Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.1K photos
5.63K videos
48 files
22.3K links
Download Telegram
#Ўрта_Чирчиқ

Хусусий корхона маҳcулотларига талаб кўпаймоқда

🔨Ўрта Чирчиқ туманининг "Роватак" маҳалласидаги "Stell Roof Desk" хусусий корхонасида профнастил, тунука маҳсулотларидан қўл меҳнати асосида метал конструкциялар ишлаб чиқариш йўлга қўйилганлиги боис, харидорлар сони кўпайиб бормоқда.

💰Корхонанинг йиллик даромади 3 миллиард сўм бўлиб, тайёрланаётган маҳсулотлар Тошкент ва Нурафшон шаҳарларидаги қурилиш объектларида кенг фойдаланилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Сессия
#Қибрай

Халқ депутатлари Қибрай туман Кенгашининг олтинчи чақириқ X сессияси бўлиб ўтди

🇺🇿Жорий йилнинг 18 августида Халқ депутатлари Қибрай туман Кенгашининг олтинчи чақириқ X сессияси "Zoom" дастури асосида бўлиб ўтди.

Сессияда бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

📌Хусусан, карантин тартибларини босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан фуқароларнинг санитария талабларига қатъий риоя этиши зарурлиги, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда яшаш ва меҳнат қилиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш ҳамда тўғри овқатланиш, аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишини ташкил этиш юзасидан туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Акром Эргашевнинг ахбороти тингланди.

Тадбирда туман мактабгача таълим бўлими бошлиғи Флора Юлдашеванинг давлат ва давлат-хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган ва ташкил этилаётган МТТларда олиб борилаётган қурилиш ҳамда таъмирлаш ишларининг натижадорлиги, шунингдек, 2018-2019 йилларда қурилиши ва таъмирланиши белгиланган МТТларида топшириқларни ўз вақтида бажарилмаганлик ҳолати, хусусан, МТТларни очилишида карантин талабларига риоя этилиши тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

🔰Сессияда Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Сайфиддин Низомов иштирок этди ва сўзга чиқди.

Кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_тумани

РАДДИЯ

📲 Тошкент вилояти Янгийўл тумани Тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси юқумли касалликлар бўлимининг ҳолати "ночор" аҳволда ва дори-дармонлар берилмаяпти деган йўсинда тиббиёт ходимлари томонидан ижтимоий тармоққа видео йўлланган.

Аслидачи...

🏩 Аслида юқумли касалликлар бўлими ҳозирги кунда маънан эскирган, яъни 1975 йилда қурилган бинода фаолият юритиб келмоқда. Ушбу масала 2018 йилда республикамиз Президенти ташрифи чоғида кўтарилган бўлиб, юқумли касалликлар бўлими биноси яроқсизлиги туфайли Янгийўл шаҳар Тошкент шоҳкўчаси 56-уй манзилидаги 4 қаватли замонавий бинони капитал реконструкция қилиб, кўчириб ўтказиш режалаштирилган.

🏗 Бугунги кунда ушбу бинода таъмирлаш ва монтаж ишлари 98 фоизга якунланган бўлиб, атрофи ободонлаштирилган. Ҳар бир бемор учун кислород трубкалари монтаж қилинган. Лифтлар ўрнатилган. Фасад ва том ёпиш ишлари тугалланган.

🛠 "ОЗОДА МРТ" МЧЖ томонидан ҳозирги кунда бинонинг вентиляция тизимини ўрнатиш ва ишга тушириш (пусконаладка) ишлари олиб борилаётганлиги тўғрисида маълум қиламиз.

🥼Энди "дори-дармон йўқ, берилмаяпти" деган жумлаларга шуни маълум қиламизки, юқумли касалликлар бўлими ходимлари ҳамда беморлар учун ички дорихона бўлимидан 2020 йил 27 июль кунидан бугунги кунга қадар 40 турдаги 30,6 миллион сўмлик дори-дармон ва бир марталик тиббий анжомлар берилган.

🦠Шунингдек, шуни ҳам таъкидлаб ўтамизки, СОVID-19 касаллигига қарши кураш учун Янгийўл туманида 3 ойлик дори-дармон захираси яратилган.

‼️Бўлим томонидан 2020 йил 13 август кунидан буён дори воситалари ёки тиббий анжомлар талаб қилиб, мурожаат этилмаганлигини билдирамиз.

Янгийўл туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ж. Р. Асатуллаев

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#Жараён
#COVID_19
#Тошкент_тумани

Уйда даволанаётган беморлар билан ишлаш аҳволи ўрганилди

🏥 Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Беҳзод Мусаев Тошкент туманида бўлиб, туман ҳокими Одилхон Рустамов, ҳоким ўринбосарлари ва бошқа тегишли ташкилотлар раҳбарлари ҳамроҳлигида коронавирус инфекциясига чалинган беморлар ва уларнинг хонадонларида карантин тадбирларини ташкиллаштирилиш ҳолатини ўрганди.

👨💼 Б. Мусаев билан суҳбат давомида “Кўктерак” ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, “Ободлик”, “Бунёдкор”, “Фаровон” ва “Кўктерак” маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг оила, хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари маҳаллаларда жорий этилган коронавирус билан касалланиб, уйда даволанаётган беморлар билан ишлаш тизими асосида ўзлари олиб бораётган ишларни батафсил маълумотлар ва мисоллар билан тушунтириб беришди.

Ўрганиш давомида Соғлиқни сақлаш ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирликларининг 2020 йил 11 августдаги қарори ижросини таъминлаш борасида Тошкент туманида амалга оширилаётган ишларга ижобий баҳо берилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оҳангарон_шаҳар
#Сессия

🇺🇿Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ XIV сессияси бўлиб ўтди

🌐Бугун онлайн тарзда ташкил этилган шаҳар Кенгашининг сессиясида бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Дастлаб карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан фуқароларни санитария талабларига ва соғлом турмуш тарзига қатъий амал қилишлари ҳамда аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг сифатли кўрсатилишини ташкил этиш юзасидан шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Бахтиёр Содиқовнинг ҳисоботи тингланди.

Кун тартибидаги кейинги масала, хусусан, Оҳангарон шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотларида олиб борилаётган ишлар тўғрисида шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири Абдуҳаким Ҳамроев ҳисобот берди.

Сессияда Оҳангарон шаҳар ҳокими Акром Эшонқулов ахборот берди.

Сессия тафсилотлари билан батафсил мазкур ҳавола орқали танишинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Сессия
#Чиноз_тумани

🇺🇿Бугун Халқ депутатлари Чиноз тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

Сессия ишида кун тартибига киритилган олтита масала депутатлар томонидан муҳокама қилинди.

🔷Куз-қиш мавсумига тайёргарлик масаласи кўриб чиқилгандан кейин, туманда карантин тартиблари босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан фуқароларнинг санитария талабларига қатъий риоя этиш зарурлиги, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда яшаш ва меҳнат қилиш лозимлиги тўғрисидаги масала юзасидан туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ж. Джўраевнинг мурожат ҳисоботи тингланди. Кенгаш раиси ҳамда депутатлар томонидан тиббиёт бирлашмасининг фаолияти кескин танқид остига олинди.

✳️Шундан сўнг жиноят ишлари бўйича туман судининг биринчи ярим йилликда амалга оширган ишлари юзасидан судья Р.Раҳимжоновнинг ҳисоботи эшитилди.

🔰Кун тартибидаги тўртинчи ва бешинчи масалалар ҳам депутатларнинг қизғин баҳс-мунозараларига сабаб бўлди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
⚡️Telegram’да «3 ёшли Эъзоза ёрдамга муҳтож» номли гуруҳ очиб хайрия пулларини ўзлаштириш ҳолати, фирибгарлик жинояти фош этилди

Батафсил
👉 https://bit.ly/312bbPq


| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон миллий байрами - Мустақиллик куни муносабати билан Президент Муҳаммад Ашраф Ғанига табрик йўллади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев направил поздравление Президенту Мухаммаду Ашрафу Гани в связи с национальным праздником - Днем независимости Афганистана.

#Mirziyoyev #qutlov #Afgoniston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тошкент ва Бўстонлиқ туманининг Юсуфхона қўрғони ўртасида автобус қатнови йўлга қўйилди. Кун давомида 18 та қатнов амалга оширилади, чипта нархи 10 минг сўм.

https://www.gazeta.uz/uz/2020/08/19/bostonliq/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
#Бўстонлиқ
#транспорт

Бўстонлиқ – Тошкент – Бўстонлиқ оралиғида йўналишли автобус қатнови йўлга қўйилди

🚌Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ҳамда пойтахт аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳри “Машинасозлар метро бекати” – Бўстонлиқ “Юсуфхона қўрғони” йўналишида янги автобус қатнови йўлга қўйилди.

Мазкур автобус йўналишининг масофаси бир томонга сал кам 83 км.ни ташкил этади. Автобуслар ушбу масофани 1 соат 35 дақиқада босиб ўтади.

📌Ушбу йўналишга Тошкент вилояти Қибрай туманига қарашли “Тошкент вилояти шаҳарлараро йўловчи ташиш автосаройи” МЧЖ томонидан замонавий, барча қулайликларга эга бўлган YUTONG автобусларида йўловчиларга хизмат кўрсатилади.

Батафсил▶️https://mintrans.uz/uz/news/bo-stonliq-toshkent-bo-stonliq-oralig-ida-yo-nalishli-avtobus-qatnovi-yo-lga-qo-yildi

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оҳангарон_тумани

📌Давлатимиз раҳбарининг “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4742-сонли қарорига мувофиқ, ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари 67 тагача кенгайтирилиб, жойларда шу асосда рўйхатга олиш тартиби жорий этилди.

🔰Хусусан, Оҳангарон туманида ҳам хизматлар кўрсатишда мустақил равишда шахсий меҳнати билан иштирок этадиган, меҳнат даромадини олиш учун иш олиб борувчи шахслар ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтказилмоқда.

Куни кеча туман ДСИ ходимлари томонидан 248 нафар ана шундай шахслар билан суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг барчасига давлат солиқ органларида рўйхатга қўйилганлиги тўғрисида махсус маълумотномалар берилди.

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_тумани
#топшириқлар_ижроси

Йўллар атрофи ободонлаштириляпти

📝 Тошкент вилояти ҳокими Р.Холматов Янгийўл туманидаги ободончилик ишларини кўздан кечирганда, бир қатор топшириқлар берганди. Бугунги кунда унга биноан туманда амалий ишлар бошланди.

Хусусан, туманнинг М-34 автомагистраль йўл бўйида жойлашган турар жой ва нотурар жой объектларининг архитектуравий қиёфасини замонавийлаштириш, йўлнинг қатнов қисмидан пиёдалар йўлакчасини қуриш, шунингдек, дарахтларга шакл бериб, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

📌 Бундан ташқари “Кўкаламзор” маҳалласи Ёшлик кўчасининг йўл қатнов қисмини кенгайтириш, пиёдалар йўлакчасида тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш юмушлари ҳам амалга ошириляпти.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram