Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali
4.05K subscribers
48.5K photos
16.5K videos
386 files
29.1K links
Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali

🌐 tvuzedu.uz

✉️ [email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun tel: 55 9031332
@ToshvilmmtbgamurojaatBot


Ⓜ️ Toshkent viloyati, O‘rta Chirchiq tumani, Obod MFY, Ko‘tarma ko‘chasi, 282-uy
Download Telegram
#КУН_НАФАСИ
🔰Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасасида байрам тантаналари нишонланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 февралдаги № 33-сонли мажлиси баёнида келтирилган 8 март - Халқаро хотин-қизлар байрамини кенг нишонлаш, шунингдек “Аёлга эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос олижаноб қадрият” деган ғоя остида жорий йилнинг 3-10-март кунлари “Хотин–қизларни эъзозлаш ҳафталиги” ташкил этилди.

Ҳафталик доирасида Тошкент вилояти туман ва шаҳарларида кенг кўламда тадбирлар ташкил этилмоқда. Куни кеча ана шундай байрам тадбирлапридан бири Чиноз туманидаги 5-сонли Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасасида бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳалқ таълими бошқарма бошлиғи Илёр Акбаров иштирок этди.

🌐Батафсил⬅️

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 март - Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбирида иштирок этди ва мамлакатимиз аёлларини табриклади. Бир гуруҳ хотин-қизларга тантанали равишда мукофотлар топширилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие и выступил с поздравительной речью на праздничном мероприятии в честь 8 марта - Международного женского дня. Состоялось торжественное вручение наград группе женщин.

#Mirziyoyev #marosim #8mart #taqdirlash

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: Янги Ўзбекистонни барпо этишда, Учинчи Ренессанс бунёдкори бўлган ёш авлодни тарбиялашда сизларга, сизларнинг буюк мураббийлик фазилатларингизга таянамиз.

Президент Шавкат Мирзиёев: В строительстве Нового Узбекистана, воспитании молодого поколения – созидателей Третьего Ренессанса мы опираемся прежде всего на вас, ваши замечательные качества.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент аҳоли томонидан тўловларни амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган қарорни имзолади.

Қарорга кўра, 2023 йил 1 майдан бошлаб бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачи ҳисобланган тўловлар бўйича тўлов хизматлари кўрсатганлик учун воситачилик ҳақи (йиғимлар) тўлов шаклидан қатъи назар тўловчи – жисмоний шахсдан эмас, балки тўлов суммасидан чегириб қолиш йўли билан ундирилади.

Бунда, воситачилик ҳақи миқдори тўлов суммасининг бир фоизигача, бироқ жами суммаси Марказий банк томонидан белгиланадиган чегаравий миқдорлардан кўп бўлмаган миқдорда бўлади.

Ушбу тартиб:

- барча турдаги давлат божи ва маъмурий жарималар бўйича тўловлар;

- давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари, шу жумладан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган давлат хизматларига тўловлар;

- мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, қайта тайёрлов, малака ошириш ҳамда соғлиқни сақлаш муассасаларига тўловлар;

- барча турдаги коммунал хизматлар учун тўловлар;

- Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш бўйича ундириладиган тўловлар;

- “E-auksion” электрон савдо платформаси ва “K-Savdo” автоматлаштирилган ахборот тизимига тўловлар;

- авиа, темир йўл ва бошқа жамоат транспортларига чипталарни харид қилишдаги тўловларга
нисбатан татбиқ этилади.

Келажакда мазкур рўйхатга қўшимча тўлов турлари киритилиши мумкин.

Facebook|Instagram|Twitter
Шунингдек, 2023 йил 1 майга қадар муддатга Тошкент шаҳрида ҳуқуқий эксперимент тариқасида виртуал касса билан қамраб олинган савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида нақд пул ечиш хизматини кўрсатиш амалиёти жорий этилади.

Қарорда “HUMO” ва “UZCARD” тўлов тизимлари ўзаро интеграциясини босқичма-босқич, жумладан 2023 йил май ойига қадар банкоматлар ҳамда 2023 йил якунига қадар тўлов терминаллари тизимини интеграция қилиш ишларини якунлаш топширилган.

Шунингдек, Ягона ғазна ҳисобварағи орқали ҳисоб-китобларни 24/7 режимида онлайн тартибда амалга ошириш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизими Марказий банкнинг “Тезкор тўловлар” тизимига интеграция қилинади.

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Isroil Tillaboyev blogi
Ўзбекистонда қанча хусусий мактаб бор?

Ўзбекистонда 2022/23-ўқув йили бошига фаолият юритаётган нодавлат умумтаълим ташкилотлари сони жами 194 тани ташкил этди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич 2018/2019 ўқув йили бошига нисбатан 136 тага кўпайган.

Йиллар кесимида фаолият юритаётган нодавлат умумтаълим ташкилотлари сони қуйидагича:

— 2018/2019-ўқув йили бошига – 58 та

— 2019/2020-ўқув йили бошига – 91 та

— 2020/2021-ўқув йили бошига – 102 та

— 2021/2022-ўқув йили бошига – 135 та

— 2022/2023-ўқув йили бошига – 194 та.

Каналга уланиш учун 👇👇
Исроил Тиллабоев блоги
@domlajon
Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича 20 мингга яқин муҳокамалар ўтказилди

📍 https://uza.uz/posts/461046

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Конституцияга 27 та янги модда киритилмоқда

📍 https://uza.uz/posts/461048

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Амалдаги Конституциямиз 65 фоизга янгиланмоқда

📍 https://uza.uz/posts/461055

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
"Ўзбекистон – ижтимоий давлат" деган конституциявий тамойил белгиланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Кун тартибидаги масала юзасидан Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Жаҳонгир Ширинов маъруза қилмоқда.

📍 https://uza.uz/posts/461061

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари амалдаги 5 тадан 12 тага кўпаймоқда

📍 https://uza.uz/posts/461067

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе