TOSHKENT VILOYATI TRANSPORT BOSHQARMASI
220 subscribers
7.84K photos
639 videos
64 files
3.06K links
Toshkent viloyati transport boshqarmasining rasmiy kanali
Download Telegram
#эътибор

⚡️Умидли спортчиларимизга 40 та велосипед ва автомашина калити топширилди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Тошкент вилояти транспорт бошқармаси "Яшил макон" лойиҳасида иштирок этмоқда.
Тошкент вилояти Оҳангарон тумани. Нуробод қўрғони. А 373 магистрал йўли. Телов қишлоғи бурилиши.
ЯШИЛ МАКОН ОҲАНГАРОН ТУМАНИ
Давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселекторда бу йил 125 млн дона дарахт кўчатларини экиш режалаштирилгани маълум қилинганди. Бу борада ҳар бир ташкилот, ҳар бир фуқаро қўлдан келганича ўз ҳиссасини қўшмоқда. Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Нуробод қўрғони А 373 магистрал йўли. Телов қишлоғи бурилиши. Бундан бир неча кун аввал шу ҳудуддан ўтган инсон бошқача манзарага гувоҳ бўлганди. Бугун ушбу жой ободонлаштирилди. Тошли ҳудуд она замин нафасини сеза бошлади.
Тошкент вилояти транспорт бошқармаси томонидан ҳашар уюштирилди. Махсус техникалар жалб этилди. Хусусан, 100 га яқин манзарали кўчатлар олиб келинди. Катальпа дарахтининг кўчати буйи баланд бўлса-да, уни кўкартиришнинг ҳам ўзи бўлмайди. Бу иш ҳам аниқ бажариладиган бўлди. Бугунннинг ўзиданоқ бошқарма инспекторлари ҳаракатлари билан махсус транспортларда сувлар ташилмоқда. Буни қарангки, энг муҳими катта йўл ёқасидаги манзара барчанинг кўнглини бирдек кўтара оларкан. Кечаги манзара бугун батамом бошқача. Тошкент вилояти транспорт бошқармаси томонидан амалга оширилган саъй-ҳаракатлар эртанги кунда бу каби обод майдонларнинг кўпайишига ҳисса қўша олади. Нима бўлса-да вилоятимиздаги ташлаб қўйилган ерлар обод бўлмоқда. Зеро юртбошимиз таъкидлаб ўтганларидек,
„Яшил макон“ умуммиллий лойиҳаси бир йиллик тадбир эмас. Унинг доирасида келгуси беш йилда 1 миллиард туп дарахт кўчатини экишни мақсад қилганмиз. Бу умуммиллий ҳаракатнинг натижаси ҳар бир маҳаллада кўриниши керак, бу савобли ишни ҳавас билан қилиш керак», Дарҳақиқат, битта дарахт кўчати ўтқазган инсон халқда азиз, бутун бошли бир майдонни ёки қаровсиз жойни ободонлаштирган одамлар эса бир умр азиздир.
Тошкент вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати
Ободонлаштириш жараёнларидан фотолавҳалар
#об_ҳаво

Бугун вилоятда ҳаво ҳарорати +32 даражагача иссиқ бўлади

Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, бугун, 28 апрель куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 27-32° бўлади.
⚡️Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

- Норов Владимир Имамович Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, унинг зиммасига Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажариш юклатилди;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб келган Камилов Абдулазиз Ҳафизович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;
Кеча юртимизда яна 20 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланди

2022 йил 27 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238556 (+21) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 3 нафари Тошкент вилоятида, 18 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунё мўжизаларга тўла. Ҳайрон қолмасдан иложимиз йўқ. Дарвоқе, бугун пайшанба. Улуғ айём кунларининг яна бир ажойиб лаҳзалари ўтиб бораяпти. Ҳаётингиз гўзал дақиқаларга бой бўлсин!
Қишлоқ хўжалигида лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда таълим сифатини яхшилаш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигига лойиҳаларни ўзи ишга тушириб, лизинг асосида сотиш ваколати юклатилди.
Давлатимиз раҳбари соҳада хизматларни ривожлантириш, экинлар ҳисоби ва сув сарфини онлайн мониторинг қилиш бўйича кўрсатмалар берди.
Аграр соҳада таълим сифатини яхшилаш, ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш чоралари белгиланди.

Состоялось совещание по вопросам реализации проектов и повышения качества образования в аграрной сфере.
Министерство сельского хозяйства наделено полномочием по самостоятельному запуску проектов и реализации их на условиях лизинга.
Глава государства дал ряд указания касательно развития аграрных услуг, ведения учета посевов и онлайн-мониторинга расхода воды.
Определены меры по улучшению аграрного образования, подготовке специалистов среднего звена.

#Mirziyoyev #yigilish #qishloqxujaligi #talim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Oliy Majlis Senati
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Бугун соат 10:00да Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенати мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Ялпи мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб бормоқда.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилаётган мажлисда сенаторлар, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этмоқда.

Senat.uz | Facebook | Instagram | Youtube | Virtual murojaat
#тарғибот

Йўл транспорти ҳодисаларининг олдини олиш – долзарб масала

⚡️Олмалиқ шаҳрида йўл транспорти ҳодисаларининг кўпайиб бораётганлиги сабабли, бугун Олмалиқ шаҳар ҳокимлигида тарғиботга қаратилган учрашув бўлиб ўтди.

📌 Учрашувда шаҳар ҳокими ўринбосари Қувондиқ Раджапов, шаҳар ИИБ бошлиғи Жамолиддин Маназаров, ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Даврон Мавлонов, қўшни туман-шаҳар ИИБ ЙҲХБ бошлиқлари, вилоят Транспорт бошқармаси инспекторлари, мактаб директорлари, маҳалла раислари иштирок этишди.

Учрашув мобайнида сўзга чиққанлар шаҳримизда содир этилган ЙТҲларини таҳлил этиб, эътибор бериш лозим бўлган жиҳатларга, яъни, ўқувчиларга йўл ҳаракати қоидаларини чуқур ўргатиш лозимлигига тўхталиб, ҳолатлар атрофлича муҳокама этилди.
АНГРЕН. "НУРАФШОН ТВ" ИЖОДИЙ ЖАМОАСИ ТРАНСПОРТ ҚАТНОВИ ЖАРАЁНЛАРИНИ ЎРГАНДИ.
АВТОБУС ТОҒЛИКЛАРГА ҲАМ ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА.
АНГРЕН.
Тошкент вилояти Транспорт бошқармаси томонидан транспорт соҳасида аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш бўйича бир қатор чора- тадбирлар кўрилмоқда.
Хусусан, Тошкент вилоятининг олис ва чекка ҳудудларини жамоат транспорти қатнови билан қамраб олиш юзасидан ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказилиб, аҳоли билан очиқ мулоқотлар ташкил этилаяпти. Натижада, олис ва чекка ҳудудларни жамоат транспорти билан таъминлашда бир қанча ишлар олиб борилди. Ҳудудларга бориб мавжуд ҳолат ўрганилди. Тадбиркорлар жалб этилди.
Жумладан, вилоятимизнинг Ангрен шаҳридан 20-25 км узоқликдаги тоғли ҳудудлардаги Лошкерак, Кучбулоқ, Жигаристон ва бошқа маҳаллаларга ВҲ-310-сонли “Лошкерак маҳалласи - Ангрен деҳқон бозори”, ВҲ-312-сонли “Ангрен Дехқон бозори - Кучбулоқ қишлоғи”, ВҲ-624-сонли “Тоҳир дўкони - Ангрен кўмир кони” ва бошқа йўловчи ташиш йўналишлари ташкил этилиб, аҳолининг узоғини яқин, оғирини енгил қилиб сифатли транспорт хизматларини кўрсатиб келмоқда. (ВҲ-Вилоят ҳудуди дегани).
Аҳоли мурожаатлари асосида юзага келган қулайлик. Яъни мингдан зиёд аҳолига эга бўлган “Ниш-бош” МФЙ ҳамда бир ярим мингга яқин аҳоли яшайдиган ҳудуд “Лошкерак” МФЙга ҳам транспорт етиб борди.
Тошкент вилояти транспорт бошқармаси томонидан Ангреннинг чекка ва олис тоғли ҳудудларига “Исузи” русумли транспорт воситаси қатнови йўлга қўйилган. Энг муҳими мактаб ўқувчиларини бепул ўз манзилларига етказиб қўймоқда. Энг катта гап-халқнинг дуосини олишда.
Бу каби ишлар бошқарма томонидан изчил давом эттирилади.
Ушбу жараёнлар акс этган видеолавҳа “Нурафшон ТВ” томонидан тайёрланмоқда.
Каналимизни кузатиб боринг.

Тошкент вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати