Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali
4.23K subscribers
46.3K photos
16.2K videos
384 files
28.3K links
Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali

🌐 toshvxtb.uz

✉️ [email protected]

👨‍💻 Мурожаат учун: @ToshvilmmtbgamurojaatBot


Ⓜ️ Toshkent viloyati, O‘rta Chirchiq tumani, Obod MFY, Ko‘tarma ko‘chasi, 282-uy
Download Telegram
#Диққат_эълон

📍 Куз-қиш мавсумида юзага келган муаммолар бўйича махсус Ишонч телефонларига мурожаат қилинг

Халқ таълими вазирлиги томонидан мамлакатимиздаги умумтаълим муассасаларининг куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари қошида махсус Штаблар ташкил этилган.

📍Ҳурматли мактаб директорлари ва ўқитувчилари!

❇️ Мактабларнинг куз-қиш мавсумини ўтказиши билан боғлиқ юзага келган муаммо ёки таклифлар юзасидан мазкур Штабларда ташкил этилган қуйидаги Ишонч телефонларига мурожаат қилишингизни сўраймиз:

Қорақалпоғистон Республикаси
Андижон вилояти
Бухоро вилояти
Жиззах вилояти
Қашқадарё вилояти
Навоий вилояти
Наманган вилояти
Самарқанд вилояти
Сурхондарё вилояти
Сирдарё вилояти
Тошкент вилояти
Фарғона вилояти
Хоразм вилояти
Тошкент шаҳри

📍 Унутмайлик, умумтаълим мактабларининг куз-қиз мавсумини беталофат ўтказишида барчамиз масъулмиз!

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram |Youtube |Facebook |Instagram
#КЎРИК_ТАНЛОВ
📚Тошкент вилояти халқ таълими тасарруфидаги мактабларда “Ёш китобхон” кўрик-танлови бўлиб ўтмоқда

➡️Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ижроия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 19 октябрдаги қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек ўқувчилар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш доирасида “Ёш китобхон” кўрик-танлови ташкил этилди.

➡️Батафсил

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати

Канални яқинларингиз билан улашинг

Telegram | Facebook
#КУЗ_САХОВАТИ
🌞МАКТАБДА “МЕҲРЖОН” БАЙРАМИ

Саховатли фаслда баҳор ва ёз давомида қилинган меҳнатлар бўй кўрсатади. Дала-боғлардаги тўкин-сочинлик бозорлару дастурхонларимизга кўчган: сархил мева, сабзавотлар дилни яйратади.

Айни пишиқчилик фаслини тараннум этувчи “Меҳржон” байрами куни кеча Чирчиқ шаҳридаги 2-сонли умумтаълим мактабида ўтказилди. Ушбу тадбирда мактабнинг 1-11- синф ўқувчилари ўзларининг турли хил саҳна кўринишлари, ўзлари тайёрлаган мавсумий таомлари ҳамда кузнинг сархил мева ва сабзавотларидан безатилган ноанъанавий дастурхонлари билан фаол иштирок этишди.

Тадбирда маҳаллари фаоллари, ота-оналар ҳам иштирок этди.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати

Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#МУСОБАҚА
Ўқувчи ёшлар ўртасида шахматнинг “Шохруҳ” жамоавий турнирининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 14 январдаги ПҚ-4954-сонли қарори асосида Ўзбекистонда 2025 йилгача республикада шахматни ривожлантириш Давлат дастури тасдиқланган эди.
Дастур доирасида таълим муассасалари ўртасида «Шоҳруҳ» жамоавий турнирини ўтказиш ҳам белгиланган.

29 октябрдан 31 октябрга қадар 7-9 ёшли ўқувчилар ўртасида мазкур турнирининг туман босқичи ўтказилган эди.
Бугун ушбу турнирнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Қизғин баҳслар доирасида ўтказилган турнирда вилоят бўйича 80га яқин ўқувчи ёшлар иштирок этди.

Турнир ҳақида батафсил маълумотга бироздан сўнг қайтамиз.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати

Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook