижий инвесторлар, лойиҳа ташаббускорлари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, шаҳар ва туман ҳокимлари билан учрашди.

Жамшид Абдусаламовнинг қайд этишича, халқаро товар ва молия бозорларида юзага келган вазиятнинг таъсири вилоят иқтисодиётига нейтрал деб баҳоланган.

Очиқ суҳбат давомида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда жалб этиладиган хорижий инвестицияларни республикага кириши, олиб келиниши режалаштирилган асбоб-ускуналарни ўз муддатида етказиб берилиши, имзоланган шартномаларга асосан маҳсулотлар экспортини амалга оширилиши муҳокама қилинди.

@toshvilpressa
#кичик_саноат_зоналари

Қоғоз қутилар ва елим маҳсулотлари ишлаб чиқаришга йўналтирилган “Shenzhen construction equipment and engineering” МЧЖга эса, 0,60 гектар бўш ер майдони ажратилган ҳамда қиймати 21 миллиард сўм, шундан 15 миллиард сўм хорижий инвестиция киритиш ва 120 та янги иш ўрни яратиш мажбурияти билан жорий йилнинг биринчи чорагида ишга тушириш режалаштирилган.


Батафсил ўқиш:👇👇👇👇👇👇


https://uza.uz/oz/society/kichik-sanoat-zonalari-angrenda-a-vol-anday-09-03-2020
#ободлик

Қатор ижтимоий соҳа объектлари билан бир қаторда, туманда узунлиги 15, эни 8 метр бўлган давлатимиз байроғининг 50 метр баландликда ўрнатилиши ҳам аҳоли, айниқса ёшлар қалбини чексиз фахр ва ифтихорга тўлдирди.

Батафсил Ўзбекистон миллий ахборот агентлигида эълон қилинган мақолада ўқинг.

Тўлиқ ўқиш: 👉👉https://uza.uz/oz/society/ator-izhtimoiy-so-a-obektlari-foydalanishga-topshirildi-10-03-2020
#Расмий

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ, тўртинчи сессияси тўғрисида

Эртага Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ, тўртинчи сессияси ўтказилади.

Сессия кун тартибидаги кўра, Тошкент вилояти ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 декабрдаги мамлакат ёшлари билан учрашувда ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш ясаш, ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасида белгилаб берилган долзарб вазифаларнинг ижроси юзасидан ахбороти эшитилади.

Сессия ишида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг, Тошкент вилояти ҳокимининг сессиялар оралиғида қабул қилинган айрим қарорларини тасдиқлаш ва кенгаш ваколатларига кирадиган бошқа масалалар кўриб чиқилади.

@toshvilpressa
#Қуйи_Чирчиқ

Тадбиркор билан учрашув

Ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида "Ёшлар - келажагимиз" жамғармаси Қуйи Чирчиқ туман филиали томонидан бизнес саёҳат учрашуви ташкил этилди.

Унга кўра умумтаълим мактабининг битирувчи ёшлари учун "Тўқбой" маҳалласида жойлашган "Маржонли қуёш" МЧЖда бизнес-семинар ўтказилди. Семинарда ўқувчи-ёшлар тадбиркор Тўлқинбек Чиназбековнинг амалиёти билан танишишди. Ўз навбатида тадбиркор ёшларнинг тадбиркорликка бўлган қобилиятларини семинар давомида синаб кўрди. Бу соҳага иқтидори бор ўқувчиларга ўзининг маслаҳатларини берди.

@toshvilpressa
Сайёр қабул ўтказилди

Бугун Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси Қуйи Чирчиқ туман Кенгаши томонидан "Навқирон" маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қуйи Чирчиқ тумани халқ қабулхонаси раҳбари С. Ергешбаев ва депутат Б.Машарипов мурожаатчиларни қабул қилди.
Қабулда 40 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган бўлса, шундан 20 таси жойида қаноатлантирилди. Қолган мурожаатларни қисқа вақт ичида ҳал қилиш чоралари белгиланди.

@toshvilpressa
"Аёл ва рақамли иқтисодиёт" дастури қандай амалга оширилади? Лойиҳани амалга оширишда давлат ва жамоатчилик тузилмалари вакилларини бир мақсад йўлида бирлаштиришда нималарга эътибор бериш керак? Сенаторнинг Пискент туманига ташрифи давомида ушбу масалалар таҳлил этилди.

Бу ҳақда батафсил👇👇👇
https://telegra.ph/Senator-Malika-%D2%9Aodirhonova-Piskent-tumanida-b%D1%9Eldi-03-10
Ноодатий инновацион ғояларни рўёбга чиқаришда илмга, маърифатга суяниб, асосий эътиборни жамоатчилик институтлари ва давлат ўртасида кўприк ҳосил қилишга қаратилган ёндашувлар зарур.
"Шарқ аёли" Халқаро аёллар жамоат фонди раҳбари Саодат Турсунбоева Пискент туманида бўлиб ўтган сайёр семинарда шу ҳақда сўзлади.

Батафсил👇👇👇
https://telegra.ph/Tashabbus-va-%D2%93oyalarni-%D2%B3arakatga-keltirajlik-03-10
#тадбир

Жорий йилнинг 10 март куни Қибрай туманида жойлашган 2-мусиқа ва санъат мактабида "Миллий либос - маънавият кўзгуси" номли маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент вилояти МТМ бошқармаси бошлиғи Сайёра Баратова, "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази мутахассиси Оллоёр Бобонов, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари С.Салихова, туман бош отинойиси, туман ИИБ инспектори, туман ХТБ мудири ўринбосари, тарғибот гуруҳи раҳбари, ҳамкор ташкилотлар ходимлари, туман МФЙ мутахассислари, умумий ўрта таълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, мактаб ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбир аввалида Қибрай туманида фаолият юритаётган тадбиркор хотин-қизлар томонидан тикувчилик намуналаридан миллий кийимлар кўргазмаси ташкил этилди. Қибрай Педагогика КҲК ва 26-28-46 умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчи-қизлари томонидан тайёрланган рақс ва миллий кийимлар намойиши тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашди.

@toshvilpressa
#муносабат

Таъмирлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда

@oltin_voha телеграм каналида Оҳангарон тумани “Убайд” МФЙ ҳудудидаги йўлни таъмирлаш ишлари тўхтаб қолганлиги ҳақидаги фуқаро мурожаати келтирилган эди. Мазкур масала туман ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан ўрганиб чиқилди.

Хусусан, “Убайд” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Оҳангарон туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси хизмат кўрсатадиган, маҳаллий аҳамиятга эга бўлган А-373 йўлидан Цемент комбинатигача бўлган йўл Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 августдаги “Ангрен махсус индустриал зонасида 2013-2015 йилларда инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилиши ривожлантиришни жадаллаштириш тўғрисида” ги 247-сонли қарорига кўра тўла таъмирлаш дастурига киритилган.

2018 йилнинг декабрь ойида буюртмачи “Автомобиль йўлларни қуриш ва реконструкция қилиш” ДУК билан пудратчи “Махсус йўл қурилиш” ДУК ўртасида шартнома тузилган бўлиб, объект лойиҳа-сметасининг умумий қиймати 33 млрд. сўм дея баҳоланган. Қолаверса, ушбу йўлни тўлиқ таъмирлаш ишлари 2019-2021 йилларда амалга оширилиши кўзда тутилган. Айни пайтда мазкур лойиҳанинг 7,5 млрд. сўмлик қисми молиялаштирилган бўлиб, ушбу маблағ эвазига йўлнинг 3,2 км. узунликдаги қисмида қум-шағал аралашмаси билан йўл асоси қуриш ишлари амалга оширилиб, М-75 маркали бетон қоришма (тош-бетон) қопламаси ётқизилган.

“Убайд” МФЙ аҳолисига шуни маълум қиламизки, мазкур лойиҳа 3 йилга (2019-2021) мўлжалланган бўлиб, уни молиялаштириш ишлари босқичма-босқич амалга оширилади. Шу сабабдан, йўлни таъмирлаш ишлари ҳам шартномада кўрсатилган вақт оралиғида якунланади.

@toshvilpressa
#Янгийўл

Янгийўл туманида бир нечта боғча ишга тушди

Янгийўл туманида болаларни боғчаларга қамраб олиш, таълим-тарбиясига жиддий эътибор қаратиш, мактабга тайёрлаш борасида алоҳида режали ишлар амалга оширилмоқда.

Туманнинг Кескан маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Аъло-Зукко фарзанд” деб номланган 100 нафар тарбияланувчига мўлжалланган нодавлат мактабгача таълим муассасаси ишга туширилди.
Шунингдек, Чаманзор, Ниҳол, Самарқанд маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ҳар бири 25 нафар болага мўлжалланган нодавлат оилавий мактабгача таълим муассасасининг очилиши аҳолининг қуванчига сабаб бўлди.
Очилиш маросимига ташриф буюрган туман ҳокими У.Ялгашев, сектор раҳбарлари ва мутасадди ташкилот раҳбарлари ота-оналар ва болажонларни янги масканларнинг очилиши билан табриклади.

@toshvilpressa
#танлов

“Талабалар шахмат тахтаси” мусобақасининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди.

Куни кеча Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент вилояти Кенгаши томонидан Нурафшондаги вилоят Ёшлар Марказида “Талабалар шахмат тахтаси” мусобақасининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди.

Натижаларга кўра йигитлар ўртасида:
1-ўрин. Миллий тадқиқотлар университетининг Олмалиқ филиали талабаси Сафаров Достон,
2-ўрин. Тошкент давлат Техника университети Олмалиқ филиали талабаси Сафарматов Акбарали,
3-ўрин. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабаси Омонов Абдувоҳидга;

Қизлар ўртасида эса:
1-ўрин. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабаси Хусайинова Озода,
2-ўрин. Тошкент давлат аграр университети талабаси Амирова Наргиза,
3-ўрин. Тошкент давлат Техника университети Олмалиқ филиали талабаси Анарбоева Шаҳзодага насиб этди.

Ғолибларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

@toshvilpressa
#Расмий

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ, тўртинчи сессияси бошланди

Аввал хабар берганимиздек, бугун Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ, тўртинчи сессияси ўтказилмоқда.

Сессия кун тартибига кўра, Тошкент вилояти ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 декабрдаги мамлакат ёшлари билан учрашувда ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш ясаш, ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасида белгилаб берилган долзарб вазифаларнинг ижроси юзасидан ҳисоботи эшитилади.

Сессия ишида, шунингдек, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг, Тошкент вилояти ҳокимининг сессиялар оралиғида қабул қилинган айрим қарорларини тасдиқлаш ва кенгаш ваколатларига кирадиган бошқа масалалар кўриб чиқилади.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Алишер Усмонов иштирок этмоқда.

@toshvilpressa