Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali
3.73K subscribers
39.9K photos
15.5K videos
372 files
26.2K links
Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali

🌐 toshvxtb.uz

✉️ [email protected]

👨‍💻 Мурожаат учун: @ToshvilmmtbgamurojaatBot


Ⓜ️ Toshkent viloyati, O‘rta Chirchiq tumani, Parkent trakt ko‘chasi, 54-uy
Download Telegram
Боши ☝️

Бир сўз билан айтганда, фарзандларимиз — Президентимиз истаганларидек, мактабдан камида иккита хорижий тилда сўзлашадиган, замонавий ахборот технологиялари билан бемалол тиллаша оладиган билимдон авлод бўлиб, катта ҳаётга қадам қўйсин. Бундай билим билан ҳеч бир ўқувчимиз ҳаёт йўлида қоқилмайди. Юртимиз ривожи, халқимиз фаравонлигини таъминлашда мустаҳкам таянч бўладиган мустақил шахс бўлиб улғаяди. Миллат зиёлилари ва юртдошларимизнинг энг катта орзуси ҳам шу.

Азиз фидойи ўқитувчилар!

Давлатимиз раҳбари нутқида таъкидланганидек, 2023 йилдан бошлаб юртимиздаги умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларида мутлақо янги методика асосида яратилган дарсликлар бўйича ўқитишнинг йўлга қўйилиши замирида ҳам юқорида келтирилган мақсадлар мужассамдир. Зеро, “Замонавий жамият учун замонавий таълим” шиори асосида бошланган мазкур ташаббус доирасида ўқувчиларнинг олган билимларини ҳаётда қўллай олиш имкониятларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади. Ҳар бир дарс бўйича амалий машғулотлар ўтказилиши ва ушбу жараёнларда ўқувчиларнинг ижодкорлик қобилиятларини янада ривожлантиришга урғу берилади.

Президентимиз ўз нутқида таълим жараёнлари ва ўқувчиларнинг замонавий талаблар асосида таҳсил олиш шартлари хусусида фикр юритар экан, ўқитувчиларнинг мақомини, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, ушбу мезонни Конституцияда алоҳида белгилаш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Албатта, бугунги кунда таълим муассасалари ўқитувчиларини ўз вазифасига алоқадор бўлмаган турли ишларга жалб этиш, улар зиммасига ортиқча вазифалар юкланаётган ҳолатлари мавжуд. Буни яширишимизнинг кераги йўқ. Аммо айтишим лозимки, Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳудудий ҳокимликлар ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда ушбу салбий ҳолатларга бутунлай барҳам бериш бўйича кескин чоралар кўрилмоқда, муаммо ечимининг қонуний асослари яратилмоқда.
Мурожаатномада айтилганидек, 2023 йилда ҳам янги мактаб биноларини қуриш ва мавжудларини мунтазам таъмирлаб бориш, бўш ер майдонларида қўшимча ўқув бинолари ташкил этиш бўйича ишлар жадал олиб борилади. Уларни замонавий ўқув жиҳозлари ва қўшимча мебеллар билан таъминлаш кўлами янада кенгайтирилади.

Президентимиз таклифига асосан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги мактаблар бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқатлантириш мақсадида жорий этилган амалиёт келгуси йилдан бутун республика миқёсида амалга оширилиши хусусида янгилик миллионлаб ота-оналар қатори бизни ҳам чексиз хурсанд қилди. Келажагимиз бўлмиш фарзандларимизга оталарча қилинган бу ғамхўрлик албатта ўзининг ширин меваларини бериши шубҳасиз.

Муҳтарам ўқитувчилар, қадрли ҳамкасблар!

Келгуси йилги иш режаларимиз жуда катта. Шу боис Давлатимиз раҳбари томонидан соҳага берилаётган улкан эътибор ва ғамхўрлик бизни янада фаол ва фидойи бўлишимизни, ўз ишимизга катта масъулият билан ёндашишимизни талаб этади.

Шундай экан, фарзандларимиз камолоти ва мамлакатимиз келажаги учун барчамиз бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишимиз, халқимиз ишончини оқлаган ҳолда, таълим соҳасидаги улкан ўзгаришларга ўз меҳнатимиз ва ташаббусларимиз билан камарбаста бўлишимиз зарур.

Барчангизга ушбу шарафли ва заҳматли фаолиятингизда улкан зафарлар тилаб қоламан.
#КУН_ҲИКМАТИ
❗️шунчаки муҳим...

Буюк қалб соҳиблари ҒОЯларни муҳокама қиладилар.
Ўрта ҳоллар эса ҲОДИСАларни.
Кичиклар эса ИНСОНларни муҳокама қиладилар.

✍️Элеанора Рузвелт

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#БУГУННИНГ_ГАПИ

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш давлатнинг конституциявий мажбурияти сифатида белгиланиши лозим.

Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
2️⃣3️⃣ ДЕКАБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🛸 1672 йил— италиялик астроном Жованни Кассини Сатурннинг яна бир йўлдоши – Реяни кашф этган;

🇺🇸 1783 йил – Жорж Вашингтон Континентал армиянинг бош қўмондони бўлган;

📋1876 йил – Усмонлилар империясининг биринчи конституцияси қабул қилинган;

📻 1900 йил– Реджинальд Фессендес дунёда илк бора овозли радиоэшиттириш сеансини ўтказган;

🏦 1913 йил – АҚШда бир неча йирик банкларнинг Федерал захира тизими тузилган;

📆 1947 йил— СССР Олий Кенгаши президиуми 1 январдан байрам кунлари ва дам олиш кунлари бўйича фармон эълон қилган;

🛩 1972 йил —Анд тоғларидаги Air Force компанияси 571 рейси ҳалокатидан 73 кун ўтиб 16 нафар тирик қолганлар қутқарилди. Тирик қолиш учун улар ҳалок бўлган йўловчиларнинг гўштини ейишга мажбур бўлишган;

📌 1990 йил – Словениянинг Югославиядан ажралиб чиқиши учун ўтказилган референдумда 95 % фуқаролар розилик билдирган;

Бутунжаҳон сноубординг куни (World Snowboard Day);

👨👩👧 АҚШда оилавий илдизлар куни;

👶👧Суданда болалар куни;

🇪🇬 Мисрда ғалаба куни (Порт-Саиднинг озод этилган кун).

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#ОБ_ҲАВО
23 декабрь куни куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

☀️🌥🌧 Бугун Тошкент вилоятида -7 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.

🌐БАТАФСИЛ

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#КУН_ҲИКМАТИ
❗️шунчаки муҳим...

Умидсизланганингда ҳамиша умид қилишинг, умидланганингда эса шубҳаланишинг керак

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#БУГУННИНГ_ГАПИ

Йил бошидан Қорақалпоғистон ва Хоразмда 285 минг нафар бошланғич синф ўқувчилари учун бепул овқатланиш йўлга қўйилди. Бу борада етарли тажриба орттирдик.
Энди, келаси ўқув йилидан ушбу амалиёт қолган вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам жорий этилади ва бунинг учун 2,3 триллион сўм ажратилади.

Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
2️⃣4️⃣ ДЕКАБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ВОҚЕАЛАР

🇻🇦1294 йил —Бенедетто Каэтан Бонифаций VIII номи билан Рим Папаси бўлган;

⛵️1777 йил —капитан Жеймс Кук "Инқилоб" ва "Кашфиёт" кемаларида Крисмас оролини каш этган;

🚙 1801 йил —инглиз механик-конструктори Ричард Тревитик илк буғ автомобилини намойиш этган;

🛥 1811 йил —Ютландия соҳилларида Британиянинг "Defence" ва "St-George" кемаларини фалокати юз берди. 1318 одам ҳалок бўлган;

🗡 1865 йил — Ку-клукс-клан ташкилоти ташкил топган;

⚔️ 1914 йил —Биринчи жаҳон урушининг ғарбий
фронтида сулҳ тузилган;

🇦🇱 1924 йил— Албания республикаси ташкил топган;

🛡1941 йил— Иккинчи жаҳон уруши даврида Брянский фронти шакллантирилган;

📝1942 йил —РСФСР "Ё" ҳарфини жорий этиш тўгрисида қарор қабул қилган;

🇱🇾 1951 йил —Ливия мустақил давлат дея эълон қилиниб, Ливия Бирлашган Қироллиги ташкил топган;

🚀 1979 йил— "Ариан" француз ракетасининг илк муваффақиятли парвози амалга оширилган;

🇺🇿🇹🇲1993 йил—Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов МДҲ давлат ва ҳукумат бошлиқларининг Ашхободда бўлган учрашувида иштирок этган;

📌 1993 йил—Бошқирдистон республикасининг амалдаги Конституцияси қабул қилинган;

🇺🇿🗳1994 йил—Республикамиз ҳудудидаги 250 та сайлов округида Ўзбекистон Республикаси Парламенти—Олий Мажлисга биринчи марта кўппартиявийлик асосидаги сайловларнинг биринчи босқичи бўлиб ўтган.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#ОБ_ҲАВО
☔️23 декабрь куни куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

⛅️Тошкент вилояти ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

🌐БАТАФСИЛ

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#КУН_ХАБАРИ
🎁ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИГА ЕТИБ КЕЛДИ

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
🎁ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИГА ЕТИБ КЕЛДИ

⛄️Янги йил байрамини ҳаммадан ҳам кўра, болажонларимиз орзиқиб кутишади. Бугун вилоятимиз болажонлари учун махсус "Президент совғалари" етиб келди.

⛄️Мазкур совғалар вилоятдаги 3-15 ёшдаги оилавий болалар уйлари, СОС болалар маҳалласи тарбияланувчилари, боқувчисини йўқотган чин етим болалар, шунингдек, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг фарзандларига берилади.

⛄️“Президент совғаси” таркибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг болаларга йўлланган Янги йил байрами табриги, 14 турдаги ширинликлар, 3 турдаги ўқув қуроллари, электрон китоб, термос ва шахмат жиҳозлари киритилган.

⛄️Совғалар жорий йилнинг 29-декабрь куни бўлиб ўтадиган “Президент арчаси” байрам тадбирларида ўз эгаларига тантанали тарзда топширилади..

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
Вазирлар Маҳкамаси тизимини қуйидаги вазирликлар ташкил этади:

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;

Тоғ-кон ва геология вазирлиги;

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги;

Табиат ресурслари вазирлиги;

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;

Сув хўжалиги вазирлиги;

Рақамли технологиялар вазирлиги;

Адлия вазирлиги;

Транспорт вазирлиги;

Маданият ва туризм вазирлиги;

Мудофаа вазирлиги;

Энергетика вазирлиги;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги;

Ташқи ишлар вазирлиги;

Ички ишлар вазирлиги;

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

@uza_uz
Yil davomida amalga oshirilgan ishlar sezilmay oʼtib ketarkan, yil yakuni bahonasida bir sarhisob qilib ko`rsak. 2022 yilda Milliy oʼquv dasturi asosida pedagoglarga yangi metodikalarni oʼrgatish maqsadida koʼplab oʼquvlar oʼtkazdik. Ularning ayrimlari:

- UNESCO bilan hamkorlikda “Ustozlar Forumi” tashkil etildi. Respublika bosqichida 400 nafar ustozlar barcha hududlardan qatnashdi. Keyinchalik hududlardagi 100 ming nafardan ortiq pedagoglar oʼqitildi;

- UNICEF bilan hamkorlikda “Tabiiy fanlar” ("Science") boʼyicha oʼquvlar tashkillashtirildi. Respublika oʼquvlarida 50 nafar trenerlar oʼqitildi. Platforma orqali 58 ming pedagog kursda tahsil oldi;

- 4K zamonaviy xalqaro mezonlar asosida yaratilgan boshlangʼich sinf darslik metodikalari boʼyicha 200 nafar oʼqituvchilar uchun malaka oshirish kurslari oʼtkazildi;

- Xalqaro ekspertlar ishtirokida oʼnlab oʼquvlar oʼtkazildi. Buyuk Britaniya, Janubiy Koreya, АQSh, Finlandiya , Rossiyadan kelgan ekspertlar bevosita hududlarda dars oʼtdilar;

- Zomin oʼquvlari”, “Boʼstonliq oʼquvlari“, hamda “Shahrisabz oʼquvlari tashkil etilib, Jizzax, Qashqadaryo va Toshkent viloyatlarida oʼtgan oʼquvlarda jami bevosita 700 nafardan ortiq mutaxassislar oʼqitildi. Bu ustozlar yordamida yil davomida oʼqituvchilarga yangi metodikalar boʼyicha maʼlumotlar berib borildi.

Keyingi yilda ham pedagoglarning bilimini yaxshilash borasida qator rejalar va vazifalar mavjud. Hurmatli ustozlarimizdan doimo izlanishni, oʼz bilimlarini oshirish va kasbiy mahoratlarini rivojlantirishlarini soʼrab qolamiz.

https://t.iss.one/usmonsharifxodjayev