#Пискент_тумани
#Сессия
#Онлайн
#Мурожаат
Раҳимжон Рихсиев, Пискент тумани ҳокими:
2021 йил мамлакатимизда пандемия оқибатларини бартараф этиш ва иқтисодиётни ривожлантириш учун комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқишга туртки берган йил бўлди. Жорий йилда Давлат дастурига мувофиқ, Республикамизда “Янги Ўзбекистон”ни барпо этиш бўйича барча соҳаларда ислоҳотлар қатъий олиб борилиб, аҳолининг муайян қатлами ўртасида камбағалликни қисқартириш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилди. Хусусан, туманда “Темир дафтар”га киритилган 206 та оилаларга 277 млн.сўмлик, “Аёллар дафтар”га киритилган 1054 та аёлларга 1,1 млрд.сўмлик, “Ёшлар дафтар”га киритилган 262 та ёшларга 1,2 млрд. сўмлик ёрдамлар кўрсатилди.
Тумандаги ҳар бир маҳаллада эҳтиёжманд оилалар, аёллар ва ёшлар билан индивидуал ишлаш натижасида 7,9 минг нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди, 10 минг нафардан ортиқ фуқарога томорқа майдонлари ажратилиши ҳам, қишлоқ аҳолисини ижтимоий қўллаб-қувватлашда мутлақо янги йўналишга айланди.

“Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4498-сон ва “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастурини молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 5 майдаги ПҚ-4720-сон қарорлари ҳамда бошқа қарор ва фармонлар ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги тижорат банклари томонидан жорий йилда жами3895 нафар жисмоний ва юридик шахсларга тадбиркорлик фаолиятларини бошлаш ва кенгайтириш учун 113,7 млрд сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.
Жумладан, мавжуд тадбиркорлик субьектларини янада ривожлантириш, янги ускуналар сотиб олиш, бозорбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун 73,5 млрд сўм;
1587 нафар жисмоний шахсларга 39 млрд486 млн.сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.
Шундан, "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида 1451 нафар фуқароларга 36,5 млрд.сўм; (шундан “Аёллар дафтари” даги 107 нафар аёлларга 2.1 млрд.сўм).
Ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури доирасида 17 нафар ҳунармандларга 528 млн.сўм ажратилди.

"Ёшлар 1+1 ҳар бир тадбиркор ёшларга мададкор" тамойили асосида ҳудудларда ёшларни тадбиркорларга бириктириш ҳисобига 1841 нафар ;
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан мурожаат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш орқали 1825 нафар;
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ҳисобига 1364 нафар;
Ўзини ўзи банд қилиш орқали 1153 нафар;
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 933 нафар;
Жамоат ишларига жалб қилиш орқали 673 нафар;
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ер майдонларини ажратиш ҳисобига 401 нафар;
Касб-ҳунарга ўқитиш орқали 312 нафар;
инвестиция лойиҳалари ҳисобига 244 нафар;
Ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳисобига 64 нафар;
Субсидиялар ажратиш орқали 38 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилди.

Раҳимжон Рихсиев, Пискент тумани ҳокими: Фарзандларимиз келажак бунёдкорлари, таълимга киритилган сармоя эса келажакка сармоя ҳисобланади. Шу боис энг асосий инвестиция халқ таълими тизимига йўналтирилган.
2020-2021 ўқув йилида тумандаги умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синфини 1270 нафар ўқувчи битириб, уларнинг 333 нафари ОТМ ўқишга кирган бўлиб, бу умумий битирувчилар сонига нисбатан 26.2% ни ташкил этди. Ўтган йилга нисбатан 11.1 % ошди.
2021 йил май ойидан бошлаб Пискент тумани ХТБ га қарашли 8-умумий ўрта таълим мактабининг “Ғайрат”МФЙ ҳудудида жойлашган 80 ўринли филиал биносига 2.5 млрд маблағ эвазига қўшимча 96 ўринли янги ўқув биноси “Инвестиция” дастури доирасида қуриб битказилди.

Forwarded from UzA | Расмий канал