Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali
3.71K subscribers
39.1K photos
15.4K videos
372 files
26K links
Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali

🌐 toshvxtb.uz

✉️ [email protected]

👨‍💻 Мурожаат учун: @ToshvilmmtbgamurojaatBot


Ⓜ️ Toshkent viloyati, O‘rta Chirchiq tumani, Parkent trakt ko‘chasi, 54-uy
Download Telegram
#Оҳангарон_тумани
📚ФАН ОЙЛИГИ ЯКУНЛАРИ

⚡️Вилоятимиз таълим муассасаларида октябрь- она тили ва адабиёт фан ойлиги якунларига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Бугун Оҳангарон тумани халқ таълими тасарруфидаги 40-сонли умумтаълим мактабида “Сен миллат ғурурисан – она тилим” шиори остида бадиий-мусиқий кеча ташкил этилди. Мактабнинг барча синф ўқувчилари иштирок этган мазкур кеча чин маънода адабиёт, шеърият ва тил байрамига айланиб кетди.

⚡️Тадбирда тилимизни тараннум этувчи куй-қўшиқлар, шеър ва ғазаллар, турли саҳна кўрнишлари ўқувчилар томонидан маҳорат билан ижро қилинди.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
#Чирчиқ_шаҳри
🔰ФАН ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА

➡️Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳалқ таълими бўлими тасарруфидаги 15-сонли умумтаълим мактабида “Хорижий тиллар фан ойлиги” очилиш тантаналари бўлиб ўтди.

➡️Тадбирда мактабнинг юқори синф ўқувчилари турли миллат ва элатлар либосларини кийишди. Уларнинг миллий таомларидан тайёрланган дастурхон тузашди. Рус, инглиз тилларида қўшиқлар, шеърлар ижро этишди.

➡️Бу каби тадбирлар вилоятимиз таълим муассасаларида давом этмоқда.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТВ_нигоҳида
#Зангиота_тумани
📚ФАН ОЙЛИГИ ЯКУНЛАРИ

➡️Зангиота тумани халқ таълими бўлими томонидан октябрь – она тили ва адабиёт фан ойлиги якунлар доирасида тадбир ташкил этилди.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
#КУН_ҲИКМАТИ
❗️шунчаки муҳим...

Ишга бораман!

Жуда оддий ва соддагина эшитиладиган бу сўзнинг замирида муҳташам ҳақиқатлар бор!

❗️Тинчлик - Агарки юртда тинчлик бўлмаса, ишга бора олармидик?!

❗️ Соғлик - Танимиз соғ экан, биз ишга отланаяпмиз!

❗️ Хотиржамлик - Оиламиз хотиржамлиги учун кўнглимиз тинч ишга кетяпмиз!

❗️Шукроналик - Дунёда ишга боролмайдиган ва ёки ишсиз яшаётганлар қанча!

❗️ Фаровонлик - Ишга бораяпсизми, демак хонадонингизга ризқ олиб келасиз. Ҳалол ризқ!

Қадрдонлар, сиз ҳам ишга отланаяпсизми?! Демак, айтилган мана шу ҳақиқатлар сизга ҳам дахлдордир.
Ишингиз бароридан келсин!

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
#БУГУННИНГ_ГАПИ

Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир. Биз янги Ўзбекистонни барпо этишга қарор қилган эканмиз, иккита мустаҳкам устунга таянамиз. Биринчиси – бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт. Иккинчиси – аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавият.

Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
#КУН_ТАРИХИ
БУГУН, 2 НОЯБРЬ

🎶 Халқаро балет куни;

🎙 Журналистларга қаратилган таҳдидларга қарши курашиш куни;

Қирғизистонда маданият ходимлари куни;

🎗Беларусияда Хотира куни.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
Германия ташқи ишлар вазири пойтахтимиздаги немис тилига ихтисослаштирилган мактаб фаолияти билан танишди

Ўзбекистонда ташриф билан бўлиб турган Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок бошчилигидаги делегация аъзолари бугун Тошкент шаҳридаги немис тилига ихтисослаштирилган 60-мактаб фаолияти билан яқиндан танишди.

Делегация аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов ва Ташқи ишлар вазири Владимир Норов ҳамроҳлик қилди.

Мактаб фаолияти билан танишиш давомида ўқув муассасасида олиб борилаётган таълим методлари ва ўқувчиларнинг индивидуал имкониятларини юзага чиқариш борасида йўлга қўйилган ўзига хос таълим усуллари ҳақида маълумот бериб ўтилди.

Ташриф доирасида Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок мактаб ўқувчилари билан немис тилини ўрганиш ва унинг ўзига хос жиҳатлари, ёшларнинг бугунги ҳаётий мақсадлари ва келажак орзулари хусусида суҳбатлашди.

Батафсил: 👉https://uzedu.uz/y3/news/807


Вазирликнинг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram |Youtube |Facebook |Instagram
#Брифинг

Финландия замонавий дарсликларнинг апробациясида 4 минг нафардан ортиқ 1-4 синф ўқувчилари иштирок этади

Халқ таълими тизимида халқаро таълим дастурлари ва дарсликларини жорий қилиш амалиёти мавзусида Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова иштирокида брифинг ўтказилди.

Сўнгги йилларда халқ таълими тизимига халқаро тажрибаларни кенг жорий қилиш борасида қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, халқаро экспертлар ва маҳаллий амалиётчи ўқитувчилар иштирокида Миллий ўқув дастури ишлаб чиқилди.

Мактабларда “Клетт”, “Cambridge University Press” каби нашриётларининг халқаро тан олинган маҳаллийлаштирилган дарсликлари билан бир қаторда миллий қадриятларга асосланган замонавий дарсликларни жорий этиш бошланди.

Батафсил: 👉https://uzedu.uz/y3/news/808


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram |Youtube |Facebook |Instagram
Forwarded from Xorijiy tillar
🇺🇿🤝🇫🇷 Xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirish agentligi va Fransiya elchixonasi tomonidan YANGI loyiha!

Xalqaro fransuz tili oʻqituvchilari kuniga bagʻishlangan maxsus “Envolez-vous pour la France” tanloviga start beramiz! Gʻoliblar 2022-yil dekabr oyida Fransiyaning Nitsa shahriga yoʻl olishadi!

Tanlov ikki bosqichdan iborat:

1-bosqich shartlari:

1. Ishtirokchilar 2 yil va undan yuqori pedagogik tajribaga ega universitet yoki maktabda fransuz tili oʻqituvchisi boʻlishi lozim;
2. B1 va undan yuqori xalqaro sertifikatga ega boʻlishlari kerak (DELF, DALF, TCF);
3. Tanlov ishtirokchisi ilgari Fransiya hukumati yoki Agentlik tomonidan taqdim etilgan grantlar sohibi boʻlmagan boʻlishi lozim.

2-bosqich shartlari:
1. Saralangan ishtirokchilar Fransiyaning Oʻzbekistondagi elchixonasi vakillari tomonidan suhbatdan oʻtadilar

🏆Tanlov gʻoliblari 2022-yil 24-noyabrda xalqaro fransuz tili oʻqituvchilari kunida eʼlon qilinadi!

🕒 Tanlovga arizalar 31 oktyabr 23:59 gacha qabul qilinadi!

Tanlovga roʻyxatdan oʻtish uchun havola 👉 LINK
Qoʻshimcha maʼlumot olish uchun + 998 90 9373917 raqamiga murojaat qiling

Xorijiy tillarni o‘rganishni ommalashtirish Agentligining rasmiy sahifalariga ulaning

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube| 🌐
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#АЁЛ_ВА_ЖАМИЯТ
🔰Вилоят умумтаълим мактабларидаги бошланғич хотин-қизлар қўмиталари фаолларининг навбатдаги семинари бўлиб ўтди

🟢Аёл — миллат келажаги, ҳаёт давомчиси. Хотин-қизлар эъзозланган, қадрланган юртнинг бугуни ва эртаси фаровон бўлади. Ҳар қандай халқнинг маънавий даражасини аввало, шу юрт аёлларининг маънавий савияси белгилайди, деб бежиз айтилмаган. Зеро, аёл меҳнати билан жамият тўлақонли ривожланади, тараққий этади.

🟢Шу жиҳатдан кейинги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини, гендер тенгликни таъминлаш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, улар учун янги иш ўринлари яратиш, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди.

➡️БАТАФСИЛ

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
🔰ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМ - БАРЧА УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН ТАЪЛИМ

🟢Оҳангарон туманидаги 52-сонли умумтаълим мактабида инклюзив таълим тизимини жорий қилиш мақсадида таянч коррекцион синф очилди.

Бу ҳақида➡️ батафсил

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
Янги ишга кираётган чет тили ўқитувчиларига В2 даражадаги сертификат талаби 2023/2024 ўқув йилидан киритилади

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарорига асосан, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат таълим муассасаларининг хорижий тиллар ўқитувчиси лавозимига ишга қабул қилинаётган номзодлар камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим.

Мазкур қоиданинг амалиётга жорий этилиши натижасида айрим ҳудудларда чет тили фани ўқитувчиларининг умумтаълим мактабларига ишга қабул қилинишида муаммолар юзага келиши ва ўқитувчиларнинг етишмовчилиги кузатилмоқда.

Кўплаб мурожаатларни инобатга олиб, шунингдек, мактабларда хорижий тилларни ўқитиш жараёни давомийлигини таъминлаш мақсадида Ҳукумат томонидан В2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлмаган чети тили фани ўқитувчиларининг умумтаълим мактабларига ишга қабул қилинмаслиги хусусидаги талаб 2023/2024 ўқув йилидан кучга кириши юзасидан топшириқ берилди.

Ҳурматли устозлар, олий ўқув юрти талабалари!

Мактабларда таълим сифати ва педагогларнинг билимига белгиланган талабларга тўлиқ жавоб бериш учун ўз устингизда ишлаш ва малакангизни ошириш чораларини кўришингизни сўраймиз. Мактаб таълими сифатини оширишда педагогларнинг малака ва кўникмалари юқори даражада бўлиши керак.

Эслатиб ўтамиз, 2024/2025 ўқув йилидан мактабдаги ҳар қандай чет тили фани ўқитувчиси В2 даражадаги сертификатга эга бўлиши талаб этилади. Ўз навбатида С1 даражадаги халқаро сертификатга эга ўқитувчилар ҳам айни вақтда ойлик иш ҳақларини 50 фоизга ошириш имкониятига эга.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram |Youtube |Facebook |Instagram