Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali
3.88K subscribers
41.1K photos
15.6K videos
374 files
26.6K links
Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali

🌐 toshvxtb.uz

✉️ [email protected]

👨‍💻 Мурожаат учун: @ToshvilmmtbgamurojaatBot


Ⓜ️ Toshkent viloyati, O‘rta Chirchiq tumani, Parkent trakt ko‘chasi, 54-uy
Download Telegram
#КУН_ТИЛАГИ

...Биз йил давомида 52 марта душанбаларни кузатиб қўямиз.
Йил давомида 52 бор шу кун эринибгина уйғонамиз.
Йил бўйи 52 маротаба “Янги иш ҳафтаси муборак бўлсин!” дея бир-биримизни табриклаймиз.
Бугун эса, мана шуларнинг 26 чиси такрорланди.
Биз эса, ҳар галги душанба тонгидаги сўзларимизни такрор айтишдан чарчамаймиз: Ўз ишини севувчилар учун душанба энг яхши кун!

Ассалому алайкум!
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!

🖊Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#КУН_ҲИКМАТИ
❗️шунчаки муҳим...

... Гоҳида бўронлар ҳам инсон учун наф келтиради: қалбни бироз ларзага солади, бироқ, шу орқали ундан барча ғуборларни кўтаради.

✍️Эрсин Тезжан

——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#БУГУННИНГ_ГАПИ

Мен қаерга бормайин, кўпроқ ёшлар билан учрашишга ҳаракат қиламан. Тараққиёт стратегиямизда, ҳудудий дастурларда катта мақсадлар қўйганмиз. Агар давлат ташкилотлари, барча даражадаги раҳбарлар ёшлар масалалари билан мукаммал шуғулланмас экан, бу марраларга эришиб бўлмайди.

Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти

——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#Кун_тарихи

1️⃣9️⃣ ИЮНЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР


🌏Мил.авв. 240 йил
— дунёда биринчи марта юнон олими Эратосфен ер меридиани узунлигини ҳисоблаб чиққан;

🏈 1846 йил —АҚШнинг Ню-Жерси штатида биринчи бейсбол ўйини ўтказилган;

1862 йил —Қўшма Штатлар бўйлаб қуллик тақиқланган;

📣1865 йил — Шимолий арми генерали Гордон Грейнжер Техасдаги қулларга эркинлик эълон қилган;

📌1910 йил— АҚШда биринчи марта Оталар куни нишонланган;

📻1910 йил — Қўшма Штатларда ҳукумат барча йўловчи кемаларини радио ускуналари билан таъминлашга ваъда берган;

📜 1917 йил —Биринчи жаҳон уруши пайтида Буюк Британия Қироли Жорж V қироль оиласи аъзоларининг номларидан барча немис унвонларини олиб ташлаш тўғрисида фармон чиқарган. Илгари Сакс-Кобург-Гота деб номланган қироллик сулоласи Виндзорга айланган;

📝1921 йил —Буюк Британияда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилган;

🌏1944 йил — Филиппин денгизидаги Мариана ороллари учун кураш бошланган;

🇰🇼1961 йил —Кувайт мустақиллиги эълон қилинган;

⚔️ 1991 йил —Совет қўшинларини Венгриядан олиб чиқиш тугалланган;

🇺🇿🇰🇷1992 йил— И.Каримов Жанубий Кореяга ташриф буюрган. DEU корпорацияси билан Асакада автомобил заводи қуришга келишилган;

⚔️1992 йил —Днестрян можароси: Молдова доимий армиясининг Бендер шаҳрига қарши уруш ҳаракатлари бошланган;

🔫1999 йил —машҳур онлайн-шутер "Counter Strike"нинг биринчи версияси чиққан.

🖊Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#Об_ҳаво_маълумоти

Жорий йилнинг 19 июнь куни Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳарорати 40-41 даражагача, жанубда 42-45 даражагача кўтарилади.

🌐Батафсил

🖊Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#Таълимдаги_жараён

❇️Бугун, Юқори Чирчиқ туман “Миллатлар Дўстлиги маданият саройи”да
“Мактабгача ва мактаб таълими” бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларини аъло баҳоларга битириб, намунали хулқи билан барчага ўрнак бўлган иқтидорли битирувчиларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

⚡️Тадбирда туман ҳокими
У. Атемов, битирувчиларни самимий табриклаб, фаолитларига зафарлар тилади. Шунингдек туман ҳокими томонидан олтин ва кумуш медаллар ўз эгаларига топширилди.
Тақдирлаш маросимида ММТБ ходимлари, мактаб директорлари ва битирувчиларнинг ота-оналари иштирок этишди.

📌Туманда 1440та битирувчилар бўлиб, шундан 58 нафари олтин, 6 нафар битирувчилар кумуш медал соҳиби бўлдилар.

✍🏻Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
#ЁЗ_2023
📍Қуйи Чирчиқ тумани

🌈Ёзги соғломлаштириш майдончалари фаолиятидан
📸Фото ва видеолавҳалар

🖊Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook